56-модда. Туманлараро маъмурий суд раиси
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.06.00 Маъмурий судлар]
Туманлараро маъмурий суд раиси:
суд мажлисларида раислик қилади;
жисмоний шахсларни, юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилади ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил этади;
суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисида тегишли халқ депутатлари Кенгашига бир йилда камида бир марта ахборот тақдим этади;
судьяларнинг аҳоли билан учрашувларини ташкил этади, шунингдек жамоатчиликни суднинг фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб боради;
суд аппарати ишига раҳбарлик қилади, суд ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади.
Туманлараро маъмурий суд раиси қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Туманлараро маъмурий суд раиси йўқлигида унинг ваколатларини раис ўринбосари бажаради, у йўқлигида эса суд раисининг ваколатлари Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси томонидан тегишли суд судьяларидан бирининг зиммасига юклатилиши мумкин.
57-модда. Туманлараро маъмурий суд раисининг ўринбосари
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.06.00 Маъмурий судлар]
Туманлараро маъмурий суд раисининг ўринбосари:
вазифалар тақсимотига мувофиқ суд аппарати ишига раҳбарликни амалга оширади;
суд мажлисларида раислик қилади;
жисмоний шахсларни, юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилади;
суд раиси йўқлигида унинг ваколатларини амалга оширади.
Туманлараро маъмурий суд раисининг ўринбосари қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
8-боб. Судьяларнинг мақоми, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Do'stlaringiz bilan baham: |