Оилавий маросимлар соҳа
Палов маданияти ва анъаналари
Download 1.78 Mb.
|
Урф-одатлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юз очди маросими Соҳа
Палов маданияти ва анъаналари
Соҳа: Жамиятнинг урф-одатлари, маросимлари ва байрамлари Палов-ош ўзбекларнинг энг севимли таоми ҳисобланиб, у ўзбекларнинг бутун хаёти давомида йўлдоши бўлади, десак хато бўлмайди. Фарзанд туғилганда ақиқа оши, суннат тўйи муносабати билан тўй оши, қудачилик бошланиши муносабати билан фотиҳа оши, қизларни узатиш муносабати билан қиз оши, никоҳ тўйи муносабати билан никоҳ оши, куёвликни нишонлаш муносабати билан куёв оши, ҳар битта тадбирдаги аёллар йиғинида эса хотин оши, эркакларнинг чойхона оши, ўтганларни эслаб тайёрланадиган эҳсон оши ва бошқа кўринишларда энг муҳим таом сифатида палов-ош инсонларни яқинлаштиради. Палов-ош даврлар силсиласида инсонларни яқинлаштирадиган, бирлаштирадиган ижтимоий ҳодисага айланган. Ҳар бир оилада жуда бўлмаганда ҳафтасига бир (одатда пайшанба куни) ёки бир неча марта ушбу таом тайёрланади ва ушбу таомга алоҳида ҳурмат билдирилиб, оиланинг барча аъзолари жаму-жамликда ейилишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўзбек хонадонига келган меҳмонни албатта ош билан сийланади, яқин дўстлар йиғиладиган бўлса ҳам албатта ош пиширилади. Оилада ўтказиладиган барча тадбирларда, хашар, байрам ва сайилларда ҳам албатта ош пиширилади. Ош қаерда ва қандай хажмда тайёрланмасин уни тайёрлашда кўпчилик иштирок этади. Хонадонда кимдир пиёз артади, кимдир гуруч тозалайди, кимдир шакароб тайёрлайди. Тўйлар ва катта сайилларда тайёрланадиган ошлар учун эса махсус сабзи артиш йиғинлари ҳам ўтказилиб, у ҳам катта тадбирга айланиб кетади. Одатда катта ошлар эркаклар, оилавий ошлар эса аёллар томонидан тайёрланади. Ошни махсус тайёрлайдиган мутахассисларни эса ошпаз деб аташади ва бу касб устоздан шогирдга, авлоддан-авлодга узатилади. Таомни тановул қилиш ҳам ўз анъаналарига эга. Бунда ёши улуғ кишилар тановулни бошлаб, кейин бошқалар ҳам ейишга киришади. Юз очди маросими Соҳа: Жамиятнинг урф-одатлари, маросимлари ва байрамлари Ўзбекистонда никоҳ тўйи маросимидан кейинги куёвнинг хонодонида яқин қариндошлар ва қўни қўшнилар иштирокида ўтказилдиган маросим "юз очди" дейилади. Маросимда йиғилганлар ўзлари билан олиб келган сов0аларини келинга беришади. Бу маросим Ўзбекистоннинг турли минтақаларида "Юз очди", "Юз кўрсатар", "Юз кўрсатар", "Бет очар" ёки рўкушон" (тожикча рў - юз, кушон – очар) каби номлар билан юритилади. "Юз очди" маросимида келинни янгалари ёрдамида юзига оқ рўмол ташлаган ҳолда йиғилганлар ҳузурига олиб чиқилган. Шундан сўнг хонадоннинг ёш боласи томонидан унинг юзидаги рўмол ёки оқ харир парда ўқлов ёки мевали дараҳтнинг шохи билан очилган ва узоқроқ жойга олиб қочилган. Авваллари келин юзи очгандан сўнг у ўзи тўқиган рўмолчаларни куёв томондаги болалларга тарқатган. Келиннинг юзини очишда мевали дарахтнинг шохидан фойдаланилади. Бунда мевали дарахтнинг серпуштлик хусусияти келинга ҳам ўтсин, серфарзанд бўлсин, деган ният мужассамлашган. Қолаверса, ёш бола томонидан келиннинг юзини очилиши ҳам ушбу удумнинг бўлғуси оила серфарзанд бўлсин деган ниятда амалга оширилади. "Юз очди" маросимида "Супра солди" одати бажарилган. Бу одат Республиканинг барча худудлари бўйлаб кенг тарқалган. Фарғона водийсида маросимда қатнашганлар даврасига супра ёзиб бир товоқ ун солинади. Қайнона супрадаги ундан бир ҳовуч олиб, келиннинг қўлига тўкади. Келин эса унни супрага тўкади. Бу ҳол уч марта такрорланади. Бунинг сабаби ўзбекларда ун оқли, ёруғлик ҳисобланади. Шу сабабдан "супра солди" удумида яхши ният билан келин-куёвнинг ҳаёти ёрқин бўлсин, мўл кўлчиликда рўзғор тутсин деган тилакда ўтказилади. Андижон вилояти Шаҳрихон туманида келин элайдиган унга пиширилган гўшт ва конфетлар қўшиб қўйилган. Бу билан келинимиз рисқли ва тили ширин бўлсин, деган ният мужассамлашган. "Юз очди" маросимига келиннинг вакил отаси ва тоғаси маросимий палов тайёрлаб қозони билан куёвнинг уйига олиб келади. Айнан мазкур таом билан маросимга ташриф буюрганлар зиёфат қилинади. Зиёфатдан сўнг хизмат қилиб юрган кайвони –дастурхончи, аёллар ва янгалар иштирокида "Келин салом маросими" ўтказилади. Айнан бу маросим орқали келинни куёвнинг энг яқин қариндошлари билан таништирилади ва уларнинг келинга атаб олиб келган совғалари бирма бир қабул қилинади. Элликқалъада қайнона тўртта нон, новвотни келин қўлтиғига қистириб у билан кўришса, Қаршида икк қўлтиғига тўртта нон қистириб кўришади. Ўзбекларда нон рисқ бутунлик, тўқли рамзи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам келин билан кўришаётганда нон танланади. Маросимни ўтказиш учун махсус "келин салом " айтувчи лапарчилар аёллар таклиф қилинади. Ўз навбатида лапарчи аёллар куёвнинг ота-онаси, қариндошлари ва бошқа куёвга алоқадор бўлган кишиларни лапарга, ёр-ёрга солиб куйлайди. Download 1.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling