Оила психологияси


Download 360.17 Kb.
bet11/79
Sana10.11.2023
Hajmi360.17 Kb.
#1762112
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   79
Bog'liq
portal.guldu.uz-Оила психологияси

3-саволнинг баёни.


Ҳар қандай даврда ҳам жамият ва давлат аҳоли сонининг бир маромда ўсиб бориши, муайян анъаналар ва муқаддас удумларнинг сақланиб, авлоддан-авлодга етказилиб турилишидан манфаатдор бўлган. Буюк рус психологи А.Н.Леонтьев авлодлараро мулоқотнинг жамият тараққиёти учун аҳамиятини ўрганиб, илк асарларидан бирида агар шундай мулоқот бўлмаганида, тараққиётнинг ўзи ҳам мутлоқ бўлмас эди, деб таъкидлаган. Бу вазифани бажаришда жамиятнинг муҳим бўлаги бўлмиш оиланинг роли каттадир.
Демак, оила ижтимоий институт сифатида энг аввало туғилиш орқали аҳолининг маълум миқдорда муттасил ўсиб бориши, одамлар ўртасида миграция, яъни у ердан бу ерга кўчиб туриш ёки ўлим окибатида камайиб борадиган миқдорини тўлдириш вазифасини бажаради. Чунки ижтимоий ҳамда иқтисодий ривожланиш учун меҳнат ресурслари ва ишчи кучининг янгиланиб боришидан жамият ҳам, одамлар ҳам манфаатдордир.
Бундан ташқари, ҳар бир жамиятнинг бетакрор қадриятлари, ўлмас мероси, авлоддан авлодга ўтиб борадиган анъаналари бўлади. Фуқаролик ҳолатлари, маданий ўсиш, маънавий юксалишга хизмат қилувчи қадриятларнинг сақланиб келаётганлиги ҳам оила туфайлидир. Масалан, шундай оилалар сулоласи борки, улар асрлар оша у ёки бу муқаддас қадриятларни касб-кори, турмуш тарзи орқали сақлаб келади (рассомчилик, санъатшунослик, ҳунармандчилик, гулчилик, кулолчилик, илмий мерослар, аграр соҳада ва ҳ-зо).
Умуман одамлар жамиятининг сақланиб қолишида ҳам оила айрим алоҳида олинган шахс билан яхлит жамият ўртасида ўзига хос “буфер” – кўприк ролини ўйнаб келмоқда. Зеро, маданий ва маънавий қадриятларни сақлаб, авлоддан-авлодга етказишда давлат ва жамиятдаги таълим муассасалари, маданият ўчоқларининг ҳам муайян роли бор, лекин уларда ўзгаришлар тез-тез рўй бергани сабабли, уларнинг авлодлараро муқаддас саналиб келинаётган қадриятларни асраб-авайлашдаги роли оилачалик юқори бўлолмайди. Шунинг учун давлат оиланинг мустаҳкам ва фаровонлиги, одамларнинг унда тинчлик, хотиржамликда яшашларидан ҳамиша манфаатдор эканлиги сабабли ҳам муайян қонунлар ва юридик тизимни ушлаб турадики, улар орқали нафақат никоҳнинг ўзи, балки ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларни ҳам мувофиқлаштириб боради. Ўзбекистонда ёш оилаларга кўрсатилаётган мурувватлар, бола туғилиши ва катта бўлиши учун суюнчи пули, нафақаларнинг белгиланиши, оналик ва болаликнинг ижтимоий муҳофаза қилинаётганлиги, ота ёки она фарзанд олдида ўз бурчини бажармаган тақдирда моддий, маънавий, ҳатто, жиноий санкциялар орқали жазоланиши ушбу ноёб масканни мустаҳкамлаш, у орқали миллий ва умуминсоний қадриятларни кейинги авлодлар учун сақлаш вазифасини бардавом этишдан иборатдир. Таҳлил этиладиган бўлса, одамлар ўртасида рўй берадиган кўплаб муносабатлар орасида фақат оилавий муносабатларгина давлат томонидан шунчалик ардоқланади, масалан, севги-муҳаббат, дўст-ёронлик, одамлар уртасидаги олди-сотти, тадбиркорлик. меҳнат муносабатларига давлат деярли аралашмайди.
Демак, оиланинг жамият олдидаги вазифалари деганда, унинг аввало оила аъзоларининг муайян эҳтиёжларини қондириш ҳамда шу орқали давлат ва жамиятнинг эҳтиёж ва манфаатларига хизмат қилиш қобилияти тушунилади. Масалан, ота ишлаб чикариш корхонасида эртадан кечгача меҳнат қилар экан, бу билан у нафақат ўзининг еб-ичиш, дам олиш, турли харидларни амалга оширишга йўналтирилган эҳтиёжини қондиради, балки оила аъзоларини, биринчи навбатда фарзандлари, уй бекаси бўлса, турмуш ўртоғининг эҳтиёжларини, қолаверса, у ёки бу корхонадаги рентабелликнинг ошиши, иқтисодий кўрсаткичларнинг юқори бўлишига, шу орқали ўз Ватанида ушбу соҳанинг ривожланишига ҳисса қўшади.



Download 360.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling