Юқоридан тўғри тўп киритиш. Ўйинчи тўрга қараган холда юқори холатни эгаллайди. Тўп кўкрак сатхида ушлаб турилади, бироёқ олдинга қўйилади. Тўп 1м юқорига–олдинга ташланиб, ўйинчи қўлини юқорига –олдинга харакатлантиради ва зарба берувчи қўл елкасини орқага –юқорига олиб боради. Зарба тўғри қўл билан бирмунча олдинда бажарилади. Бу усулни икки хил варианти мавжуд: тўпга айланма харакат бериб ва айланма харакат бермасдан амалга ошириш мумкин. Тўпга айланма харакат бермасдан тўп киритиш усули бир мунча мураккаб усул хисобланади. Бу усулда қуйидаги элементларнингбажарилишига қатъий амал қилиш зарур. Булар тўпнинг қоқ ўртасига зарба бериш; тўп ташлашнинг нисбатан пастлигизарба берувчи қўлни орқага нисбатан қисқа харакатлантириш; кучли (тезкор), кафтли (тезланишли) ва алдамчи (секин) зарба бериш, хужум зарбасини икки йўл билан яъни, тўғри ва ён томон билан.
Юқоридан ён томон билан тўп киритиш. Юқоридан ён томон билан тўп киритиш усулида ўйинчи тўрга нисбатан ён томон билан билан оёқларини тиззадан буккан холда туради. Тўп 1м гача баландликда елка устига ташланади. Ўнг қўл билан зарба берилганда у пастдан орқага харакатланади. Бунда елка пастга туширилиб, гавданинг оғирлиги ўнг оёққа ўтказилади. Зарба берувчи қўл орқадан –юқорига ёй бўйича харакатлантирилиб, зарба амалга оширилади. Гавда чапга бурилади ва оғирлик кучи чап оёққа кўчирилади. Бу харакат зарбанинг кучини оширишга хизмат қилади.
Сакраб тўп киритиш. Хозирда сакраб тўп киритиш усули кенг қўлланилмоқда. Бу усулни тушинтириш, химоя зонасидан зарба беришга ўхшашлиги сабабли унинг мохиятини кейинроқ тушунтирилади.
Хужум зарбалари. Хужум зарбаси –жамоани хужум харакатини якунловчи самарали усул хисобланади. Бундай усулдаги хужум зарбаси тўрнинг юқори қирғоғиданбаландда амалга оширилади. Хужум зарбаси юқоридан берилишига сабаб, хужумни пастдан амалга оширилганда хужум самараси пастроқ бўлади. Хужум зарбалари йўнилишига кўра қуйидагича фарқланади: тўғри йўналиш бўйича яъни. Бунда зарба берилган тўп йўналиши хужумчининг югуриб келииш йўналишига мос тушади, йўналишини ўзгартириб, яъни бунда зарба берилган тўп йўналиши хужумчининг югуриб келиш йўналишига мос тушмайди.
Тўпнинг учиш тезлигига қараб хужум зарбалари қуйидагича фарқланади: зарба берувчи қўлни орқага нисбатан қисқа харакатлантириш билан кучли (тезкор), кафтли (тезланишли) ва алдамчи (секин). Хужум зарбаси тўрга нисбатан қарама –қарши турган, тўрга нисбатан ён томон билан турганда амалга ошириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |