﴾Оламнинг ниҳояси (7) Исо алайҳиссаломнинг тушиши (1) ﴿


Download 264.77 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/7
Sana30.04.2023
Hajmi264.77 Kb.
#1402732
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
uz nihayatul alam 07

уни олиб борди". Яъни тўлғоқ дарди тута бошлади. 
"Бас, тўлғоқ уни хурмо танасига олиб борди"
Марям чиқиб, хурмо дарахтининг тагига ўтирди ва 
хурмонинг танасига суянди. У ёлғиз бўлиб, на 
туғдирадиган доя ва на ғамхўрлик қиладиган онаси 
бор эди. "У: «Кошки бундан олдин ўлсам-у, 
бутунлай унутилиб кетсам эди», деди". Кошки 
баданий ва маънавий алам-оғриқлардан олдин ўлсам, 
– деди. У никоҳсиз туғаяпти, одамлар ундан боланинг 
отаси кимлигини, унга қандай ҳомила бўлганини 
сўрайдилар, қўйнингдаги бу бола ким?, – дейдилар. 


13
"У: «Кошки бундан олдин ўлсам эди ва бутунлай 
унутилиб кетсам эди», деди".
Оллоҳга қасамки, гўёинки ҳозир Марямни 
Фаластиндаги ан-Носира шаҳрида хурмонинг остида 
кўриб тургандекман, у ўша хурмога суяниб
одамларга нима дейман, деб фикр қилаяпти. Улар 
унинг отаси ким деб сўрасалар уларга нима деб жавоб 
қилади? Унинг отаси йўқ, унда қандай унга ҳомила 
бўлдинг, агар онаси бўлмасанг, унда унинг онаси 
ким? Ё Оллоҳ, ё Оллоҳ, уларнинг саволларига қандай 
жавоб беради? "У: «Кошки бундан олдин ўлсам эди 
ва бутунлай унутилиб кетсам эди», деди". Тўлғоқ 
азобини чекиб, дард еб охири туғди. У болани 
туққанда Оллоҳ таоло деди: "Шунда (хурмо 
дарахтининг) ортидан (Жаброил): «Маҳзун бўлма, 
Раббинг (оёқ) остингдан бир ариқ оқизиб қўйди. 
Хурмо танасини силкит, сенга янги мева 
туширади», деб нидо қилди. Е, ич ва кўзинг 
қувонсин. Бас, бирор одамни кўрар бўлсанг: «Мен 
Роҳманга рўза назр қилдим. Бугун инсон зотига 
зинҳор гапирмасман», дегин"... 

Download 264.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling