Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги марказий аппарати тузилмасини ва таклиф этилаётган штат бирликларини асослаш


Download 18.54 Kb.
bet1/2
Sana18.03.2023
Hajmi18.54 Kb.
#1282728
  1   2
Bog'liq
Асоснома (тузилма штатка) қўшимча


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
марказий аппарати тузилмасини ва таклиф этилаётган штат бирликларини

АСОСЛАШ





Бошқарма, бўлим, функционал тузилма номи
(ҳар бир бошқарма ва бўлим кесимида алоҳида кўрсатилсин)

Штат бирлиги сони

Асосий функционал вазифаси (қисқа, асосий 5 таси кўрсатилсин)

Эски тузилма натижадорлиги таҳлили

Эски тузилмада тегишли бошқарма, бўлим, функционал тузилма номи

Президент сиёсатига мос тарзда охирги 5 йилда эришилган натижадорлик (соҳада сифат жиҳатдан натижага эришиш, коррупцияни йўқотиш, рақамлаштириш, очиқ ва шаффоф тизим яратиш)




Рақамли ривожланиш бошқармаси

4

1. Вазирликнинг бошқарув ва таълим муассасаларининг ўқув жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.

Рақамли ривожланиш бошқармаси

Жаҳон банки билан ҳамкорликда рақамли университет лойиҳаси доирасида “Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими” ишлаб чиқилди.
Ахборот тизими, таълим жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш орқали олий таълим муассасаларидан олинадиган турли ҳисобот ва маълумотлар сонини кескин камайтириш, уларни тайёрлашнинг қоғоз шаклидан воз кечиш ҳамда жараёнларни рақамлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган. “Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими” 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб барча давлат олий таълим муассасаларига жорий этилди.
Ушбу ахборот тизими олий таълим муассасаларининг маъмурий бошқарув, ўқув, илмий ва молиявий фаолиятини рақамлаштиришга қаратилган бўлиб 35 дан ортиқ турли ҳисоботлар ва статистик маълумотлар фақат электрон тарзда шакллантирилиши йўлга қўйилган. Шунингдек, талабаларнинг гуруҳ журналлари, ўзлаштириш қайдномалари тўлиқ рақамлаштирилди.
HEMIS ахборот тизимини Молия вазирлигининг УзАСБО дастурий мажмуасига интеграция қилиш орқали талабаларга стипендия ва профессор-ўқитувчиларга ойлик иш ҳақларни ҳисоблаш тизими шаффофлаштирилди.
HEMIS ахборот тизимини Транспорт вазирлигининг тегишли ахборот тизимига интеграция қилиш орқали талабаларга авиа ва темир йўл чипталарини имтиёзли харид қилишда “талабалик гувоҳномаси”ни қоғоз кўринишида талаб қилинишига чек қўйилди.
Талабаларга ижара пулларини қоплаб бериш тизимини автоматлаштириш мақсадида HEMIS ахборот тизими Давлат солиқ қўмитасининг “ijara.soliq.uz” платформаси билан интеграция қилинди.










2. Олий, ўрта махсус, профессионал таълим тизимига оид интерактив давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантиришни мувофиқлаштириш.




Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизмати ишга туширилди.
2021 йилдан бошлаб HEMIS ахборот тизими орқали барча битирувчи талабаларга диплом ва унинг иловасини электрон тарзда олиш имкони яратилди. Бундан ташқари талабалик тўғрисидаги маълумотномаларни олиш, ўзлаштириш балларини мониторинг қилиб бориш имконияти хам яратилган.
Техникум ва коллеж ўқувчиларига тўлов-шартномаларини онлайн олиш prof-kontrakt.edu.uz ахборот тизими ишлаб чиқилди ва жорий этилди.
Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари талабалари тўғрисидаги ҳамда битирувчиларнинг диплом маълумотлари “Электрон ҳукумат” тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали 10 дан ортиқ давлат ташкилотларининг ахборот тизимларига интеграция қилинди.










3. Олий ва ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари битирувчиларининг ягона маълумотлар базасини яратиш ва ривожлантириш.




Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармонига мувофиқ вазирликнинг олий, ўрта махсус ва профессионал таълим олганлик тўғрисидаги диплом маълумотлар базаларини фуқароларнинг имкониятларидан фойдаланган ҳолда рақамлаштириш йўлга қўйилди. Бунда фуқаролар олий, ўрта махсус ва профессионал таълим олганлик тўғрисидаги маълумотларни diplom.edu.uz ахборот тизимига киритиши орқали уларнинг диплом маълумотларини рақамлаштириш имконияти яратилди. Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи ва талабалар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда 2022 йилга қадар олий таълим муассасаларини тамомлаган 1.3 млн. нафарга яқин битирувчиларнинг диплом маълумотлари рақамлаштирилиб “Электрон ҳукумат” тизими орқали 10 дан ортиқ давлат ташкилотларининг ахборот тизимларига интеграция қилинди.
2021 йилдан бошлаб профессионал таълим муассасаларининг битирувчиларига диплом ва сертификатларни индивидуал QR-код орқали электрон кўринишда тақдим этиш йўлга қўйилди.
Шу кунга қадар профессионал таълим муассасаларининг 144 869 нафар битирувчиларга диплом ва 60 558 нафар битирувчиларига сертификатлар электрон кўринишда тақдим этилди.










4. Ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларига кириш бўйича хужжатларни электрон қабул қилиш тизимларини жорий этиш.




Қабул жараёнларини онлайн ташкил этишга мўлжалланган

Download 18.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling