Оила психологияси


Download 360.17 Kb.
bet28/79
Sana10.11.2023
Hajmi360.17 Kb.
#1762112
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   79
Bog'liq
portal.guldu.uz-Оила психологияси

4-савол баёни.
Оила мустаҳкамлигига ҳал қилувчи таъсир етувчи никоҳ олди омилларидан яна бири — ёшларнинг ўз оилавий ҳаёти ҳақидаги тасаввурларидир. Уларнинг қанчалик реалликка яқин бўлиши, шу оила мустаҳкамлигининг бош гарови ҳисобланади. Афсуски, ҳамма вақт ҳам ёшларимизнинг оилавий ҳаёт ҳақидаги тасаввурлари реалликка мос келавермайди, балки у аксарият ҳолларда реалликдан тубдан фарқ қилади. Ҳинд афсоналаридан бирида ёшларнинг оилавий ҳаёт ҳақидаги тасаввурлари ва уларнинг реалликка нисбатини қиёслашга мос келадиган ажойиб бир ривоят мавжуд. Ривоятда айтилишича, туғилганидан кўзи ожиз бўлган тўрт нафар кўрга «Қаршингларда фил турибди, сизлар уни умуман кўрмагансизлар, лекин уни бориб ушлаб, пайпаслаб ўрганиб чиқингларда, сўнг фил қандай махлуқ эканлигини айтиб беринглар», — дейилган. Кўрлар бориб филни «ўрганиб» қайтишганларидан сўнг улардан фил қандай ҳайвон эканлиги сўралганда, улардан бири: «Фил — бадани дағал, дарахтга ўхшаган ҳайвон» — дебди, иккинчиси уни инкор этиб: «Йўқ, фил ердек юмалоқ, одамнинг қулочи етмайдиган бир ҳайвон» — дебди.
Учинчиси еса, уларни икковларини ҳам инкор қилиб: «Фил ичи тешик узун, йўғон ичакка ўхшайдиган ҳайвон» — дебди. Тўртинчиси еса: «Фил ёйиқ япалоқ катта баргга ўхшаган
ҳайвон» — деб жавоб берган эканлар ва уларнинг ҳар бири ўз фикрини маъқуллайман, ўтказаман деб бир-бирлари билан жанжаллашиб қолган эканлар. Чунки уларнинг бири филнинг оёғига, иккинчиси — қорнига, учинчиси — хартумига ва тўртинчиси — қулоғига тўғри келиб қолиб ўзларининг имкониятлари доирасида филни тасаввур қилган эканлар. Худди шу тўртта кўзи ожиздек ёшларимиз ҳам оилавий ҳаётни бутун борлиғича, тўла, яхлит тасаввур қила олмайдилар, бунинг имкони ҳам йўқ. Оқибатда оилавий ҳаёт ҳақида турли тасаввурларга эга бўлган ёшларимиз оила қургудек бўлсалар, ўз тасаввурларини реалликка айлантириш, яъни жуфтига ҳам шундай эканлигини уқтиришга ҳаракат қиладилар. Ва улар ҳам юқоридаги кўзи ожизлардек ҳар бири «ўзича ҳақ» бўла туриб, бир-бирлари билан жанжаллашиб, келиша олмай қолишлари мумкин. Ёшини танигандан бошлаб эртаклар руҳида, бадиий фильмлар, романлар, афсона, ривоятлар руҳида тарбияланган ёшларимизда ҳамма вақт ҳам оилавий ҳаёт ҳақида тўғри тасаввурлар шаклланавериши мумкин эмас. Оммавий ахборот воситалари орқали, телекўрсатувлар, радиоешиттиришлар орқали ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш борасида берилаётган материалларда, оилавий ҳаётни бир ёқлама, фақат ижобий томондан талқин қилиш ҳоллари ҳам кўп кузатилади. Бу каби ҳолатлар ҳам ёшларда оилавий ҳаёт ҳақидаги тасаввурларнинг нотўғри шаклланишига сабаб бўлиши мумкин. Кўпчилик ёшларимиз, айниқса муваффақиятли оилаларда тарбия топган ёшлар, оила қуриш арафасида бўлар эканлар аксарият ҳолларда ўзларининг бўлажак оилавий ҳаётлари учун ўз ота-онаси оиласини идеал қилиб оладилар. Чунки улар шу оилада тарбияланар эканлар, «есларини таниганларидан буён» отаонасининг низолашиб тортишганларини, бир-бирларини ҳурматсиз қилганларини эслай олмайдилар. Бундай оилаларда ота-оналар ҳам ўзларининг ўзаро муносабатларидаги нохуш жиҳатларини фарзандларига сездирмасликка ҳаракат қиладилар. Ёки уларнинг ўзаро муносабатларида рўй бериши мумкин бўлган низоли дамлар, бир-бирларига мослашиш жараёнлари никоҳнинг бошида, ҳали фарзандлари дунёга келмасларидан олдин бўлиб ўтиб кетган. Болалар эса улар турмушининг фақат яхши, тинч-тотув, аҳил-иноқлик, бир-бирларига нисбатан меҳр-оқибатли, ибратли жиҳатларидангина хабардор бўладилар. Шундай оила қуришни тасаввур қилган ёшларимиз, оила қурганларидан сўнг ўзлари кутгандек турмуш кечира олмасалар, никоҳнинг дастлабки энг нозик, мураккаб, қийин, янги ижтимоий вазиятлар, шароитлар, бир-бирларига мослашиш жараёнларида юзага келган қийинчиликлар, тўсиқлар, муаммолар олдида есанкираб қолиб, оила қуришда «адашганликлари»дан нолиб қолишлари мумкин. Шунинг учун ҳам ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда оилавий ҳаёт, эр-хотинмуносабатларини фақат бир ёқлама ва фақат яхши томондангина кўрсатавериш ҳам мақсадга мувофиқ эмас. Уни имкон қадар бутун борлигича: баландпасти-ю ширин-аччиғи, роҳат-фароғати-ю азоб-уқубати, қоронғи кечалари-ю ёруғ кундузлари билан кўрсатган маъқул. Шундагина ёшларимизда оилавий ҳаёт ҳақида нисбатан адекватроқ тасаввур шаклланиши мумкин. Бу борада оиладаги катта ёшли оқил кишилар ёшларга ҳаётда кўприк бўлмоғи, уларнинг босиб ўтган кўп қиррали ҳаёт йўли фарзандларига сабоқ бўлиши керак. Улар ёшларимизни мустақил, етук бир шахс сифатида қабул қилиб, оилавий ҳаётнинг пастбаландлари ҳақида тўла-тўкис маълумотлар бериши мақсадга мувофиқдир. Токи ёшларимизнинг оилавий ҳаётлари пойдеворига қўяётган илк ғиштлари тўғри ва мустаҳкам қўйилсин.

Download 360.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling