Оила психологияси
Download 360.17 Kb.
|
portal.guldu.uz-Оила психологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- СТОРГЕ
3-савол баёни.
Психологик манбаларда севгига асосланган муносабатларнинг бир қатор турлари ва типологияси келтирилган.Севги-муҳаббат туйғуларини Д.А. Ли бир неча турларга бўлади: 1. ЭРОС — кучли севги-муҳаббат ҳислари бўлиб, бу ҳислар асосида ётган мотив муҳаббат обектига жисмоний эга бўлиш. Бунда жинсий интилиш етакчилик қилади. 2. ЛЮДУС — севги ҳисларини унчалик чуқур бўлмаган муҳаббат ўйини сифатида идрок қилинадиган, севги ҳислари обекти осон алмашиши мумкин бўлган тури. 3. СТОРГЕ — ташқи кўринишидан кучли ифодаланмаган, аммо ишончли муҳаббат — дўстлик тури. 4. ПРАГМА (Л+С) — людус ва сторгелардан иборат доимо онг назоратида бўлган, севган шахсининг манфаатларини кўзлаган мақсадлари асосида юзага келган севги ҳисларидир. 5. МАНИЯ (Е+Л) — эрос ва людусдан иборат бўлиб, севган киши севги обектидан тобелиги билан характерланади. Аммо эрос ва людусдан бу турнинг фарқи севган шахсда ўзига ишонч ҳислари етарли бўлмайди. 6. АГАПЕ (Е+С) — эрос ва сторгелар йиғиндисидан иборат кучли ифодаланадиган севган киши муҳаббат обектига ҳамма нарсасини ва ҳатто ўзини ҳам бағишлашга тайёр бўлган ҳислар тури ва ҳоказо. Кузатишларга кўра эркакларнинг севги муҳаббат ҳисларида кўпроқ қисмини эрос ва людус, аёлларда эса прагма, сторге ва мания турлари ташкил этади. Шу каби севгини типологияларга ажратишга уринган олимлар сони кўп (масалан, Маслоу, Гозман, Шостром ва бошқалар), лекин барчасида ҳам ақл-идрокка, ҳаётий мўлжаллар хусусиятларига, ўзаро ҳамкорликка, тайёрликка таянган севги анча бақувват ва умрибоқийдир.
узоқ муддатга мўлжалланган доимий мулоқот сирасига киради; бу муносабатларнинг аксарияти диада шаклида рўй беради; муомала ва мулоқотдан қониқиш бевосита никоҳдан қониқиш учун омил ҳисобланади. Рус олими А.И. Антоновнинг таъкидлашича, энг мустаҳкам никоҳга сабаб бўлган муносабатларда иккала томон ҳам шахс сифатида тобора такомиллашиб, сайқал топиб, уларда ўзаро меҳрга, бир-бирига ёрдам беришга иштиёқ ортиб бораверади. Кўплаб ўтказилган тадқиқотлар бўйича олимларнинг таъкидлашларича, эр-хотинлик алоқалари етук инсон учун энг аҳамиятли ва ҳаётий зарур бўлган муносабатлардир. Олимларни қизиқтирган муҳим масала – мустаҳкам, бахтли никоҳни ташкил этувчи восита нима эканлигини аниқлашдир. Шуниси характерлики, ҳар бир инсон ўз олдига оила қуриш, никоҳга киришни мақсад қилиб қўяр экан, у аввало, оила ва никоҳ борасида халқ орасида шаклланган тасаввурларга таянади. Никоҳга кирган жуфтлик доимо никоҳ тушунчасига алоқадор бўлган қатъий доиралар ва нормалар дунёсида яшайди, лекин ҳар бир жуфтликнинг ҳаёти ўзларигагина алоқадор бўлган ўзига хос хуфиёна, сирли оламдир. Зеро, икки индивидуалликнинг бирлашувига сабаб бўлган ҳис-туйғулар бир қарашда ўша “хуфиёналик” сабабли зарар кўраётганга ўҳшайди, баъзан эр ва хотин бир-бирига нафақат характер нуқтаи назаридан, балки ташқи кўриниш бўйича ҳам ўхшаб кетади, дейишади. Иккинчидан, айни шу бирлик, ўхшашлик, “кириб кетишлик” эрни ҳам аёлни ҳам жамиятда ўзига хос бир автономияга, жозибадорликка эришиб бораётганлигининг намоён бўлишига туртки бўлади. Шу боис бўлса керак, ижобий ҳислар туфайли ташкил бўлган оилада севиш-севилишнинг нафрат-агрессияга алмашиниб кетиши ҳам осон кечади. Арзимаган нарсалар ҳам баъзан иккаласини уриштир қўйиши мумкин. Бундай поляр, бир-бирига зид ҳиссиётларнинг намоён бўлиши айрим даврларда униси ёки бунисининг кучайиб кетишига ҳам сабаб бўлади. Масалан, аёл фарзанд кўрган вақтида, кўпроқ чақалоқ билан овора бўлиб, эрига бефарқ қолади, ўз навбатида унда ҳам аёлига нисбатан бефарқлик (ҳаттоки, рашк, нафрат) ҳисси уйғониши, аксинча, муайан даврларда эса иккаласи Лайли-Мажнун бўлишиб, фақат бир-бирининг ишқида ёниб яшаши ҳам кузатилган. Download 360.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling