Оғиз бўшлиғи микрофлорасига мисвоқнинг таъсирини ўрганиш


Download 24.48 Kb.
bet3/4
Sana14.01.2023
Hajmi24.48 Kb.
#1092634
1   2   3   4
Bog'liq
тезис микробиология

Тадқиқот мақсади: Оғиз гигиенасини нормал сақлашда мисвоқнингсамарадорлиги ва антибактериал хусусиятини микробиологик усулда аниқлаш.
Тадқиқот материаллари ва услублари: Тадқиқот Тошкент тиббиёт академияси 2-курс талабалари орасида олиб борилди. Тадқиқот учун мисвоқдан 1ойдан узок вакт давомида фойдаланаётган 24 нафар талаба ўз розилигига кўра текширилди. Бактериологик текширув учун талабанинг оғиз бушлиғи ва мисвоғидан намуна олиниб, қонли агарга голд ва сектор экиш усуллари орқали экилди ва 103 КХКБ/мл дан куп концентратция ахамиятли деб топилди. Бактериялар ўсиши учун қулай шароит яратиш мақсадида 37 ℃ остида 24 соатга термостатга кўйилди[13].. Ажратиб олинган культуралар морфологик, тинкториал, культурал хусусиятига кура идентификатсияланди Ўсган бактериялар колониясидан текшириш мақсадида улардан суртмалар тайёрланди. Суртмалар оддий ва Грам усулида бўялиб, бактериялар микроскоп остида курилди.
Натижалар ва уларнинг мухокамаси: Оғиз бўшлиғидан тайёрланган суртма микроскоп остида кўрилганда, оғиз бўшлиғининг нормал микрофлорасида учрайдиган Str.spp, , Staph.spp, кам миқдордаги занжирсимон диплококклар ва микрококклар аниқланди. Бундан ташқари, 2 нафар (8.33%) талабаларимиз оғиз бўшлиғидан тайёрланган суртма текширилганда, улардан Candida albicans ва унинг вегетатив шакли аниқланди. Мисвоқдан тайёрланган суртмалар микроскоп остида кўрилганда кам миқдорда Str.spp, Staph.spp диплококк ва микрококк бактериялар аниқланди. Мисвоқдан тайёрланган суртмалар микроскоп остида кўрилганда умуман патоген ва шартли патоген бактериялар учрамади. Оғиз бўшлиғидан Candida albicans. аниқланган талабалар мисвоғидан ҳам унинг вегетатив шакли аниқланди.
22 нафар(91.67%) талабанинг оғиз бўшлиғи микрофлораси нормал, 2 нафар(8.33%) талабанинг оғиз бўшлиғи микрофлораси эса вақтида эътибор берилмаса, патологик узгаришларга учраш эҳтимоли мавжуд.
Хулоса: Текшириш мақсадида олинган 6 нафар талабадан 4 нафар(66,7%) талабадан патология олди ёки патологик ҳолат қайд этилмади. Текшириш мақсадида олинган 6 нафар талабадан 2 нафар(33,3%) талабадан патология олди ҳолати кузатилди, бу эса талабада патологик ҳолат борлигини билдиради ва қўшимча текширувларни талаб қилади.


Download 24.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling