Ойбекдиссер


Мархамат тумани БЎСМ директори


Download 474 Kb.
bet36/39
Sana24.03.2023
Hajmi474 Kb.
#1291376
TuriДиссертация
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
bolalar va osmirlar sport maktabida yosh volejbolchilarning mashgulot samaradorligini oshirish usullari

Мархамат тумани БЎСМ директори
Фамилияси ва исми


Андижон Давлат Университети
5 А 141901-жисмоний тарбия ва жисмоний маданият йўналиши магистри Марасулов Ойбекнинг “Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ёш волейболчиларнинг машғулот самарадорлигини ошириш усуллари” мавзусидаги магистрлик диссертациясининг


А Н Н О Т А Ц И Я С И


Магистрлик диссертациясида академик лицей талабалари ва БЎСМ спорчи ўқувчиларнинг спорт машғулотларининг мақсад ва вазифалари уларни ҳаётга ва касбга тайёрлаш, соғломлаштириш, жисмоний ривожлантириш, ҳаракат малака ва кўникмаларни шакллантиришда спортнинг ролини таҳлил этиш.


Академик лицей ва БЎСМда спортнинг волейбол тури бўйича машғулотлар ташкил этиш тадбирлари ёшларни спорт турларига қизиқтириш билан бирга уларни жисмонан баркамол ва манавий етук инсон қилиб тарбиялаш вазифаларинин ижобий ҳал этади.
Таълим муассасаларида волейбол тўгараклари машғулотларининг маҳсад ва вазифалари ёшларни спорт турларига жалб этиш, жисмоний ривожлантириш ҳамда волейбол спорти техникаси ва тактикасига ўргатиш билан волейбол бўйича юқори малакали спортчи тайёрлашдир.
Академик лицей ва БЎСМда волейбол спорти тўгарагига волейбол спортига қизиқиши бўлган, жисмоний тайёргарликка эга бўлган талаб ўқувчилар сараланиб олинади. Спорт машғулотлари дастлабки тайёргарлик, мутахассисликка эришиш, малака ва кўникмаларни такомиллаштириш босқичларида ташкил этилади.
Машғулотлар жараёнларида спортчиларнинг техник ва тактик тайёргарликлари амлага оширилади. Волейбол спортига мувофиқ бўлган жисмоний фазилатлар ривожлантирилади. Машғулотлар самарадорлигини ортиришда шуғулланувчиларнинг қизиқишлари, шахсий хусусиятлари ҳамда жисмоний қобилиятларига мувофиқ машғулотларда ёндошиш таълим ва тарбия жараёнлари вазифаларини ижобий ҳал этишга ёрдам беради.
Мураббийлар ва ўқитувчиларнинг спорт турлари бўйича машғулотларни тўғри ташкил этишда спорт машғулотларининг меёрий ҳужжатлари, дастурлар, назом ва қўлланмалардан кенг фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга ўзларининг касбий маҳоратларини мунтазам ортириб боришлари муҳим аҳамиятга эга. Волейбол спорти бўйича юқори малакали спортчилар тайёрлашда спорт турига тўғри саралаш ва спортчилар умумий ва м ахсус тайёргарликка катта эътибор бериш асосий омил бўлиб ҳисобланади.

Download 474 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling