Оилавий маросимлар соҳа


Download 1.78 Mb.
bet7/8
Sana25.02.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1231155
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Урф-одатлар

Сумалак сайли
Соҳа: Жамиятнинг урф-одатлари, маросимлари ва байрамлари
Сумалак сайли - Наврўз байрамининг узвий бир қисми, миллий ва умуминсоний қадриятларга эш бўлган тадбир, НММнинг ёрқин намунаси. Сумалак наврўзнинг шоҳ таоми ҳисобланиб, хушхўр ва тансиқ таом ҳисобланади.
Баъзи маълумотига кўра сумалакнинг тарихи 3000 йилдан ошиқ бўлиб, баҳор пайтида, Наврўзнинг бошланишида тайёрланиб келинади. Амир Темур даврига оида тарихий, адабий манбаларда ҳам сумалак сайли билан боғлиқ анъаналар наврўз байрамининг таркибий қисмларидан бири сифатида келиши урғуланади.
Бундай сайллар қир-адирларда, боғларда, шаҳарларнинг катта майдонларида, регистонларда, чорсу ва расталард, муқаддас қадамжоларда, маҳалла, гўзарларда ўтказилиб, бир ҳафтадан бир ойгача давом этган. Бутун маҳалла иштирокида тайёрланган сумалак кўпчиликка улашиб чиқилган. Одамлар сумалакни татиб кўриш арафасида, баҳорга етганига шукр қилиб, йилнинг яхши, хайрли, баракали келишини тилаб дуолар қилишган. Сумалак сайли, турли томошо базмлар, куй-қўщиқларга уланиб кетган.
Сумалак сайлининг ўтказилиш тартибиди ўхшашликлар бўлиши билан бирга, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида турлича фарқликларга ҳам эга. Мисол учун республикамизнинг жанубий ҳудуларида сумалак сайли қадимда тоғ-ёнбағрида, кенг даштликларда ўтказилган бўлса, катта шаҳарларда улар одамлар йиғилиб, тўпланадиган катта майдонларда ўтказилган. Сумалак сайли баҳонасида сайилгоҳларда ошхона, чойхона, нонвойхоналар қурилган, мева-чева, атторлик, баққоллик дўконлари ишга тушган. Кўпкари-улоқ, кураш мусобақалари уюштирилган, бахшилар терма, достон куйлаган, туя, қўчқор, хўроз уриштириш, дорбозлик томошалари намойиш этилган.
Инсоният тафаккури ўз тарихига эга.Унинг қатламларида шу кунгача бўлган онгнинг эврилишлар жараёни ўз ифодасини топган. Наврўз байрамига хос урф-одатлар, сайлларда ҳам биз бу жараённинг бадиий кўриниш олганини кўрамиз. Ҳар бир маросимда бўлгани каби Наврўзнинг ҳам ўзига хос, шаҳона таоми ҳисобланган сумалак ана шундай маросим таоми ҳисобланади.Сумалак пиширишнинг ўзи қатъий анъалар асосида маълум тартиб қоидаларга амал қилинган ҳолда бажарилади. Сумалак муқаддас таом сифатида қадрланади, алқанади. Сумалак ҳақида қўшиқлар ана шу алқов, олқишлар натижасида пайдо бўлган.
Баҳорнинг сен элчиси, Яхшиликнинг белгиси, Наврўзнинг сен синглиси, Сумалакжон, сумалак.
Қўшиқ давомида сумалак пишириш жараёнива ундаги кўтаринки кайфият тараннум этилади. Иримга кўра ҳар бир киши яхши ният билан сумалак пишаётган дошқозонни ковлаши шарт. Кимда-ким қозон ковлаш бахтидан бенасиб қолса, у ўзини камситилган санайди. Айни пайтда Наврўз арафаси, сумалак пишаётган вақтлар жамики эски гина-қудратлар унутилиб, аразли кишилар ярашган ва бу ҳолатларнинг бари йилбоши – Наврўз, сумалак шарофати, деб англанган. Сумалак пишириш шунчаки йиғилиб бир таом пишириш эмас, ёшу қари йиғилиб бир кечаю, бир кундуз давомида катта гулхан ёқиб, ўйин – кулгу қилиш, турли қўшиқларни айтиш, халқ ўйинларини ўйнаш демак. Сумалак билан бир қаторда Наврўз кунларида ҳалим, наврўз гўжа каби танисқ таомлар ҳам пиширилган.
Асрлар оша яшаб келаётган сумалак сайли каби миллий қадрият ва анъаналаримиз халқимизнинг қадим тарихи ва руҳияти билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, уларда табиатдаги ўзгаришлар, фасллар алмашинуви ўз аксини топган эътиқодий қарашлар ва аждоларимиз кўнглидан кечувчи некбин ҳис туйғулар ўзининг бадиий ифодасини топганлигини кўрамиз.
Сумалак сайли билан боғлиқ урф-одат ва анъаналар халқимиз орасида бугунги кунгача кенг нишонланиб келинади.

Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling