Оила психологияси


Э.Шостром (1994) эр билан хотин ўртасидаги “ишқий” позитив муносабатларнинг қуйидаги кўринишларини баён этади


Download 360.17 Kb.
bet32/79
Sana10.11.2023
Hajmi360.17 Kb.
#1762112
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   79
Bog'liq
portal.guldu.uz-Оила психологияси

Э.Шостром (1994) эр билан хотин ўртасидаги “ишқий” позитив муносабатларнинг қуйидаги кўринишларини баён этади:
бир-бирига боғланиб қолиш ёки ўзаро ғамхўрлик қилиш ҳисси. Бу шу қадар кучли бўлиши мумкинки, эр-хотин бошқа бир инсонга шунга ўхшаш яқин муносабатни ҳис этмай қолади. Натижада баъзан ўғлини қизғанган қайнона келини билан турли нарсаларни баҳона қилиб, низо чиқараверади.
дўстлик – эр ва хотиннинг бир-бирларида энг нодир сифатларни, жумладан, ўзига хослик ва индивидуалликни тан олишни назарда тутадиган ҳиссиёт;
эрос – севгининг романтик кўриниши бўлиб, эр-хотиннинг бир-бирига нисбатан хиссий-жинсий майлларининг кучини белгилайди;
эмпатия эса, эрнинг ёки хотиннинг ўз турмуш ўртоғига доимий ғамхўрлиги, уни тушуниши ва керак бўлса, альтруистик фидоийлигини баҳоловчи ҳисдир;
ўзлигини севиш, қадрлаш – бир томондан эр-хотиннинг ҳар қандай шароитда ўзида энг афзал жиҳатларни англай олиш ва бошқа томондан, керак бўлса, ёри туфайли ўз хоҳиш-истакларини жиловлай олиш, фидоийликни намоён қилишга имкон берувчи ҳиссиёт.
Э.Шостромнинг фикрича, “эр ва хотин вақти-вақти билан бир-бирларига зуғум қилиш, хафа қилишга маънан ҳақлидирлар”, лекин бундай муносабатларнинг якуни яхшилик билан тугаши, шу баҳона бир-бирларини янада яхши ва яқиндан билишларига туртки бўлиши керак.
Эр ва хотин ўртасидаги салбий муносабатларга асос бўлувчи ҳиссиётларга олимлар қуйидагиларни киритадилар:
аччиқланиш – оилавий ҳаётда кўп учрайди, чунки у ўзаро ғамхўрлик ва боғлиқлик камайган шароитларда ўз-ўзидан пайдо бўлади; Ф. Перлзнинг ёзишича, “Вақти-вақти билан бир-биридан аччиқланиб туриш – демак, бир-бирини севиш ва ўзаро муомалага бўлган интиқликдир”.
айбдорлик – ўзининг қилмиши учун ўч олишдай гап, кўпинча бу ҳиссиёт атайлаб намоён этилади;
аразлаш – турмуш ўртоғидан ўч олиш мақсадида намоён этиладиган ҳис-туйғу;
нафрат– турмуш ўртоғига гўёки душманига қарагандай муомала қилиш ва бу йўлда баъзан узоқ вақт гаплашмай қўйиш ёки атайлаб ўзини ёмондай кўрсатишдир. Афсуски, бу ҳиссиёт оилавий ҳаётда тез-тез бўлиб туради. Лекин у одамни ичидан зил кетишига, ич-этини еб қўйишига олиб келади;
танқидқилиш – қўрқоқликка ўхшайди, аниқ муносабатларнинг характерини намоён этишга имкон бермайди, Шостромнинг фикрича, бу ҳиссиёт аччиқланишга ўтгани маъқул;
турмуш ўртоғидан йироқлашиш, кетиб қолиш – бу ҳам маълум маънода бир-бирини назоратда ушлашнинг бир кўриниши, лекин вазиятни аниқ ойдинлаштириб олишга халақит беради;
бефарқлик – умуман муносабатларни яширувчи хис бўлгани учун у алоқаларнинг ёмонлашиб кетишини тезлаштиради, ҳаттоки, бунда психотерапевтик ёрдам бериш ҳам мушкул бўлиб қолади.
Шу каби муносабатлар моҳиятан шахслараро муносабатларнинг кўринишларини ифода этади.


Download 360.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling