Оив инфекцияси нима? Этиологияси,Келиб чикиши,Юкиш


ОИВ инфекцияси хақида тушунчага эга бўлинг!


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana07.04.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1337121
1   2
Bog'liq
oiv

ОИВ инфекцияси хақида тушунчага эга бўлинг! 
ОИВ инфекцияси фақат одамларда учрайдиган сурункали юқумли касалликдир. 
ОИВ инфекцияси хар-хил касалликлардан химоя қилувчи иммун тизимини 
шикастлайди. 
Касалликнинг манбаи ОИВ инфекциясини юқтириб олган одамдир. Вирус бемор 
одам организмида бутун хаёти давомида сақланиб қолади. 
ОИВ инфекциясининг яширин даври бир неча ойдан 5-10 йил ва ундан ортиқ 
бўлиши мумкин. Бу даврда ОИВни юқтириб олган шахслар кўринишидан соғлом 
бўлиб, уларда касалликнинг хеч қандай белгилари кузатилмайди ва ўзлари 
билмаган холда касалликни бошқаларга юқтириши мумкин. 
ОИВ инфекциясида иммун тизими йиллар давомида вируснинг тажовузини босиб 
туради. Лекин вирус организмда аста-секин кўпайиб иммунитет тизимини ишдан 
чиқаради. Агар тегишли даво чоралари кўрилмаса, Ортирилган иммунитет 
танқислиги синдроми (ОИТС) ривожланади. ОИТС- бу ОИВ инфекциясининг 
охирги даври хисобланади. 

ОИВ инфекцияси 3 хил йўл билан юқади

Қон орқали ( Парентерал) –
тери ва шиллиқ қаватлар бутунлигини бузилиши 
билан амалга ошириладиган муолажалар орқали, қон қолдиқлари мавжуд бўлган 


устара ва тиш шёткалари умумий ишлатилганда, бир марталик шприцларни қайта 
ишлатилганда, маникюр-педикюр ва татуаж қилинганда касаллик юқади. 
Жинсий йўл-
бетартиб, пала-партиш жинсий алоқа орқали. 
Онадан болага –
ОИВ инфекцияси юқтириб олган хомиладордан болага 
хомиладорлик даврида, туғруқ жараёнида ва кўкрак сути билан эмизганда. 
ОИВ қуйдаги холларда юқмайди: 
ОИВ инфекцияси грипп ва силга ўхшаб, хаво томчи йўли билан юқмайди. Касал 
бемор билан умумий идиш –товоқлардан фойдаланганда, у билан гаплашганда, 
қўл бериб кўришганда, умумий сув хавзаларида чўмилганда, хожатхонадан 
фойдаланганда юқмайди. Шунингдек касаллик қон сўрувчи хашоратлар: (чивин, 
бит, кана ва бошқалар) чаққанда юқмайди. 
КЛИНИК КЕЧИШИ ОИВ инфекцияси 
ривожланишида куйидаги даврлар кузатилади: 
яширин давр, уткир иситмалаш даври, латент инфекция даври, персистирланувчи тар ко к, 
лимфаденопатия ва иккиламчи касалликлар даври. Яширин давр. Бу давр уртача 2—4 
хдфтадан 2—3 ойгача давом этиб, 50—70% лолларда яширин давр клиник белгилар билан 
якунланади. Уткир иситмалаш даври. Яширин даврдан кейин куп лолларда организмнинг 
вирусга карши бирламчи клиник жавоб реакцияси кузатилади, у куйидаги белгилар билан 
намоён булади: • умумий белгилар — иситма, лимфа тугунларининг катталашиши, бугим 
ва мушакларнинг огриши, уйкучанлик, хрлсизлик, иштахднинг пасайиши; • невропатик 
белгилар - бош o fph fh, кузни ^аракатлантиришда огрик сезилиши, периферик 
невропатия; • дерматологик куринишлар — эритематоз, догли-папулез, розеоласимон, 
уртикар тошмалар, шиллик; каватларда яралар булиши; • гастроинтестинал белгилар — 
ориз бушлиги кандидози; • респиратор белгилар — йутал ва томокда ofphk, булиши. 
Уткир иситмалаш даври 1—2 хафтадан 1 ойгача давом этади ва ОИВга Карши иммун 
жавоб реакцияси ривожланиши билан йукрлади. Бу даврнинг асосий клиник белгиларидан 
бири гавда х.ароратининг кутаршшшидир. Купинча ОИВ юк,тирганларда уткир 
иситмалаш даврида бир неча гурух, лимфатик тугунларнинг катталашиши кузатилади
Латент инфекция даври. Инфекциянинг бирламчи куринишлари йукрлгандан кейин куп 
холларда организмда клиник мувозанат юзага келса-да, бу ва^тда кунига миллиардлаб 
янги вирус нусхалариХосил булади ва уларнинг деярли хаммаси макроорганизмнинг 
химоя тизимлари томонидан йук, к^тлинади.Купчилик ОИВ юк^тирганларда бу даврда 
бир неча гурух лимфа тугунлари катталашади (2—4 см гача). Одатда безлар юмшок, ва 
эластик булиб, уларда отрик, сезилмайди. Айрим холларда лимфатик тугунларнинг 
ассиметрик катталашиши кузатилади.Персистирланувчи тарк,ок, лимфаденопатия (ПЛП). 
ПЛП дегандаикки ва ундан ортик, гурух лимфатик тугунларнинг катталашиб (1 смдан 
ортик,), 3 ой, баъзан ундан хам куп вак,т сакданиши тушунилади.Катталашган 
лимфатугунлари харакатчан булиб, узаро ва атрофидаги тузима билан бирикмаган холда 


булади.Купинча буйиннинг олди ва оркд томонидаги хамда култик, остива жаг ости, 
баъзан, кулоцнинг орк,а сохасидаги лимфатик тугунлар катталашади. Беморларнинг учдан 
бир кием ила талок^нинг катталашиши кузатилади.Иккиламчи касалликлар даври. 
Иммунитет танк,ислиги булганкишиларда ривожланадиган иккиламчи касалликлар 
«оппортунистик касалликлар» (инглизча opportunity — кулай имконият) деб юритила 
бошлади, яъни бу касалликлар кулай шароит булганда — иммунитет пасайганда 
ривожланади. 
ОИВ инфекциясининг хомиладорлар ва болаларда кечиш хусусиятлари
.
Аёллар 
ҳомиладорлик даврида ОИВ-инфекцияси. Текширувлар натижаларига кўра 
зидовудин ОИВ-инфекциясининг вертикал юқиш ҳолатини 66% га камайтиришга 
қодир. Юқори фаолликдаги АРВТ эса янада катта натижаларга эришишга ёрдам 
беради. ОИВ билан зарарланган ҳомиладорларни олиб бориш тамойиллари: 
1.Барча ОИВ билан зарарланган ҳомиладорлар АРВТ олиши шарт бўлиб, бу 
терапия иккинчи уч ойликдан кеч бўлмаган ҳолда бошлаш лозим. 2.Имкон бўлса, 
АРВТ биринчи уч ойликда бошланмайди (яъни ҳомиланинг эмбрионал 
ривожланиш даврида). 3.Зидовудиннинг ҳомиладорлик вақтида хавфсизлиги ва 
самарадорлиги исботланган, шунинг учун бу дори воситасини барча даволаш 
схемасига киритиш мумкин. 4.Даволашдан асосий мақсад – плазмада вирус 
РНКси концентрациясини иложи борича пасайтиришдир: минимал концентрация 
қанчалик кичик бўлса, онани даволаш шунчали самарали бўлади. Бундан 
ташқари, вирус РНКси концентрациясига инфекциянинг вертикал юқиш хавфи хам 
боғлиқдир. Лаборатор текширувда CD4+ лимфоцитлар сони 500 мкл -1 дан кўп ва 
вирус РНКси концентрацияси 1 мл да 10000-20000 нусхадан кам бўлган 
натижалар аниқланган ОИВ-инфекцияли ҳомиладорларга зидовудин билан 
монотерапия буюрилади, бу дори воситасига турғунлик камдан кам ҳолатларда 
ривожланади. Онанинг даволаш схемасидан қаттий назар янги туғилган чақалоқ 
ҳаётининг биринчи 6 ҳафтасида зидовудин олиши зарур.Боланинг онадан 
зарарланиши кўпинча туғруқ вақтида зарарланган туғруқ йўллари орқали ўтиш 
вақтида кузатилади. ОИВ-инфекцияли аёлларни туғдириш усуллари бўйича 
рандомизацияланган назоратли текширишлар метанализи Кесар кесиши йўли 
билан туғдиришда вертикал йўл билан зарарланиш хавфи 50% гакамайишини 
кўрсатади. Агар ҳомиладор аёл АРВТ олган бўлса зарарланиш 50% дан кам 
ҳолатдарда кузатилади. Мана шу барча маълумотларни ҳомиладор аёлга, у тўғри 
фикрга келиб маълумотли қарорга қабул қилиши учун айтиш лозим. Агар янги 
туғилган чақалоқ туғруқ вақтида ОИВ билан зарарланмаган бўлса, кейинчалик у 
онасидан 14-29% ҳолларда зарарланиши мумкин. 


ОИВ инфекцияси юқиш хавфини қандай камайтириш мумкин? 
Аҳоли ва ёшларни ОИТС бўйича етарли даражада тушунчага эга бўлиши;Оила ва 
турмуш ўртоғига вафодор бўлиш, жинсий алоқада химоя қилувчи воситалардан 
фойдаланиш;Ўзини шахсий гигиена воситаларидан фойдаланиш.Доимо стерил ва 
бир маротаба ишлатиладиган асбоб-анжомлардан фойдаланиш. 
Ёдда тутинг

ОИВ инфекцияси кўп йиллар давомида белгисиз кечади. ОИВ инфекцияси 
юқтирганлигини фақат қонни лаборатория текшируви орқали аниқлаш мумкин. 
Агар Сизда ОИВ инфекцияси юқтириб олиш хавфини туғдирган омиллар 
кузатилган бўлса, ОИВга лаборатория текширувидан ўтинг. Маслахат ва тестдан 
ўтиш учун яшаш жойингиздаги тиббиёт муассасаларига ва ОИТСга қарши 
курашиш марказига мурожат этишингиз мумкин. Мурожат этган шахсларнинг исми-
шарифи сир сақланиши, аноним ҳолда текширилиши кафолатланади. Касаллик 
юққанлигини эрта аниқлаш ва ўз вақтида даволашни бошлаш, касаллик 
тарқалишини олдини олади 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling