﴾Оламнинг ниҳояси (5) Дажжол фитнаси (4) ﴿
Download 270.6 Kb. Pdf ko'rish
|
Оламнинг ниҳояси 5 Дажжол фитнаси
"Мен Дажжолда бор нарсаларни ундан кўра яхшироқ
биламан". Оллоҳ таоло Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломга Дажжол ҳақида Дажжолнинг ўзи билмайдиган маълумотларни ваҳий билан билдирган. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом дедилар: "Мен Дажжолда бор нарсаларни ундан кўра яхшироқ биламан". 7 Дажжол билан бирга жаннат ва дўзах бўлади. Унинг дўзахи жаннатдир, одамлар уни гўёинки ёниб турган оловдек кўрадилар, ҳолбуки ҳақиқатда у салқин ва офиятлидир. У билан жаннат бўлиб, одамлар уни ям-яшил, тиқис дарахтзор тарзда кўради, ҳолбуки у олови шўла уриб турган азобдир. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом дедилар: "Агар бирортангиз унга йўлиқиб қолса, кўзига олов бўлиб кўринган анҳорга бориб, кўзини юмсинда, бошини эгиб, ундан ичсин. Чунки, у муздек сувдир". Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Дажжолга бир тоифа одамларнинг эргашишини хабар бердилар. Дажжол дастлаб Исфахон яҳудийларининг олдига боради. Исфахон бугунги кунимизда Эрондаги шаҳар бўлиб, Эроннинг пойтахти Теҳроннинг 340 км жанубда жойлашган шаҳардир. Аҳолиси 25–30 минг яҳудийдан иборат бўлиб, уларнинг ўз расм- русумларини бажарадиган ибодатхоналари бор, улар тайласон (махсус кийим) киядилар. Тайласон бир мато бўлиб, яҳудий уни бошига қўйиб, елкасининг ўртасидан белигача осилтириб кияди, уни яҳудий руҳонийлар ва обидлари кияди. 8 Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом дедилар: "Дажжолга Исфаҳон яҳудийларидан етмиш мингги эргашади. Улар тайлосон кийган бўладилар". Яъни улар дин ва хос мавсумларида киядиган либосларида бўлади. Етмиш минг бўлиши, ҳозирги кунда уларнинг сони Эронда ўттиз мингга яқин ададда бўлса-да, ҳали бу соннинг ё бошқа яҳудийларнинг келиши ёки бошқаларни даъват қилиб, уларнинг яҳудий бўлиши ҳисобига ортишига ва Дажжолга эргашишига далолат қилади. Яҳудийлар Дажжолни унга ишониб ва мунтазир бўлиб кутган Масиҳ деб ҳисоблайдилар, яъни ер юзига ҳукмрон бўладиган Масиҳ деб ўйлайдилар. Талмуд ва Тавротда шу бугунги кунимизда ҳам ёзилган хабарларга кўра, Дажжол яҳудийлар наздида келиши кутилган Масиҳдир. Дажжол ҳар бир яҳудийга 2300 та ходим ва унга фалонча ер бўлиб беради, мол-дунёдан фистончасини беради, деб ёзиб қўйилган. Мана шу Дажжолнинг аҳволи бўлиб, анавилар унга биринчилардан бўлиб эргашувчилардир. Дажжол одамлар орасида юриб, уларни ўзига ибодат қилишларига чақиради. Билимсиз, 9 маълумотсиз жоҳиллар унга эргашади. Одамлар далаларида экан Дажжол уларнинг ёнидан ўтиб, ўзига сиғинишларига даъват қилади. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом айтадилар: "Дажжол бир аъробийга айтади: (саҳрода яшаган, маълумоти йўқ, дарс ва таълим олмаган бу аъробийга) "Агар ота- онангни қайта тирилтирсам, менинг худолигимга ишонасанми?, – дейди. (Агар бир неча йиллар олдин ўлиб кетган ота-онангни тирилтириб берсам, менинг худо эканимга ишонасанми, деса), у "ҳа", – дейди. Дажжол шайтонларга буюради, шунда улар отаси ва онасининг қиёфасида гавдаланади. Ўша аъробий онасининг ва отасининг қиёфасига қарайди, улар ота-онанинг овозида меҳри жўшган алфозда унга хитоб қилиб, эй ўғлим, унга эргашгин, у сенинг раббингдир, сенинг парвардигорингдир, дейдилар. Аъробий онасига ва отасига назар солиб, уларга Download 270.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling