Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази


Download 1.72 Mb.
bet4/20
Sana17.06.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1543385
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Xamirayev kiril

Муаммонинг долзарблиги. Ёшларни тайёрлаш, талабаларни машғу-лот жараёнини такомиллаштиришга қаратилган. Ёшларни жисмоний ва ҳара-кат тайёргарлигини ривожлантиришда ноанъанавий воситалардан фойда-ланиш ва дидактик қонуниятларга асосланган тайёргарликни олиб бориш керак.
Талабаларни машғулот жараёнини шакллантириш, унинг самарадор-лигини оширишга қаратилган самарали педагогик технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалий синовдан ўтказиш муаммолари илмий объект сифатида кўпгина олимлар эътиборини жалб қилиб келмоқда. В.Н.Платонов, Е.Ю.Ро-зин, Р.С.Саламов, Э.А.Кошбахтиев каби етакчи мутахассис-олимлар тадқи-қотлари кичик ва катта ёшдаги малакали спортчиларнинг жисмоний ҳамда махсус ҳаракат тайёргарлиги жараёнини шакллантириш мавзуларига қара-тилган.
Спорт амалиёти тажрибаси шуни кўрсатадики, талабаларни тайёрлаш-да қўлланиладиган анъанавий услуб ва воситалар кўп йиллик тайёргарлик жараёнининг муайян босқичида ўз самарадорлигини йўқотиши ёки сустлаш-тириши мумкин. Натижада, спорт натижалари ҳам, жисмоний ва функционал имкониятлар ҳам тараққиётдан тўхташи эҳтимолдан ҳоли эмас. Бундай вази-ятни келиб чиқиши табиий ҳолатдир. Чунки организмнинг юкламаларга мос-лашиш имконияти чексиз бўлмайди, анъанавий юкламаларга кўникиш ҳосил бўлади, ихтисослаштирилган махсус машқлар спорт маҳоратини ўсишига «қудрати» етмай қолади.
Қайд этилган ҳолатлар талаба ёшларни тайёргарлик жараёнида ама-лий гимнастика воситаларини қўлланиш мисолида уларнинг жисмоний тай-ёргарлигига амалий гимнастика машқларни самарадорлигини кўриб чиқиш.
Бу эса ўз навбатида машғулот жараёнини юкламаси ҳажми ҳамда шиддатини ортиши, ўсиши, тайёргарликнинг янги самарали услуб ва восита-ларини ишлаб чиқиш ва амалга тадбиқ этиш, илмий-тадқиқот ишларининг жаддаллашиши ва шу жараённи таъминлашда қўлланилидаган илмий-тадқиқот асбобларининг янги авлодини яратилиши, малакали спортчилар-нинг тайёргарлик жараёнини компьютер тизими асосида назорат қилиш, спорт анжомлари, ускуналари ва спорт кийимларини такомиллашиб бори-шига асосланади. Шу билан бир қаторда, таъкидлаш жоизки, таълим тизи-мида замонавий йўналтириш жараёни ўта долзарб ва фундаментал аҳамиятга эга масалалардан биридир.
Ушбу муаммони ўрганишга бўлган қизиқиш нафақат камаймаяпти, балки борган сари ортиб бормоқда.
Дарҳақиқат, агар, масалан, талабаларнинг жисмоний тайёргарлиги билан унинг психологик ҳолати ўртасидаги мувозанат бузилса қандай йўл тутиш керак деган савол туғилади? Қанчалик машқлар элементлари ва ҳара-катлар мажмуаси ҳамда уларни жисмоний ва координацион жиҳатдан ижро этиш имконияти қийинлашиб, мураккаблашиб борса, шунчалик мутахассис ва илмий ходимлар олдида ҳал қилиниши муҳим бўлган масалалар доираси кенгаяди.
Гимнастика оламида рўй бераётган мазкур ҳолат ва шаклланув йўна-лишлари гимнастик машқларга ўргатиш ва мувофиқ жисмоний сифатларни ривожлантириш, машғулот жараёнларини самарали бошқаришда асосий мўл-жал бўлиб хизмат қилади. Мазкур вазият таълим муассасаларида талабалар-нинг машғулот жараёнига оид илмий-услубий маълумотларни таҳлил қилиб бориш, истеъдодли ёш ва катта ёшдаги талабаларни тайёрлаш технология-ларини қайта ишлаб чиқиш ёки тамомила янгиларини яратиш зарурлигини белгилайди.
Мавзу доирасида таҳлил қилинган адабиётлардан шу нарса аниқлан-дики, ҳанузгача амалий гимнастикани машқлари хос жисмоний ва махсус ҳаракат тайёргарлигини таъминловчи илмий асосланган машқлар мажмуаси ҳамда шу жараён самарадорлигини баҳоловчи меъёрий талаблар поёнига етмаган, 18-25 ёшидаги йигитлар тайёрлаш амалиётида эса ушбу муаммо назардан четда қолган. Гимнастик машқларнинг борган сари қўлланилиши камайиб бориши дастлабки тайёргарлик босқичида шуғулланаётган болалар-нинг ҳаракат сифатлари ва малакаларини шакллантириш масаласини янада долзарб поғонага кўтармоқда. Ўспиринларни харбий хизматга тайёргарлиги-да қўлланилган машқлар мазмунида кўпгина бир-бирига ўхшаш ва узвий боғлиқ бўлган ҳаракат элементлари мавжуддир.
Бинобарин, жисмоний сифатларни ривожлантириш жараёни шундай ташкил этилиши лозимки, олдиндан ўзлаштирилган бир гуруҳ машқлар нафақат бошқа турдош машқлар элементларига ўргатиш масаласини енгил-лаштириши даркор, балки дастлабки ўзлаштирилган машқлар қайд этилган турдош машқларга ўргатишда асосий манба бўлиб хизмат қилиши мақсадга мувофиқдир. Бунга етакчи техник хусусиятларга эга кенг гимнастик машқлар мажмуасига асосан ишлаб чиқилган мувофиқ жисмоний ва махсус ҳаракат тайёргарлиги ҳамоҳанг бўлиши мумкин. Ташкилий ва услубий жиҳатдан бун-дай ихтисослаштирилган тайёргарлик нафақат таснифий (классификацион) асосда уюштирилиши керак, балки махсус танланган машқлари ёрдамида олиб борилиши муҳим аҳамият касб этади.

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling