Ҳозирги кунда амалдаги тартибга биноан лойиҳа экспертизасини ДСЭНМ да 15 кун мобайнида, керак бўлса айрим ҳолларда 30 кунгача кўрилиб чиқилиши керак. - Ҳозирги кунда амалдаги тартибга биноан лойиҳа экспертизасини ДСЭНМ да 15 кун мобайнида, керак бўлса айрим ҳолларда 30 кунгача кўрилиб чиқилиши керак.
- Корхона бош режаси экспертизаси.
- Бош режа бу корхона учун ажратилган ер майдонида бинолар ва қурилмалар жойлаштирилиш режасидир.
Бу лойиҳа экспертизасида қуйидаги масалалар ҳал этилади: - • технологик жараённинг хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари ва улар ажратиб чиқарадиган манбалари кўрсатилган ҳолдаги қисқача тавсифи;
- • бинолар орасидаги масофани табиий шамоллатиш, ёнғиндан ва портлашдан хавфсизлик томонларини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш;
- • бинолар жойлашишини улар ориентациясини шамол йўналишини, технологик жараённинг изчиллигини ва асосий зарарли омилларини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш;
- • бинолар типи, қаватлилиги, хоналар ўлчами, пардозлаш материаллари, жиҳозлар жойлашуви, ишлаб чиқариш зарарли омиллари, ишчилар сони, аэрация ва табиий ёритиш имкониятлари;
Бу лойиҳа экспертизасида қуйидаги масалалар ҳал этилади: - • саноат майдончасини зоналарга бўлиниши (технологик эҳтиёж ёки санитария гигиена талаблари билан белгиланади), транспорт алоқалари, яёв юриш учун мўлжаллангн йўлларнинг борлиги;
- • лойиҳалаштирилаётган жиҳозлар ва технологик жараёнлар алоҳида параметрларнинг (кўрсаткичларнинг) гигиеник талабларига мувофиқлигини баҳолаш, механизация, автоматизацияни, узлуксизликни герметикликни ташкил қилиш, иш жойларини, қўл ускуналарини мақсадга мувофиқлаштириш ва бошқаларни баҳолаш;
- • ёрдамчи бино ва хоналарнинг борлиги ва уларнинг жойлашиши: маъмурий идора, маиший овқатланиш шаҳобчалари, тиббий пункт ва бошқалар;
Бу лойиҳа экспертизасида қуйидаги масалалар ҳал этилади: - • сув таъминоти ва канализацияни баҳолаш (сув таъминотини ҳисоблаб чиқиш ва сув манбаининг унга мувофиқлиги, оқава сувларини тозалаш ва сув хавзаларига тушириш шароитлари ва бошқалар), атмосфера ҳавосини ҳимоя қилувчи қурилмаларнинг мавжудлигини баҳолаш.
- Лойиҳанинг сув таъминоти, канализация ва атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича ечимларнинг коммунал гигиенаси врачи билан биргаликда кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |