Оив инфекцияси нима? Этиологияси,Келиб чикиши,Юкиш


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana07.04.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1337121
  1   2
Bog'liq
oiv



Мавзу:
ОИВ инфекцияси нима? 
Этиологияси ,Келиб чикиши,Юкиш 
йуллари,Клиникаси ва Хомиладор 
аелларда
ОИВ
инфекциясининг
кечиши
ОИВ инфекциясининг 
глобал муаммолиги сабаблари. ОИВ 
инфекцияси бўйича дунёдаги, Республикада ва тегишли 
худуддаги вазият. ОИВ инфекцияси бўйича асосий 
меёрий – директив хужжатлар.
ОИВ инфекциясининг глобал муаммолиги сабаблари. 
Бугунги глобаллашув даврида ОИВ/ОИТС хасталиги дунё ҳамжамияти 
олдида турган энг долзарб муаммолардан бири бўлиб, мутахассисларнинг 
фикрича, айни пайтда мазкур касалликка чалинганлар сайёрамизнинг барча 
минтақасида учрайди.
Шу боис мамлакатимизда унга қарши самарали курашиш
хасталикнинг олдини олиш ҳамда беморларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича 
муайян ишлар қилинмоқда.
Хусусан, бу борада зарур меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, ҳуқуқий 
пойдевор яратилган. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 26 
декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясининг тарқалишига 
қарши курашнинг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида”ги, Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 январдаги “ОИТСга қарши 
кураш 
марказларининг 
ташкилий 
тузилмасини 
ва 
фаолиятини 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2014 йил 10 
сентябрдаги “2014 — 2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида ОИВ 
инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги Давлат дастурини 
тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорлари мазкур йўналишдаги ишларни янада 
ривожлантиришда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир. Айниқса, 
2013 йил 24 сентябрдан кучга кирган “Одамнинг иммунитет танқислиги 
вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига 
қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан ОИВ 
инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича ягона тизимнинг фаолият 
кўрсатишини таъминлаш, хасталик профилактикаси, унга ташхис қўйиш, 
касалликни юқтириб олганларни бепул махсус даволаш ҳамда ижтимоий 
муҳофаза қилиш, шунингдек, ташхис қўйиш, даволаш ва илмий мақсадларда 
фойдаланиладиган тиббий препаратларнинг, биологик суюқликларнинг 


хавфсиз бўлиши устидан давлат назоратини, қолаверса, хасталик тарқалиши 
устидан эпидемиологик назоратни амалга ошириш каби қатор муҳим 
вазифалар белгилаб берилди. 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling