Олди-сотди шартномаси №6 Тошкент шаҳри “27” декабр 2022 йил
Download 32.98 Kb.
|
6 догов
5.ТОВАРНИНГ СИФАТИ:
5.1. Препарат ўсимликка нисбатан ўз вақтида ва белгиланган тартибда қатьий қўлланилгандан сўнг юқори ижобий таъсир этиши “Сотувчи” томонидан кафолатланади. 5.2. Товар уни топшириш вақтида “Харидор” томонидан “Сотувчи” иштирокида текшириб қабул қилиниши мумкин.“Харидор” товарни қабул қилиб олиш вақтида унинг миқдори, ўрами, ассортименти, бутлиги бўйича эътирозларини “Сотувчи”га билдиришга ҳақли. Маҳсулот кўздан кечириб қабул қилинганидан сўнг мазкур талаблар бўйича эътирозлар қабул қилинмайди. 5.3. Товарнинг ўсимликка ижобий таъсир қилмаганлиги томонлар иштирокиида ўтказилган махсус текширувда илмий исботланса “Сотувчи” томонидан товар ҳақи “Харидор”га тўлиқ қайтариб берилиши мумкин. 5.4.Товарнинг сифати, маркировкаси, ўрами ва бошқа кўрсатгичлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги стандартлари талаблари ва техник шартларига жавоб бериши лозим. 5.5. Сотиладиган товар ҳар бир турининг сифати мувофиқлик сертификати (номи, санаси, орган номи кўрсатилади) билан тасдиқланади ва “Харидор”нинг талаби билан ушбу сертификат нусхаси берилади. 5.6. Товарнинг яроқлилик муддати у ишлаб чиқарилган кундан бошлаб 3 йилгача ҳисобланади. 5.7.Сотилган товарнинг сифатига нисбатан шубҳа ва гумонлар пайдо бўладиган бўлса, “Харидор” бу ҳақида “Сотувчи”ни (алоқа воситалар орқали) хабардор қилади ҳамда “Сотувчи” (Фитовак 10%) иммуностимулятор препаратини харидор томонидан қўллашда ўз вакили билан иштирок этиб, препаратнинг тўғри қўлланилишини назорат қилади. 5.8. “Харидор” препаратни қўллашдан олдин, қўллаш вақтида ва қўлланилганидан кейин ўсимлик учун зарур бўлган барча агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ҳамда махсус қўлланмага мувофиқ қатъийриоя қилган ҳолда амалга оширилиши лозим. (Қўлланма илова қилинади). 5.9. Турли табиий ҳолатлар (ҳаво ҳароратининг хаддан зиёд исиб кетиши, қурғоқчилик, гаримсел ва х.к)лар таъсирида ўсимликда салбий ҳолатлар кузатилса, ўсимликнинг мазкур ҳолатини тўловни амалга оширмаслик сабаби сифатида кўрсатиш мумкин эмас. 5.10. “Харидор” товар ҳақини тўламаслик мақсадида ўсимликка салбий таъсир кўрсатадиган турли ҳаракатсизликлар ва ҳаракатлардан ўзини тийиши лозим. Download 32.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling