Оилавий маросимлар соҳа


Download 1.78 Mb.
bet2/8
Sana25.02.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1231155
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Урф-одатлар

Суннат ёки хатна
Соҳа: Жамиятнинг урф-одатлари, маросимлари ва байрамлари
Ўзбек халқида қадимдан сақланиб келаётган маросим хатна қилиш (ўғил тўйи)дир. Ўзбекистоннинг турли худудларида бу маросим "суннат тўйи», "чукрон», "хатна тўйи", "қўлини ҳалоллаш (поклаш)" каби номлар билан юритилади.
Бу маросим ҳам узоқ тарихий даврлар билан боғлиқ бўлиб, инсоният тарихининг илк даврларидаги ўғил болаларни бир ёш босқичдан иккинчисига ўтишини махсус маросим, инициация тарзда нишонлаш анъанаси асосида шаклланган. Бундай одатлар яҳудийларда ва ислом дини тарқалган мамлакатларда удумга айланган. Мусулмонларда суннат тўйини ўтказишдан мақсад «исломнинг суннатини бажариш»-дир. Ўзбекистонда ҳам мазкур амал қадимий асосга эга.
Мазкур маросим ўғил болаларда 3-5-10 ёшда, айрим ҳолларда 11-12 ёшгача ўтказилган. қўни-қўшнилар ҳамда қариндош-уруғлар ҳамда жамоа иштирокида ўтказилади. Анъанага кўра суннат тўйига тайёргарлик жараёнидаги қатор удумлар (кўрпа тикиш, тўй сарполарини бичиш ва тикиш) маҳалланинг кекса ва ўрта ёшдаги серфарзанд аёлларига топширилган. Тўйгача бўлган даврда тандир қурди, сўқим сўйди, маслаҳат оши каби маросимлар ўтказилган. Бу маросимлардан кейин ҳатми қуръон маросими ўтказилади ва унга қишлоқ (маҳалла) қариятлари, имом ва қариндошлар таклиф этилади. Тўй бўладиган уйда махсус дастурхон ёзилиб, палов тайёрланади ва маросим якунида қуръон оятлари ўқилиб дуо қилинади. Шундан кейин катта тўй танътаналари бошланади.
Суннат тўйида тўй болага қавм-қариндошлар ва ҳамқишлоқлар оқсоқоллар даврасида сарпо тарзда бошдан оёқ янги кийимлар кийдиришади. Сўнгра болани муборокбод этиб устига танга, ширинликлар сочадилар.
Тўйдаги энг катта маросими-элга ош бериш ҳисобланади. ХХ асрнинг 80- йилларигача ошга ташриф буюрга меҳмонлар ерга, супа ва чорпояларга тўшалган гилам, шолча устига давра қуриб ўтирганлар. Ҳозирда эса махсус жойларда(ресторан, кафеларда) ўтказилади. Дастурхонга нон, ширинликлар, мевалар қўйилган. Анъанага кўра маросимга ташриф буюрган меҳмонларга чой берилгач, маросим учун махсус тайёрланган палов тортилган. Ҳозирда Ўзбекистоннинг кўплаб худудларида тўйда наҳорга ош бериш одат тусига кирган. Ош бериш маросими охирида илгарилари қечқурин ҳовлига катта гулхан ёқилиб, унинг атрофида катта кураш, тортимачоқ (арқон тортиш) ва бошқа ўйинлар қилинган. Меҳмонхоналарда (аёллар ичкарида) базм, ғазалхонлик ўтказилган, бахшилар достонлардан парчалар ижро қилган. Тўйнинг эртаси куни баъзан кўпкари ва бошқа мусобоқалар уюштирилиб, ғолибларга совринлар берилган. Хусусан, Хоразмда "Олтин қовоқ", Фарғона водийсида "қулоқ чўзди", Тошкентда эса "маст бола" каби болалар ўйинлари уюштирилган.
Суннат тўйи якунида тўй бола уста-сартарош томонидан хатна қилинган. Ҳозирда эса махсус врачлар ёрдамида мазкур амал бажарилади. Авваллари уста боланинг аъзоси учига ғаров (ёғочдан ясалган қисқич) қистириб, аъзонинг чилпинадиган қисмини устара тиғи билан кесиб олган. Кесиш вақтида болага умри узоқ, ризқи бутун бўлсин деган ниятда нон тишлатилган. Бу удумнинг ўтказилиши оғриқ пайтида болани чалғитиш учун ҳам хизмат қилган. Уста томонидан хатна қилиш амали бажариб бўлинганидан кейин, бола учун хатна чилласи бошланади. Хатна чилласи даврида бола янги туғилган чақалоқлар ва ёш келин-куёвларни кўриш каби бир қатор чеклашларга амал қилган. Хатнадан кейинги кечалари чиллали бола хонадондан ташқарига чиқарилмаган, унинг олдида доимо яқинларидан кимдир бўлиши лозим бўлган. Хатна жараёни кўпинча қариндош уруғлар, қўни-қўшнилар иштирокида тор даврада ўтказилган. Барча нарсаларни она, хотин-қизлар бажаргани ҳолда айнан хатна жараёнини эркаклар бажарганлар. Суннат қилинган бола 2-3 кундан кейин ўрнидан тургач, қавм қариндошлар ва қўшни аёллар итирокида жой йиғиш маросими ўтказилган.

Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling