Оила психологияси


Download 360.17 Kb.
bet20/79
Sana10.11.2023
Hajmi360.17 Kb.
#1762112
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   79
Bog'liq
portal.guldu.uz-Оила психологияси

Оиланинг рекреатив функцияси
Никоҳ-оила муносабатлари юзага келган дастлабки, ибтидоий замонлардан буён унга характерли бўлиб келган хусусиятлардан бири, ундаги шахслараро муносабатлар талабларидан бири уни ўз аъзоларининг ахлоқий-психологик ҳимояланишини таъминлаш, шунингдек болаларга ва меҳнатга яроқсиз ёки кекса қариндошларга моддий ва жисмоний ёрдам кўрсатиш кабилардан иборат бўлиб келган.
Бу ҳолат ўз навбатида оиланинг асосий функцияларидан яна бирини, унинг рекреатив функциясини ташкил қилади. Оиланинг рекреатив - ўзаро жисмо ний, моддий, маънавий ва психологик ёрдам кўрсатиш, бир-бирининг саломатлигини мустаҳкашаш, оила аъзолари дам олишини ташкил этиш функциясидир. Бу функция кейинги йилларда янада муҳим аҳамият касб этмоқда. Оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлаш, оила аъзоларининг дам олишини ташкил этиш, оила аъзоларининг бевосита меҳнат, ўқиш ва бошқа ижтимоий фаолиятларидан холи ҳолда, яъни бўш вақтларни биргаликда ўтказишларини қандай ташкил қилишлари, унда буларнинг ўзаро муносабат-лари характери қандай эканлиги бугунги кун оиласи мустаҳкамлиги учун муҳим аҳамиятга эга бўлган омиллардан ҳисобланади. Бўш вақт жамиятнинг ниҳоятда муҳим ижтимоий қадриятларидан биридир. Бу қадриятдан одамлар турлича фойдаланадилар. Бўш вақтини мунтазам равишда қандай ўтказишига қараб ҳар бир одамнинг етуклик даражасига, маънавий дунёсига баҳо бериш мумкин. Бу борада эришилганютуқларимиздан бири шуки - дам олиш ва соғлом-лаштириш ишларига давлат миқёсида аҳамият берила бошланди. Лекин кўпчилик турли сабаблар билан (уларнинг ўзлари кўпроқ моддий сабабни кўрсатиша-ди) маданий дам олишга эътибор бермай қўйганлигини ҳам айтиб ўтиш лозим. Ҳозирги вақтда оилавий дам олиш, оилавий туризм ва қатор оилавий тадбирлар доираси кенгайиб бормоқда.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳозирги вақтда оиланинг рекреатив функциясини давлат ва ижтимоий ташкилотлар ўз зиммасига олмоқда. Одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш, қарияларга бепул тиббий ёрдам кўрсатиш (бизнинг миллий хусусиятларимизга ёт бўлсада қариялар уйларининг очилиши), одамлар дам олишлари ва ўз соғлиқларини тиклаб олиш имкониятларини берадиган дам олиш уйлари ва санаторийларнинг очилиши кабилар шулар жумласидандир. Лекин шу билан бирга оиланинг ўз аъзоларининг ахлоқий-психологик химояланганлигини таъминлашдаги роли тобора ортиб бормоқда.Чунки одам фақат ўз оиласидагина ва фақат ўз яқинлари қуршовидагина ўзини том маънода хотиржам, эркин ҳис қила олиши мумкин холос. Бу борада оиланинг ўрнини ҳеч бир ижтимоий муассаса боса олмайди.

Download 360.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling