Оила психологияси


Download 360.17 Kb.
bet19/79
Sana10.11.2023
Hajmi360.17 Kb.
#1762112
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   79
Bog'liq
portal.guldu.uz-Оила психологияси

Оиланинг тарбиявий функцияси
Оиланинг муҳим аҳамиятга эга бўлган яна бир функцияси тарбиялаш функциясидир. Болаларнинг ақлий, жисмоний, ахлоқий, эстетик тарбиясига оилада асос солинади. Оила инсон деб аталувчи бинони фақат пойдеворини қўйиш билан чекланмасдан, балки унинг сўнгги ғишти қўйилгунча жавобгардир. Ота-она - санъаткор, бола - санъат асари, тарбия жараёни эса санъатнинг ўзидир. Мустақилликка эришганимиздан сўнг миллий қадриятларимизнинг тикланиши ва халқимиз азалдан саклаб келаётган миллий урф-одатларимиз, анъаналаримиз (бола тарбиясида ота-онадан ташқари, буви-бува, қариндош-уруғ, маҳалланинг ҳам таъсири) бу борада катта аҳамиятга эга. Лекин баъзан оиланинг тарбиявий функциясининг сусайиши ва тарғибот-ташвиқот ишларининг камлиги натижасида оила аъзолари хулқида ёмон одатларнинг (ичиш, чекиш, наркомания, турли диний оқимлар таъсирига берилиш, маънавий бузуқлик йўлига кириш) пайдо бўлиши ташвишланарли ҳоллардан биридир. Жамиятнинг комил фуқаросини шакллантириш, тарбиялаш ҳозирги замон оиласининг мазкур функцияси даражасига киради. Чунки шахснинг ижтимоийлашуви даставвал оилада амалга ошади. Оиладаги тарбия ор-қали шахсга маълум бир сиёсий-ғоявий дунёқараш, ахлоқий меъёрлар ва хулқ намуналари, жисмоний си-фатлар сингдирилади. Халқимизда «қуш уясида кўрга-нини қилади» деб бежиз айтилмаган. Оилада амалга ошадиган ижтимоийлашув жараёни натижасида шахс ижтимоий меъёрлар ва қадриятларни ўзлаштиради, ижтимоий ҳаётга кириб боради.
Оиланинг коммуникатив функцияси
Оиланинг коммуникатив функцияси оила аъзоларининг ўзаро мулоқот ва ўзаро тушунишга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади. Психологик тадқиқотларда таъкидланишича, турли ижтимоий ориентациялар, установкалар, ҳиссий маданият, одамнинг ахлоқий, маънавий ва психологик саломатлиги - оиладаги ўзаро, ички мулоқот характери, оиладаги катта аъзоларнинг мулоқотда психологик установкаларни намоён қилишлари, оиладаги ахлоқий-психологик иқлимга тўғридан-тўғри боғликдир.
Инсоният тараққиётининг ҳозирги босқичида фан-техника тараққиётининг юксалиб, одамларнинг кундалик ҳаётининг урбанизациялашувининг (радио, телевидение, видео, компьютер ва бошқалар) ортиб бориши, оилаларнинг тобора нуклеарлашиб бораётганлиги билан оиланинг коммуникатив функциясининг аҳами-яти, оила аъзоларининг бир-бирлари билан «одамларча» суҳбатлашиб олишнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Бу ўринда ўзбек оиласининг ўзига хос хусусияти: кўп авлодлилик, кўп фарзандлилик кабилар бундай оилалар аъзолари ўртасида ўзаро мулоқот тўлароқ амалга ошишига асос бўлади, уларнинг ўзаро мулоқотга бўлган эҳтиёжларини қондиришда муҳим роль ўйнайди. Бироқ сўнгги йилларда баъзи оилаларда ота-оналар ва болалар ўртасида мулоқотнинг камлиги, бир-бирига эътиборнинг пасайиши, оила аъзолари ўртасида фикр эркинлигининг чекланганлиги (айниқса қишлоқ оилаларида), ҳолатлари ҳам мавжуд, ҳатто оиладаги ўзаро муносабатларнинг ёмонлашуви натижасида оила аъзоларининг айримларида стресс (асабий танглик), суицид (ўз жонига қасд қилиш) каби нохуш ҳолатларнинг келиб чиқиши ҳам кузатилмоқца. Бундай нохушликларнинг олдини олиш учун энг аввало оила аъзолари ўртасида ошкора, яқин, ўзаро тушунарли, ишончли мулоқотнинг амалга ошиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, лозим бўлса бу борада ёшларга тегишли билимларни бериш аҳоли учун психологик маслаҳатхоналар фаолиятини йўлга қўйиш, тренинглар ташкил этиш, «Ишонч телефонлари», «Қалб марказлари» кабиларни ташкил этиб, улар фаолиятини такомиллаштириш лозим.

Download 360.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling