Олдиндан зўриқтирилган кўп бўшлиқли ораёпма плиталарини еврокод бўйича икки чегаравий холатлар бўйича хисоблаш ва лойихалаш


Бўшлиқли ораёпма плиталарни оралиқларга жойлаштириш (1.3-расм)


Download 478.48 Kb.
bet2/4
Sana02.01.2023
Hajmi478.48 Kb.
#1074749
1   2   3   4
Bog'liq
Ораёпма хисоби Максад

Бўшлиқли ораёпма плиталарни оралиқларга жойлаштириш (1.3-расм)
Бинонинг ўрта оралиғида қўйилган плиталарни қуйидагича жойлаштириш мумкин:

тўртта 1500 мм кенгликдаги ёки бешта 1200 мм ли плиталардан фойдаланишга имкон беради. Четки оралиқда:

Юқорида келтирилган ўлчамли плиталардан фойдаланиш мумкин. Қоладиган 1400мм тирқишни яхлит темирбетон билан тўлдирамиз. Яхлит темирбетон участкалар кенглиги 600 мм гача рухсат этилади.

1.3-расм. Йиғма ораёпма плиталарни жойлаштириш.

Агар бундай танланган плиталарнинг бир нечта ўлчамлари мавжуд бўлса, улар материал сарфи (бетон) ва плиталар ўлчамлари сони бўйича таққосланиши керак.


Агар бир хил кенгликдаги плиталарни танлашнинг иложи бўлмаса, плиталар сони оралиқлар сонининг бутун сонидан кўп бўлган вариантларни танлаш керак. Танланган кенгликдаги қатор плиталарини ётқизишдан кейин қолган бўшлиқ устунлар орасидаги плиталар ва ораёпма плиталари билан тўлдирилади.
Масалан, ўқ бўйича бинонинг эни 25200мм бўлса, эни 1500 бўлган плиталарни қўллаш мумкин. Плита эни 1500 мм бўлса ҳар бир оралиқга учтадан, уларнинг йиғиндиси 13500 мм. Қолган 25200-13500=11700 мм
2. Бўшлиқли ораёпма плиталарини хисоблаш ва конструкциялаш
Бўшлиқли плиталарниннг юқори ва пастки токчалари қалинлиги 26-30 мм қабул қилинади, қовурғалари эса 30-35 мм. Одатда кесим баландлиги 220 мм бўлади. Плитанинг номинал эни 1000-2500 мм ва 100 мм га каррали танланади. Плитанинг конструктив эни номинал қийматдан 10мм кам қабул қилинади.
Йиғма ораёпма плиталарни арматуралашда пайвандланган тўрлардан ва каркаслардан (совуқ холда тарангланган ва қайноқ даврий профилларидан) фойдаланилади. Ишчи арматура алохида сим ва стерженлар кўринишида зўриқтирилган ёки зўриқтирилмаган бўлиши мумкин.
Ораёпма плиталарнинг 1м2 юзасига тушадиган юк қуйидагилар: доимий (плитанинг хусусий оғирлиги ва пол конструкцияси) ва вақтинчалик (фойдали), топшириқдан олинади. Ҳисобий юк Fd қуйидагича топилади:

– меъёрий киймат
– ўқ буйича хусусий хафвсизлик коэффициенти
Ўқ буйича хусусий хафвсизлик коэффициенти γF СНиП 2.01.07-85 “Юклар ва таъсирлар” [2] ва СНБ 5.03.01-2002 “Бетон ва темирбетон конструкциялар” [1] танланади:
-темирбетон конструкциялардан =1,35
-текислаш ва безаш қатламлари (плиталар, тўлдиргичлар ва ҳоказо) қурилиш майдончасида амалга ошириладиган ишлар =1,35
- қаватлар ва зинапояларда бир текис тақсимланган ўзгарувчан юклар учун (фойдали) =1,5
- қор юкларидан =1,5
Биноларнинг жавобгарлик даражаси ва капиталлгининг ишончлилик коэффициенти билан ҳисобга олинади γn
- I даража – 0,95 < ≤ 1,2 телеминора, трубалар, спорт бинолари, ўқув бинолари ва бошқалар
- II даража =0,95 фуқаро ва саноат бинолари ва бошқалар
- III даража -0,8 ≤ <0,95 омборлар, бир қаватли турар жойлар,вақтинчалик бинолар ва бошқалар.
Биринчи гуруҳнинг чекловчи ҳолатларига асосланган тузилмаларни ҳисоблашда (юк кўтариш қобилиятлари) доимий ва ўтказувчи (вақтинчалик) жойлашиш ҳолатларида юкларнинг қуйидаги комбинацияларидан энг ноқулайлари олиниши керак) [СНБ 5.03.01-2002]:
Биринчи асосий комбинация

Иккинчи асосий комбинация


Бу ерда


- доимий юклар учун хусусий хавфсизлик коэффициенти;
- ўзгарувчан юклар учун хусусий хавфсизлик коэффициенти;
=0.7 ўзгарувчан юкларни инобатга олгандаги коэффициенти (лабаратория хонасида), А1 СНБ 5.03.01–2002 [1] жадвалдан қабул қилинади;
- доимий юкларнинг норматив қиймати;
- доминант ўзгарувчан юкнинг меъёрий қиймати;
- боғлиқ ўзгарувчи юкларнинг меъёрий қийматлари;
=0.85 ноқулай таъсир қилувчи доимий юкни камайтириш коэффициенти.
Йиғма кўп бўшлиқли ораёпма плиталарни қуйидаги маълумотларга кўра лойихалаш:
Плита эни 1500 мм, плитанинг ўқларидаги оралиғи 6,3 м, пол конструкцияси - паркет, ораёпмага таъсир этадиган меъёрий фойдали юк 4 кПа ни ташкил қилади.

Download 478.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling