Оилавий маросимлар соҳа
Download 1.78 Mb.
|
Урф-одатлар
Рамазон
Соҳа: Жамиятнинг урф-одатлари, маросимлари ва байрамлари Рамазон ҳижрий йил ҳисобининг 9-ойи. Ислом динида рамазон ойида Оллоҳ Муҳаммад(сав)га Қуръонни ваҳий қила бошлаган, деб талқин этилади. Шу сабабли рамазон муқаддас ой ҳисобланади, бу ой давомида мусулмонларга рўза тутиш буюрилади. Рамазон – арабларда исломдан аввалги 4 муқаддас ойдан бири; дастлаб ёз фаслига тўғри келган. Ислом дини жорий этилиши арафасида Маккада рамазон ойида яхши амаллар қилиш (таҳаннус) анъана бўлган. Рамазон ойининг 27-кунига ўтар кечаси Муҳаммад(сав)га Қуръон нозил қилинган (қ. Лайлатул-қадр). Рамазон ойида рўза тўтиш ҳижратнинг 2-йили жорий этилган. Мусулмон мамлакатларида рамазонга оид маросим ва анъаналар ҳар бир ўлканинг ўзига хос урф-одатларидан келиб чиққан ҳолда ўтказилади. Рамазонда шу билан бирга "Рамазон" билан боғлиқ қўшиқлар ижро этилган. Шу муносабат билан кун ботгандан сўнг, болалар кўчама-кўча юриб, ҳар бир хонадон эшиги олдида яхшилик, ризқ, фарзанд, барака тилаб, рамазон ойини муқаддас эканлигини мадҳ этишган. Хонадон эгалари рамазон айтувчиларга нон, ширинлик, пул, кийимлик ва бошқа инъомлар беришган. Рамазон қўшиқлари анъанавий бошлама, Рамазон тавсифи ва хонадон эгаларининг мадҳи ва якунлама – олқиш (фотиҳа)дан иборат. Анъанавий бошлама: Ассалому алайкум эл оғаси, Олтиндан бўлсин отингнинг тўғаси, Кумушдан бўлсин эшигинг бўсағаси, Кичкина ўғил бўлсин ўтоғаси, Рўзани тутиб келдик эшигинга, Худойим ўғил берсин бешигинга, Чиғалтойдай қиз берсин насибангга, Тартибда айтилган. Рамазон қўшиқларининг ҳар бир ҳудудга хос вариантлари мавжуд. Баъзи мутахассислар талқинига кўра Рамазон қўшиқлари тарихан Бойчечак қўшиқлари асосида шаклланиб, мустақил жанрга айланган.Мутахассисларнинг бундай фикрга келишига Рамазон қўшиқларининг айрим вариантларида келувчи мисрарлар қатидаги мазмун сабаб бўлган. Бойчечак қўшиғидаги: Бойчечак айтиб келдик эшигингизга, Қўчқордай ўғил берсин бешигингизга... деган бошлама Рамазон қўшиқларини ёдимизга солади. Бугунги шароитда рамазон қўшиқлари ва ундаги оҳанг ислом ақидалари, рамазон ойи ва унда тутилувчи рўза билан боғлиқ бўлсада, ушбу фольклор жанрининг пайдо бўлиши ислом дини кириб келишдан аввалроқ анъаналашганлигиндек тасаввур уйғотади. Бойчечак маросимининг ўтиш тартиби, унда айтилувчи бойчечак қўшиғи рамазон қўшиқларига оҳанг ва шакл жиҳатидан уйғун эканлиги, бугунги кунда ҳам куйланувчи рамазон қўшиқлари орасида бойчечак маросими излари сақланиб қолганлиги бу фикрни тасдиқлайди (қ. Бойчечак маросими): Ё райбан, ё райбан, ё рамазон, Садақа деб юридик кечдан азон. Қашшоқ бўб қақшаганлар донга тўлинг, Бойчечакдай очилиб гулли бўлинг. Келаси ойу йиллар биз келганга, Қуш кокили қўшилган улли бўлинг! Ушбу фотиҳада «Бойчечакдай очилиб гулли бўлинг» тилагининг сақланиб қолганлиги шунчаки тасодифий ҳол эмас. Одатда рўза ойи ҳар йили ўн кунда сурилиб турли даврларда айланиб ўтади. Бойчечак эса фақат эрта кўклам гуллайди. Бундан шундай хулоса чиқадики, даврлар ўтиши билан Бойчечак маросими тартиби ва қўшиқлари рамазон қўшиқларига эврилган деган фикрга келишга асос беради. Шундай бўлишига қарамай ҳар икки маросим ҳам бир қатор жойларда ёнма-ён яшаб келмоқда. Download 1.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling