Ойбекдиссер


АДТПИ қошидаги академик лицей


Download 474 Kb.
bet34/39
Sana24.03.2023
Hajmi474 Kb.
#1291376
TuriДиссертация
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
bolalar va osmirlar sport maktabida yosh volejbolchilarning mashgulot samaradorligini oshirish usullari

АДТПИ қошидаги академик лицей
Жисмоний тарбия раҳбари
Узоқходжаев Н


Андижон Давлат Университети
5 А 141901-жисмоний тарбия ва жисмоний маданият йўналиши магистри Марасулов Ойбекнинг “Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ёш волейболчиларнинг машғулот самарадорлигини ошириш усуллари” мавзусидаги магистрлик диссертациясига илмий раҳбари Ҳ.Солиевнинг


Т А Қ Р И З И

Магистрлик диссертациясида академик лицей талабалари ва БЎСМ спортчиларининг волейбол тренировка машғулотларининг асосий шакллари ўрганилган. Магистрлик диссертацияси илмий тадқиқот ва педагогик фаолият жараёнлари Андижон давлат тиллар педагогика институти қошидаги академик лицей талабаларининг волейбол тўгаркларидаги машғулотлар билан бир вақтда Мархамат тумани БЎСМ волейбол тўгараги шуғулланувчиларининг спорт ва жисмоний тайёргарлик жараёнлари ўрганилган.


Магистрлик диссертация илмий тадқиқот ишларида мавзуга оид адабиётлар ва интернет материаллари таҳлили, спортчи ва талабаларнинг таълим ва тарбия жараёнларининг педагогик назорати, талабалар ва жисмоний ривожланиш даражаларини тиббий назорати, жисмоний фазилатларни ривожланиши ва волейбол бўйича техник ва тактик маҳоратларни шаклланишини амалий синовлари орқали баҳолаш ва натижаларни математик статистик таҳлил этиш ишлари ташкил этилди.
Шу билан бирга магистрлик диссертацияни тайёрлашда спортчиларнинг таълим ва тарбия жараёнларининг меъёрий ҳужжатлари ва машғулотларнинг дастури, дарс режалари, мусобқалар ўтказишнинг календар режалари, мусобақаларнинг дастур ва низомлари ўрганилган. Уларнинг таълимий ва тарбиявий моҳияти таҳлил этилган.
Илмий тадқиқот натижаларидан олинган хулосалардан академик лицей талабалари спорт тўгараклари ва БЎСМ спорт тўгаракалари машғулотларининг жараёнларини самарадорли ташкил этишда, спорт маҳоратларнинг такомиллаштиришда кенг фойдаланиш мумкин.
Магистрлик диссертациясини бажаришда магистрант ўзининг илмий ва услубий жиҳатдан етук назарий билим ва малакаларга эга эканлигини намоён қилди. Экспериментлар ташкил этишда, спортчилар ва талабалар жисмоний ривожланиш даражаларини тиббий назорат қилиш, уларнинг жисмонийривожланиш ва техник, тактик маҳоратларини шаклланиш даражаларини амалий синовлари орқали баҳолаш ҳамда ўрганишда ташкилотчилик фаолияти юқори савияда эканлиги кўринди.
Магистрлик диссертацияси уларга қўйиладиган талаблар асосида бажарилган, уни якуний аттестациясида химоя қилишга ва ижобий баҳолашга тавсия этаман.



Download 474 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling