Оиланинг маҳалла ва таълим муассасалари билан ҳамкорлигини кучайтириш истиқболлари


 йиллик, таянч ўрта таълим – 9 йил


Download 328.38 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/13
Sana24.12.2022
Hajmi328.38 Kb.
#1054281
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
ОИЛА МАҲАЛЛА МАКТАБ ҲАМКОРЛИГИ 221213 172714

йиллик, таянч ўрта таълим – 9 йил ва, ниҳоят 2 йиллик ўрта таълим. 
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги
“Таълим 
тўғрисида”ги ЎРҚ-637-сон (Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 19 майда 
қабул қилинган Сенат томонидан 2020 йил 7 августда маъқулланган) Қонуни ҳамда 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “
Ўзбекистоннинг 
янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон Фармони қабул 
қилинди. 
Мактабнинг том маънода тарбия марказ ролини ўйнаши учун ўқитувчи ва ота-
оналарнинг мақсад ва вазифалари, уларнинг амалий фаолиятлари бир-бирлари билан 
чамбарчас боғланган бўлиши шарт. Бу борада мактабнинг энг муҳим вазифаси ота-
2
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021–2022 ўқув йилидаги статистик маълумотлари. 2021 
йил. 


оналарга тарбия ишида ва болаларнинг меҳнати ва дам олишини кўнгилдагидек 
уюштиришда амалий ёрдам беришдир. 
Аҳоли ва ота-оналар ўртасида ижтимоий тарбиявий муҳитни соғломлаштириш 
борасидаги ишларни жонлантириш, такомиллаштириш оила ва мактаб алоқасини 
мустаҳкамловчи омилдир. Мактабнинг ота-оналар жамоатчилиги билан алоқа 
қилишида ўқитувчи ва тарбиячиларга яқиндан ёрдам берувчи бўғин мактаб ота-
оналар қўмитасидир. Мазкур қўмита қабул қилинган умумий қоидалар асосида ота-
оналар жамоатчилигини мактаб ҳаётига, синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий 
ишларга жалб қилиши лозим.
Болаларни тарбиялаш ота-оналарнинг муқаддас бурчидир. Ахлоқан пок, 
маънавий дунёси бой оила деганда, биз катта ва кичикларнинг ўзаро ҳурмати, бир-
бирларига ёрдами, бир-бирларига иззат ва ҳурмати тушунилади.
Демак, мактаб мукаммал ташкилот сифатида барча тарбиявий ишларни 
мақсадга мувофиқ ташкил этиши лозим. Ўз ўқитувчилар жамоасини уюштира олган, 
жамоатчиликни болалар тарбиясига йўналтира олган, уларнинг ота-оналарини яхши 
билган мактаб маъмуриятигина тарбиявий ютуқларни қўлга кирита олади. Бундай 
мактаблар эса ўз атрофидаги завод, фабрика, жамоа ва давлат хўжаликлари, оталиққа 
олган корхоналар билан алоқани мустаҳкамлаб, ўқувчиларнинг мактабдан ташқари 
бўш вақтларини мазмунли ташкил этмоқдалар, қаровсиз, тарбияси оғир болаларни 
ўз назоратларига олмоқдалар. Бундай хайрли ишларда кўплаб ота-оналар мактаб 
билан яқиндан алоқада бўлиб ўқувчилар тарбияси юзасидан ўқитувчилар жамоаси 
билан бамаслаҳат иш олиб боришмоқда. 
XXI асрда 2700 ёшдан ошган муҳташам ёзма ёдгорлигимиз “Авесто”да ёмон 
ўқитувчи ҳақида мана бундай дейилган: 

Download 328.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling