Тарбиячи: Ҳурматли яхшилик Париси бизнинг болаларимиз яна сеҳрли сўзлар ҳақида кўпгина шеърлар биладилар.
Пари: Қан, қани бир эшитиб кўрар эканмизда унда.
Бола:
Салом берсанг инсонга
Салом дер ҳурсанд бўлиб.
Ҳурсанд бўлиб у инсон,
Барака топ дейдилар!
Бола:
Идишларни синдириб
Катталар сўзин бўлиб.
Ваъдалар эсдан чиқса
Будир энг ёмон бола!
Бола:
“Хайрлик кун” дейишди сенга,
“Хайрли кун” жавобин қайтар.
Икки иплар боғланар шунда,
Бири меҳр, бири илиқлик!
Бола:
Бизлар қадрдон дўстлар
Доим очиқ кўнгилимиз.
Урушмасдан юрамиз,
Доим аҳил иноқмиз.
Шунинг учун қувноқмиз.
Бола:
-Яхши бўл,- деб, эркалаб
Ойим мени суярлар
Шўхлик қилсам оғриниб,
Ичлари ғам бўларлар.
Боласан – да, - дейдилар.
Ўзим ўйлаб қоламан.
Айтганларин қилай деб,
Йўлда ўйнаб қоламан.
Пари: Раҳмат болажонлар, қарасам сизлар тарбияли ва ақллик болалар экансизлар. Мен сизларнинг билимингздан мазза қилдим. Энди, начора ҳайрлашиш дақиқалари ҳам келди. Мен сизлар билан янги учрашувларда учрашуб қолгунча “Кўришгунча ҳайр” дейман. Хайр болажонлар!
(Болалар Пари билан хайрлашадилар, Пари мусиқа остида чиқиб кетади).
Тарбиячи: Болалар келинглар, яна бир бор биз қанақа дўст меҳрибон, ҳамжиҳат, мулойим, тарбияли эканлигимизни кўрсатамиз. Ҳозир биз сизлар билан “Дўстлик арчаси дарахти” номли ҳамжиҳатликда жамоавий иш бажарамиз.(Болалар қоғоз кафтларидан апликация бажарадилар: Улар оқ қоғоз листдан кафтларини қирқиб ўлчаб қирқиб оладилар. Ва тарбиячи доскага олдиндан тайёрлаб қўйган арча дарахти танасини таги осмон кўк рангли ватман қоғозга болалар қирқилган кафтлари акс этган қўлчаларни ўзлари тарбиячи ёрдамида доскага ёпиштирадилар).
Тарбиячи: Қаранглар болажонлар, битта бўлиб ўзидан бир бутун “Дўстлик арча дарахтини” ҳосил қилди. Мен бундан билдимки, бизнинг гуруҳ болалари жудаям дўст, бирдам, яхши тарбияликларининг шоҳиди бўлдим. Қани бўлмасам ҳаммамиз меҳмонларимиз билан ҳайрлашамиз.
(Болалар гуруҳдан шўх дўстлик мусиқалари остида чиқиб кетадилар,.)
Do'stlaringiz bilan baham: |