эркакларни Тангри йўлидан қайтарадилар. Ўз нодонликлари билан паришон
қиладилар”
3
.
Ўқитувчи ота-оналарнинг фаол ёрдамисиз
болаларнинг баркамоллигини
таъминлай олмайди. Бу ўринда тарбиячининг ўзини тарбиялаш лозимлигини ҳам
эсдан чиқармаслик керак. Ўзига нисбатан талабчан
муаллим ота-оналар билан
ҳамкорликда ўқувчиларда мустақил фикрлаш ва ҳаракат қилиш, янгиликни сезиш,
ташаббускорлик ҳамда ижодкорлик қобилиятларини шакллантириш мақсадида
уларга қатъий талаблар қўйиш учун маънавий ҳуқуққа эга бўлади.
Педагог-олимлар тадқиқотларида исботланганидек,
оилавий тарбияга доир
ишлар
қуйидаги шароитларда бажарилса, унинг самарадорлиги янада ошади:
1. Мактаб ўзининг барча таъсирлари мажмуини оилавий тарбия жараёнига
изчил йўналтира олса.
2. Ўқитувчилар жамоаси оила билан ўзаро ҳамкорлиги даврида ўзларининг
этик-педагогик тарбиявий талабларини тўғри ташкил эта олсалар.
3. Халқ таълими бўлими ва муассасалар ташкилотчи ота-оналарни тарбиявий
жараёнга торта олсалар.
4. Ўқитувчилар томонидан оилавий тарбияга раҳбарлик
болалар мактабга
келмасдан олдин бошланса ва бу иш уларнинг барча ўқув
йилларида давом
эттирилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Баён этилган фикр ва мулоҳазалар ота-оналарга тарбияга оид билим беришда
мактаб асосий роль вазифасини ўташини эслатиб ўтамиз.
Бунинг учун
қуйидаги
Do'stlaringiz bilan baham: