Оилавий маросимлар соҳа


Download 1.78 Mb.
bet1/8
Sana25.02.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1231155
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Урф-одатлар


ОИЛАВИЙ МАРОСИМЛАР



Соҳа: Жамиятнинг урф-одатлари, маросимлари ва байрамлари Маросим инсон ҳаётида муҳим ҳодисалар содир бўлганида вужудга келади ва кишилар ҳаётидаги энг муҳим воқеаларни (масалан, туғилиш, уйланиш, ўлим) қайд этади, расмийлаштиради. Ўзбек оилаларида ёш оилаларни тарбиялаш учун ўзига хос маънавий "зина" сифатида хизмат этадиган, чақалоқ туғилгандан, то улғайиб, янги оила қургунгача бўлган ҳаётий муҳим воқеаларни қайд қиладиган маросимлар тизими ("Чақалоқ дунёга келиши", "Исм бериш", "Чақалоқ чилла", "Бешик тўй", "Соч тўй", "Тиш тўй", Биринчи қадам", "Суннат тўй", "Мучал ёш", "Никоҳ тўй" кабилар) вужудга келган.
Бешик тўй
Соҳа: Жамиятнинг урф-одатлари, маросимлари ва байрамлари
Бешик тўйи Ўзбекистонда кенг тарқалган қадимий оилавий маросимлардан бири ҳисобланади. Бу маросим бола туғилганда етти, тўққиз, ўн биринчи кунлари ёки келин-куёвнинг ота-оналарининг ўзаро келишувлари билан белгиланган кунда асосан қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар иштирокида ўтказилади. Айнан бешик тўйини бошқа оилавий маросимлардан фарқи шундаки, унда эркаклар қатнашмайди ва асосан хотин-қизлар иштирок этишади.
Одатда, бешик тўйи оиладаги биринчи (тўнғич) фарзанд учун ўтказилади ва у тантанали кечади. Бешик тўйи ЎЗбекистонда умумий "Бешик тўйи" дейилсада, лекин турли минтақаларда айрим маҳаллий номларга ҳам эга бўлган. Мисол учун, Бухорода Говора бандон — бешикка боғлаш дейилса Хоразмда "Бувак йиғилиш" деб айтилган.
Анъанага кўра бешик тўйи ўтказилишидан аввал қизнинг онаси бешик сотиб олади ва уни безайди ҳамда чақалоққа керакли барча буюмлар тайёрлайди. Шундан кейин безатилган дастурхонга нон, патир ва ширинликлар тугиб, ўйинчоқлар (қиз бола бўлса қўғирчоқ) қўшилган ҳолда бешик тўйи ўтказиладиган кундан бир кун аввал куёвнинг уйига юборилади. Безатилган бешик, совғалар ва дастурхонларни арава (ҳозирда машиналарда) га юклаб, кўча-кўйда кўз-кўз қилиб, карнай-сурнай ва чилдирмалар жўрлигида олиб борилган. Кўп ерларда (хусусан Тошкентда) чақалоққа атаб (агар ўғил бола бўлса) той ҳам ясатилган. Чақалоқнинг ота-онаси, бува ва бувисига сарпо ҳам қўйилган.
Бешик тўйи ўтказиладигана кун чақлоқнинг она томонидан қарриндошларини кутиб олингач, ниятлари оқ бўлиши, болага бахт тилаш рамзи сифатида уларнинг юзларига ун сепилади. Меҳмонлар дастурхон тузаб безатилган хонага таклиф этилган. Шу вақт бошқа хонада бошқа урф-одатлар ижро этилиб чақалоқни бешикка белаш маросими ўтказилган.
Бешик тўйи маросимида карнай сурнайлар оҳанглари остида эрталабдан то кечгача бўлган. Ҳозирда эса маълум бир куннинг белгиланган вақтида келиннинг қизлик уйида ёки куёвнинг хонодонида ўтказилади. Анъанага кўра куёвнинг энг яқин қариндош аёллари ўзига хос айтимлар айтган ҳолда боришади. Ўз навбатида дастурхончи аёл ёки қариндошлар орасидаги пири бадавлат аёллардан бири алла айтиб махсус ясатилган бешикни олиб киради. Алла айтиш тугагандан кейин куёнинг отаси пул берган ҳолда "сотиб олади". Сўнгра келган меҳмон аёллар уйга таклиф қилинади ва махсус безатилган дастурхонга ўтқазилади. Дастурхон атрофида болага бағишлаб дуолар қилинади. Айрим худудларда бешик тўйида хамирдан узун қилиб қирқилган махсус угра ош тайёрланган. Бундан кўзланган мақсад мисоли угра каби боллани умри ҳам узун бўлсин деган ният мужассамлашган. Зиёфатдан сўнг ўйин кулги ва рақс бўлади ва келин-куёвнинг яқин қариндошлари чақалоққа атаб турли совғалар беришади.Ўз навбатида куёнинг ота онаси ҳам келган меҳмонларга махсус тайёрлаб қўйган совғаларини улашади.
Хоразмда бешик тўйи учун махсус тарзда халфа аёллар таклиф қилинади. Улар ўзбек халқ достонларидан парчалар ўқиганлар ва турли ҳикоя ғамда ривоятларни йиғилганларга айтиб берган. Халфалар асосан биринчи туғилган фарзандни "бешик тўй"ларида иштирок этганлар.
Аввал бешик тўйи маросими учун махсус жўхоридан тайёрланган таомлар берилган. Чунки жўхори ўзбекларда серпуштлик рамзи бўлган. Ҳозирда эса маросимга турли ширинликлар ва махсус палов тайёрланади.
Бешик тўйи маросими якунида ёш онанинг чап томонига бешик қўйилиб, она болани эмизган ва унга ўзи билган аллани айтган. Ўзбеклар тасаввурига кўра болага икки нарса энг муҳим бўлган бўлиб, булардан бири она сути бўлса, иккинчиси она алласи ҳисобланган. Шу боис қизлар ёшлик вақтлардан бошлаб алла айтиш ўргатилган.
Бешик тўйи билан боғлиқ барча урф одатлар бажариб бўлингандан сўнг меҳмонлар бирин-кетин кузатилади. Шу билан маросим якунланади.

Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling