Олди-сотди шартномаси №6 Тошкент шаҳри “27” декабр 2022 йил


Download 32.98 Kb.
bet4/4
Sana21.02.2023
Hajmi32.98 Kb.
#1217676
1   2   3   4
Bog'liq
6 догов

8.ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ:

8.1. Тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган, уларни олдиндан билиш ёки олдини олиш имконияти бўлмаган ҳолатлар (енгиб бўлмас куч) оқибатида мажбуриятларни бажармаганлик ёки етарли даражада бажармаганлик учун тарафлардан бирортаси иккинчи тараф олдида жавобгар эмасдир. Бундай ҳолатлар жумласига эпидемиялар, табиий офатлар, ҳарбий ҳаракатлар ва ҳоказолар киради.


8.2. Ўз мажбуриятларини бажара олмаётган тараф енгиб бўлмас кучнинг мавжудлиги ва унинг шартнома бўйича мажбуриятларни бажаришга таъсири ҳақида иккинчи тарафга мазкур ҳолат вужудга келган кундан бошлаб 5 (беш) календар кун ичида хабарнома бериши лозим. Агар енгиб бўлмас куч ҳолатлари узлуксиз бир ой давомида амал қилиб турса ва яқин муддат ичида бекор қилиниши эҳтимоли бўлмаса, мазкур шартнома тарафлардан бирининг ташаббуси билан иккинчи тарафга ёзма билдиришнома юбориш йўли билан бекор қилиниши мумкин.

9.НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ:

9.1. Шартнома шартларини бажаришда келиб чиқадиган ҳар қандай низолар амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар жойлашган туманлараро иқтисодий суди орқали ҳал қилинади.



10. ҚЎШИМЧА ҲОЛАТЛАР:

10.1. Шартномага киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчалар фақат икки томонлама ёзма равишда келишувга эришилган тақдирда амалга оширилади.


10.2. Шартноманинг муддатидан олдин бекор қилиниши фақат икки томонлама ёзма келишув орқали амалга оширилади. Агарда томонлар келишувга эриша олмаса шартномани бекор қилиш суд томонидан амалга оширилади.
10.3. Тарафлардан бири шартнома интизомини бузиши оқибатида иккинчи томонга мулкий зарар етказган тақдирда шартнома шартларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тарафнинг жавобгарлик масаласи амалдаги қонунчиликка мувофиқ суд томонидан кўриб чиқилади.
10.4. Томонлар шартнома шартларини бажарилишини таъминлаш учун ўз мол-мулки билан ҳам жавоб беради ва бу жавобгарлик суд томонидан белгиланади.
10.5. Товарнинг ўсимликка ижобий таъсири амалга ошмаганлиги иддаоси билан пул тўланмасликшарти томонларнинг келишувига асосан ҳал қилинади. Агарда томонлар келишувга эриша олмаса, ҳолат суд тартибида тегишли мутахассисларнинг хулосаси асосида ҳал қилинади.
10.6. Мазкур шартнома ўзбек тилида, тенг ҳуқуқий кучга эга бўлган икки нусхада тузилган бўлиб, бир нусхаси “Сотувчи”да, иккинчи нусхаси “Харидор”да сақланади. Шартнома тарафлар имзолаган кундан бошлаб кучга киради ва тарафлар ўз мажбуриятини тўлиқ бажаргунга қадар амал қилади.

11.ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛИ ВА БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ:

СОТУВЧИ” “ХАРИДОР”

“Comert” МЧЖ «BUXORO PAXTA URUG`CHILIGI» MCHJ
100005, Тошкент шахар Яшнобод тумани
Фаргона Йули кучаси, 11 уй.
Х/р: 20208000405271557001 Х/р: __________________
АКБ “KAPITAL BANK”
СТИР: 307 680 732 СТИР: 205 944 138
Банк коди: 01136 Банк коди: ________
ОКЭД: 49200 ОКЭД: ________
ҚҚС коди: 326 080 124 024 ККС коди: __________________
Телефон: +998 90 350-81-96 Телефон: +998 ___________

Директор ______________________ Директор ___________________


Абдурауф Ж.А.
Download 32.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling