Оиланинг маҳалла ва таълим муассасалари билан ҳамкорлигини кучайтириш истиқболлари


Download 328.38 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/13
Sana24.12.2022
Hajmi328.38 Kb.
#1054281
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
ОИЛА МАҲАЛЛА МАКТАБ ҲАМКОРЛИГИ 221213 172714

умумий хулосаларни чиқариш мумкин: 
‒ мамлакатимизда оилавий тарбия самарадорлигини ошириш, аҳолининг 
умумий маданий савиясини ошириш маълум даражада ота-оналар ва катта ёшдаги 
кишиларнинг саводхонлигига боғлиқ. Сўзсиз, бу масалани ижобий ҳал этишда 
таълим-тарбия юзасидан тарғибот ишларини олиб борувчи ва бу борада тарбиявий 
марказ ролини ўйновчи ўрта умумий таълим мактабларининг ролини ошириш; 
‒ мактабнинг том маънода тарбия марказ ролини ўйнаши учун ўқитувчи ва ота-
оналарнинг мақсад ва вазифалари, уларнинг амалий фаолиятлари бир-бирлари билан 
чамбарчас боғланган бўлиши шарт. Бу борада мактабнинг энг муҳим вазифаси ота-
3
Махмудов Н. Маърифат манзиллари. – Тошкент: “Маънавият”, 1999. – Б.24. 


оналарга тарбия ишида ва болаларнинг меҳнати ва дам олишини кўнгилдагидек 
уюштиришда амалий ёрдам бериши; 
‒ аҳоли ва ота-оналар ўртасида ижтимоий тарбиявий муҳитни соғломлаштириш 
борасидаги ишларни жонлантириш, такомиллаштириш оила ва мактаб алоқасини 
мустаҳкамловчи омилдир. Бу борада ўзаро белгиланган ва тасдиқланган дастурлар 
асосида ишловчи ота-оналар маърузачилари, институтлари, шунингдек, уларда 
таҳсил кўрувчи ота-оналар ва ниҳоят, мақсадга мувофиқ танланган маърузачилар 
асосий ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини ҳис этиш; 
‒ тарбиявий маданиятнинг самарадорлигини оширишда мактабларда 
ўтказиладиган ота-оналар мажлиси муҳим аҳамият касб этади. Мақсадга мувофиқ, 
мазмунли ташкил этилган синф мажлисларида тарбияга оид мунозаралар бўлади, 
ўзаро ёки жамоа таъсир кўрсатишнинг йўл ва усуллари меҳнатсеварлик, виждонли 
бўлиш, мустақиллик, яхшиликка меҳр-муҳаббат, дўстлик ҳақида фикр юритиш; 
‒ мактабнинг ота-оналар жамоатчилиги билан алоқа қилишида ўқитувчи ва 
тарбиячиларга яқиндан ёрдам берувчи бўғин мактаб ота-оналар қўмитасидир. 
Мазкур қўмита қабул қилинган умумий қоидалар асосида ота-оналар 
жамоатчилигини мактаб ҳаётига, синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишларга 
жалб қилиши лозим. Ота-оналар қўмитаси мактабни оталиққа олган ташкилотлар, 
жамоа ва давлат хўжаликлари ва бошқа ижтимоий муассасалар билан тарбиявий 
ишлар юзасидан алоқани янада кўчайтириш тарбия самарадорлигини ошириш 
гаровидир. 

Download 328.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling