Огоҳлантириш! Барча туман(шаҳар) халқ таълими бўлими раҳбарлари, масъул ходимлар ҳамда таълим муассасаларининг раҳбарлари!
Download 45.62 Kb.
|
огохлантириш (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бўка туманида
- Қуйичирчиқ туманида
- Янгийўл туманида
- Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи
ОГОҲЛАНТИРИШ! Барча туман(шаҳар) халқ таълими бўлими раҳбарлари, масъул ходимлар ҳамда таълим муассасаларининг раҳбарлари! 2020 йилида Вояга етмаганлар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятни олдини олиш ҳамда уларнинг тарбиясига бўлган бефарқликни йўқотиш бўйича бир қатор тадбирлар ўтказилишига қарамасдан, жорий йилнинг 1-чорак якунлари бўйича вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари 2019 йил 1-чорагига нисбатан ошганлигини кўрсатмоқда. Булар асосан, Бекобод шаҳри (2 тага), Чирчиқ шаҳри (4 тага), Оҳангорон шаҳри (3 тага), Зангиота тумани (6 тага), Қибрай тумани (2 тага), Оққўрғон тумани (2 тага), Ўртачирчиқ тумани (3 тага), Тошкент тумани (3 тага), Қуйичирчиқ тумани (19 тага), Юқоричирчиқ тумани (11 тага)лари ҳисобига ортганлигини кўрсатмоқда. Ўқувчилар орасида ўз жонига қасд қилиш холатининг ортиб бораётганлиги нафақат педагог қолаверса инсон сифатида ҳам барчамизни чуқур ташвишга солмоқда. Жорий йилнинг биринчи чораги якунига етмасдан 9 нафар ўқувчилар билан ушбу ҳолат кузатилди. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Ўртачирчиқ туманидаги 4 нафар ўқувчининг носоғлом оила, ярим етим, ҳавф хатар гуруҳига мойиллиги бўйича руйхатга киритилмаганлиги, мактаб ва оила томонидан эътиборсиз қолганлиги, 1 нафар кам таминланган оила фарзандлари эканлигини кузатилди. Бўка туманида 1 нафар (ота-онанинг эътиборсизлиги оқибатида), Юқоричирчиқ туманида 2 нафар (1 нафари вақтида васийликка олинмаган, ота 2-гуруҳ ногирони она ажрашиб бошқа оила қургани сабаб бола қаровсиз қолган, 1 нафар камтаъминланган, оилавий муаммолар, қариндошида суицид холати аниқланган), Қуйичирчиқ туманида 1 нафар (мактаб ва оила томонидан эътиборсиз қолган), Оққўрғон туманида 1 нафар (носоғлом-ноқобил оила фарзанди, оиладаги меҳрсизлик кўзатилган), Чиноз туманида 1 нафар (ота бошқа оила қурган, она ўз жонига қасд қилган, амакисини қўлида тарбияланган васийлик тайинланмаган), Янгийўл туманида 1 нафар (меҳрни кўп қўмсаган), Бекобод туманида 1 нафар ўқувчи (ота меҳрининг етишмаслиги)ларни ташкил этади. Бундай нохуш ҳолатлар мактаб маъмурияти ва мактаб психологи томонидан аниқланмаган (психологик портрети) ва тегишли чоралар кўрилмаган. Норасмий мутахассислар томонидан ўтказилган таҳлиллар натижасига кўра, ўқувчилар ўртасида содир этилган суицид ҳолатлари асосан, оиладаги меҳр ва эътиборнинг етишмаслиги, ҳақиқий она меҳрини асраб олган онасидан топа олмагани, ичидаги сирларини ҳам айта олмагани, оила ва мактаб эътиборсиз қолдиргани, онгли равишда, ўз режасига асосан ўз жонига қасд қилган ота-оналар ёки уларнинг ажримлари оқибатида фарзандлари қаровсиз қолиб кетганлиги сабаб бўлмоқда. 2020 йил 14-февраль куни Вилоят прокуратураси ва ИИББ билан ҳамкорликда “Вояга етмаганлар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган жиноятни олдини олиш ҳамда уларнинг тарбиясига бўлган бефарқликни йўқотиш” масаласида видеоселектор кимлар ва нима учун ўтказилган? Хаттоки, вилоят прокуратураси, вилоят ички ишлар бош бошқармаси ва вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан қабул қилинган вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича уч томонлама баённома ҳам тасдиқланган. Ушбу баённомада махсус назоратга олиниши керак бўлган алоҳида тоифадаги ўсмирларни айнан юқорида холатлар кўрсатилган. Сизларнинг фақат бефарқлик, меҳрсизлик, касбий садоқатсизлик, масъулиятсизлик билан ёндашганликларингиз, ушбу ҳолатларни келтириб чиқармоқда. Махсус назоратга олиниши керак бўлган алоҳида тоифадаги ўсмирларни таътил вақтида, карантин талабларни бузмасдан, алоҳида назоратга олиб, мутахассислар томонидан тавсия этилган чора-тадбирлар кўришингизни талаб қиламан. Юқорида кўрсатилган ҳолатлар қайта такрорланган тақдирда сизнинг лавозимингизга ҳамда қўл остингизда фаолият олиб бораётган ходимларнинг ўз касбига муносиблик масаласи кўриб чиқилади. Ушбу кўрсатмалар сизлар учун охирги огоҳлантириш ҳисобланади. Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Download 45.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling