Қодирова феруза маъмуровна олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларини маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида тарбиялашнинг назарияси ва методикаси


-расм. Курсантларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг асосий принциплари


Download 0.9 Mb.
bet9/39
Sana15.02.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1200047
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   39
Bog'liq
Қодирова Ф Автореферат3 тил 14 02 2023 rtf

1-расм. Курсантларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг асосий принциплари
Фикpимизчa, мaънaвий-aхлoқий вa ҳapбий-вaтaнпapвapлик тapбияcи тизимининг caмapaдopлигини oшиpиш, acocий йўнaлишлapини бeлгилaшдa қуйидaгилap зapуp:

  • баркамол авлодни шакллантиришда жисмоний ва маънавий ахлоқий тарбия интеграциясини таъминлаш жараёнини педагогик
    муаммо сифатида чуқур ўрганиш ва асослаш;

  • курсантларни жисмоний ва маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг мазмуни ва педагогик-психологик хусусиятларини ишлаб чиқиш;

  • курсантлар шахсини шакллантиришда жисмоний ва маънавий-ахлоқий тарбия интеграциясини таъминлашнинг мақбул шакл, метод ва воситаларини аниқлаш;

  • курсантларни шахсини шакллантиришда жисмоний ва маънавий-ахлоқий тарбия интеграциясини таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш.

Мазкур бобда маънавий-ахлоқий тарбия методлари тушунчаси, ҳарбий хизматчиларни маънавий-ахлоқий ва ватанпарварлик тарбияси бўйича тадбирларни ўтказиш шакллари, шунингдек бир қатор олимларнинг бу борадаги тадқиқотларини таҳлил қилган. Хусусан, тадқиқотчи томонидан Е.А.Родина, О.Мусурмонова, М.Қуронов ва Н.М.Эгамбердиева каби олимларнинг ўқувчи-ёшларнинг маънавий маданиятини шакллантиришга доир шакл ва методларига доир тавсияларини алоҳида ўрганилган.
Таҳлиллар натижасида, олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантларнинг маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик тарбия тизими самарадорлигини ошириш, асосий йўналишларини белгилашда қуйидагилар зарурлиги асосланди: Улар:
биринчидан, бу фаолият жамиятда ва унинг ҳарбий ташкилотида ватанпарварликни сингдириш учун зарур шарт-шароитлар, улкан, ҳали талаб қилинмаган, Ватанга хизмат қилишга муносиб имкониятлар мавжудлигидан келиб чиқиши керак;
иккинчидан, тарбия жараёнида турли, деярли бир-бирига
боғлиқ бўлмаган тузилмалар ва таълим ишларининг органлари
ўртасидаги ўзаро яқин алоқани таъминлаш лозим.
Тадқиқот доирасида курсантларни маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида тарбиялаш жараёнида қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилган:
(2-расм).



Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling