Олди-сотди шартномаси №6 Тошкент шаҳри “27” декабр 2022 йил
ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Download 32.98 Kb.
|
6 догов
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
6. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ:
6.1. Мазкур шартнома тарафлари қонунчиликда белгиланган тартибда: мазкур шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, бекор қилиш; шартномани бажариш, тузиш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда бекор қилишда зарур бўладиган маълумотларни сўраш ва олиш; мазкур шартномани тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар юзасидан экспертларнинг ёзма хулосаларини сўраш ва олиш, мутахассислар билан маслаҳатлашиш; давлат органлари ва бошқа органларга, мансабдор шахсларга илтимосномалар киритиш, шикоятлар бериш ва улардан асослантирилган ёзма жавоблар олиш; бир томон иккинчи томоннинг иқтисодий аҳволи, нуфузи ва ишчанлик жиҳатлари хусусидаги маълумотларни тўплаш; ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонунда назарда тутилган воситалар ва усулларини қўллаш ҳуқуқига эга. Шунингдек, томонлар қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳуқуқларни ҳам амалга оширишга ҳақли. 6.2. Томонлар мазкур шартнома шартлари ва қонун ҳужжатларига тўлиқ амал қилишга ва бажаришга мажбур. 7. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ: 7.1. “Сотувчи” товарни тўлиқ ёки бир қисмини ўз вақтида етказиб берилмаганлиги учун “Харидор”га товарнинг етказиб берилмаган қисми баҳосидан келиб чиқиб, кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,4 фоиз миқдорида пеня тўлайди. Бироқ пеня миқдори ўз вақтида етказиб берилмаган товар бахосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. 7.2. Товар учун “Харидор” ўз вақтида тўловларни амалга оширмаса, кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмай қолган пул миқдорининг 0,4 фоиз миқдорида пеня тўлайди. Бироқ пеня миқдори тўланмаган пул суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим. 7.3. “Харидор” тўлов талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик, шунингдек ҳисоб-китобнинг бошқа шаклларида товарлар ҳақини тўлашдан бош тортганлик (банк муассасасига тўлов топшириқномасини тақдим этмаганлик) учун “Харидор” “Сотувчи”га ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлайди. 7.4. “Харидор” томонидан олинган товарнинг қолган суммаси келишилган муддатда тўлаб берилмаган тақдирда “Сотувчи” томонидан “Харидор”нинг банкига солиштирма далолатнома билан тўлов талабномаси юборилади. 7.5. Агарда “Сотувчи”га нисбатан маблағ ундириш билан боғлиқ ижро ишлари қўзғатилган тақдирда, ижро иши суммасидан қатъий назар Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 485-моддаси тартибида дебитор қарздорлик низосиз тартибда тўлиқ “Харидор”дан ундириб олинади. Ижро иши якунланганидан сўнг депозит ҳисобварақда қолган маблағлар “Сотувчи”нинг ҳисобварағига ўтказиб берилишида томонлар эътироз билдириши мумкин эмас. Download 32.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling