Бола: Меҳр – инсонпарварлик.
Бола: Меҳр – мардлик.
Ажойиб дақиқа.
Мусиқа остида яхшилик Париси кириб келади.(Тарбиячи)
Пари: Салом болалар! (Салом) Мен яхшилик Парисиман мен сизларнинг хузурингизга боғчага қанақа болалар келишлигини билгани келдим: ёмонми-яхшими,меҳрибонми-қўполми, бир-бирлари билан ўйнашни билишадими? Менда “сеҳрли” кўзойнак бор уни тақсангиз фақат инсоннинг яхши фазилатларини кўриш мумкин, ҳаттоки инсон ўзи кўролмаган , тополмаган нарсаларини ҳам кўрса бўлади.Ким ўзининг дўсти ҳақида айтиб бемоқчи? (Пари болаларга кўзойнакни тақиб дўстининг яхши сифатларини айтиб беришни таклиф қилади ва болалардан навбатма-навбат ўз дўстларининг бирор-бир яхши ҳислатларини айтиб беришлари керак бўлади).
Пари: Баракалла болалар, яна мен сеҳрли таёчамда қанақа сеҳрли сўзларни билишларингни билиб оламан. Сизлар сеҳрли сўзларни биласизларми? Бўлмасам мен мана бу сеҳрли таёқчамни қайси болага текизсам сизлар дарров сеҳрли сўз айтишларинг керак бўлади. Келишдикми? (Ҳа)
Пари:
1. Овқатланиб бўлганингиздан сўнг нима дейиш керак?
Болалар жавоби: Раҳмат!
Пари:
2.Кимларни сизлаймиз?
Болалар жавоби: Кексаларни!
3.Пари: Бирор нарсани сўраганимизда нима деймиз?
Болалар жавоби: Раҳмат!
4.Пари: Бирор нарсани бераётгандачи?
Болалар жавоби: Марҳамат!
5.Пари: Агар бирор инсонни беҳос хафа қилиб қўйсангизчи?
Болалар жавоби: Кечирасиз, билмай ҳафа қилиб қўйдим!
6.Пари: Эрталаб турганда қанақа сўзлар айтиш керак?
Болалар жавоби: Хайрли тонг, ассалому алайкум, яши дам олиб турдингизми!
7.Пари: Кечқурун дам олгани ётганимиздачи?
Болалар жавоби: Хайрли тун, яхши дам олинг!
8.Пари: Уйга меҳмон чақирсак нима деймиз?
Болалар жавоби: Бизникига меҳмонга келсангиз беҳад шод бўлган бўлур эдик! ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |