Ижтимоий ва оилавий муносабатлар. Бола тажрибасининг асосларидан бири ундаги ота-она оиласи таъсирида шаклланадиган ижтимоий феъл-атвордир. Яъни, ўзаро ишонч, ўзини-ўзи баҳолаш, Мен-концепцияси ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари таъсирида бола онгида шаклланадиган ҳислатлардир. Бола ота-онасининг ўзаро мулоқотларига қараб, умри мобайнида кузатиб, билиб-билмай уларга тақлид қилиб, тинчлик – хотиржамликда, ўзаро ҳамжиҳатликда яшашга ўрганса, ака-ука, опа-сингилларига қараб, жамиятдаги мураккаб ўзаро муомала ҳолатларида ўзини қандай тутишга ўрганади, ҳаётнинг маъносини тушуниб боради, дунёқараши, дунёвий ҳамда диний эътиқодларининг шаклланиши ҳам айни шу муносабатлар таъсирида рўй беради.
Эр-хотин муносабатлари аввало адаптация, яъни бир-бирига аста-секин кўникиб, мослашиб бориш жараёнидан бошланади, зеро, уларнинг ҳар бири янги муҳитга, янги рўзғорга ўз оиласида орттирган шахсий тажрибаси, оила тўғрисидаги ижтимоий тасаввурлари билан кириб келади. Натижада ота-онаси оиласида олган тажрибанинг бир қисмидан воз кечгани ҳолда, янги муносабатлар учун янги фазилатларни ўзида тарбиялай бошлайди.
Оила қурмоқ бу ўзини бошқа бировга ишониб топширмоқдир. Эркакларга ишонмаслик, “Эркак зотининг ҳаммаси бир гўр” деган гапларни шиор қилиб осиб олган аёлнинг ҳеч қачон бу борада омади келмайди, чунки у магнитдек бўлмағур эркакдарни тортади, натижада ишонч эътиқод даражасига чиқади ва ундан бахтсиз аёл тақдири битилади.
Муҳокама учун саволлар:
Оилада мулоқот ҳақида нималарни биласиз?
Оилавий муносабатлар психологияси дэганда нимани тушунасиз?
Одамлар ўртасида биргаликдаги фаолият эҳтиёжларидан келиб чиқадиган боғланишлар ривожланишининг кўп қиррали жараёнини кўрсатинг.
Романтик муносабатларга асосланган муносабатларнинг турлари ҳақидаги фикрларингиз.
Э.Шостром эр-хотин ўртасидаги “ишқий” позитив муносабатларни қандай баён этган..
.8-МАВЗУ: ОИЛАДА ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИК МУҲИТ
Do'stlaringiz bilan baham: |