Ишлаб чиқариш ёритиш лойиҳаларини гигиеник баҳолашда қуйидаги схемага амал қилмоқ мақсадга мувофиқдир: - • ёруғлик манбасини танлашни, ёритиш тизимларини, ёриткичларни ва уларнинг вертикал ва горизонтал бўйлаб жойлашишини баҳолаш;
- • кўз билан ажратилиши лозим бўлган энг кичик деталнинг ўлчами унинг фон билан фарқига, ёритиш системаси ва манбаига боғлиқ ҳолда турли ишлар учун ёритилганлик даражасининг тўғри танланишини қараб чиқиш ва баҳолаш;
- • лойиҳада кўрсатилган ёритилганликни текширув ҳисоблари ёрдамида баҳолаш;
- • авария ҳолларига мўлжалланган ёриткичлардан ҳосил бўладиган лойиҳалаштирилган ёритилганликни тавсифлаш ва баҳолаш;
Ишлаб чиқариш ёритиш лойиҳаларини гигиеник баҳолашда қуйидаги схемага амал қилмоқ мақсадга мувофиқдир: - • ёриткичлар ва дераза ойналарини тозалаш усуллари ва муддатларининг лойиҳадаги ечимларини баҳолаш.
- Ишлаб чиқариш вентиляцияси лойиҳаларини гигиеник экспертиза ўтказганда қуйидагилар ўрганилади ва баҳоланади.
- • вентиляция ўрнатилишини тақозо қилувчи асосий зарарли омилларни кўрсатган ҳолда технологик жараённинг тавсифи;
- • танлаган вентиляция системаси ва унинг цехда жойлашишини (ҳаво берадиган ва cўрадиган тешикларнинг цех ичида тўғри жойлашиши);
- • ҳаво олиб келувчи вентиляциянинг ташқаридаги ҳаво оладиган ва ҳаво тортадиган вентиляциянинг ташқарига чиқариб ташлайдиган тешикларнинг жойлашишини баҳолаш;
Ишлаб чиқариш ёритиш лойиҳаларини гигиеник баҳолашда қуйидаги схемага амал қилмоқ мақсадга мувофиқдир: - • лойиҳалаштирилган вентиляция ишлаши билан таъминланиши кўзда тутилган санитария шароитларининг (метеошароитлар, чанг, зарарли газ ва буғлар концентрацияси) гигиеник нормага жавоб бера олиши нуқтаи назаридан баҳолаш;
- • текширувчи ҳисоблашлар йўли билан алоҳида хоналарда зарарли омилларга қарши курашиш учун ҳаво алмашинувининг таъминланишини баҳолаш;
- • вентиляция қурилмаларининг жойлашиши ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш;
- • тортувчи вентиляция чиқариб ташлайдиган ҳавонинг тозаланиши ва унинг тавсифи;
Do'stlaringiz bilan baham: |