Оила психологияси


Download 360.17 Kb.
bet12/79
Sana10.11.2023
Hajmi360.17 Kb.
#1762112
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   79
Bog'liq
portal.guldu.uz-Оила психологияси

Мухокама учун саволлар:
1.Оила ва никоҳ институти деганда нимани тушунасиз?
2.Рилавий муносабатларнинг янгича анъаналари қандай вужудга келган?
3.Жамиятнинг ривожланишида оилаларнинг ўрни қандай деб ўйлайсиз?





4-МАВЗУ: жинсий фарқлар психологияси
Асосий саволлар:
1.Гендер психологияси ҳақида тушунча.
2.Ўзбекистонда гендер психологияси борасидаги тадқиқотлар.


Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: гендер, жинсий тафовут, тенг ҳуқуқлилик


1-саволнинг баёни.
Биринчи президентимизИ.А. Каримов раҳнамолигида ҳукуматимиз томонидан оила, давлат ва жамият қурилишларида аёлларнинг ролини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида 2004 йил 25 майда имзолаган “Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги” Фармони ва хукуматнинг бу борада 299-сонли қарори қабул қилиниб, уларда ижтимоий-гуманитар фанлар, жумладан, психология фани олдига долзарб муаммо сифатида гендер муаммоларини илмий ва амалий жиҳатдан тадқиқ қилишни йўлга қўйиш вазифаси белгиланди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ўз мустақил сиёсатига эга бўлган мамлакат сифатида жаҳон ҳамжамияти билан ҳар томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйган, хусусан, оила ва хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қатор нуфузли ташкилотлар билан ҳамкорликда юртимизда гендер тенгликни кафолатлаган давлатлар сирасига киради. Жумладан, Ўзбекистон 1995 йилдаёқ “Хотин-қизлар камситилишининг барча кўринишлари олдини олиш бўйича CEDAW Конвенция”сини ратификация қилган ва бу борадаги халқаро талабларни, ушбу йўналишда Миллий Ҳаракат дастурини босқичма-босқич бажариб келаётган мамлакатдир. Албатта, фуқаролик жамиятини бирдан, бир кунда қуриб бўлмаганидек, юртимизда гендер тенглик қонунан тўлиқ кафолатланганлигига қарамай, амалда эркаклар ва аёллар тенглигини таъминлашда муайян қийинчиликлар йўқ эмас. Бу, бир томондан, миллий анъаналаримиз, урф-одатлар ва жамиятимизда жинслараро тенглик масаласига қарашлардаги ўзига хослик билан тушунтирилса, иккинчи томондан, қонунлар, жумладан, Халқаро нормаларнинг бутун Ер юзида бирдан ва сўзсиз ижросини таъминлашнинг имкони йўқлиги билан изоҳланади. Ўзбекистон барча ривожланган мамлакатлар сингари жамиятда гендер тенглигини таъминлашда тараққиётдаги тадрижийлик ва ривожланишнинг босқичма-босқич рўй беришини инобатга олган ҳолда одил сиёсат юритади. Бу каби масалаларни ечишда аввало, келажагимиз ворислари бўлмиш ёшларда тўғри тасаввурлар ва билимларни шакллантириш, шу орқали жинслараро мулоқотга ва оилавий ҳаётга тайёрлаш давримизнинг энг долзарб муаммоларидан биридир.
Давр талабидан келиб чиқаётган бу вазифа ўзбек психологлари олдига қатор муаммоларни қўйиш билан биргаликда улардан гендер муаммолари, жинсий тафовутлар масаласига илмий жиҳатдан ёндашишни тақозо этади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўғил ва қизларнинг ижтимоий тасаввурларида жинсий тафовутларга оид тушунча, билим ва кўникмалар, стереотиплар энг аввало оилада шаклланади. Шунинг учун ҳам оила психологияси доирасида айнан жинсий тафовутлар ва гендер муаммолари ўрганилиши ва амалиётда қандай эканлиги тадқиқ этилиши керак.

Download 360.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling