Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази


Download 1.72 Mb.
bet5/20
Sana17.06.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1543385
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Xamirayev kiril

Малакавий битирув ишнинг мақсади - жисмоний ва амалий машқлар воситаларини оптимал тақсимлаш асосида талабаларни ҳаракат тайёргарлигини ривожлантириш.
Малакавий битирув ишнинг объекти – шуғулланаётган талабалар-ни машғулот жараёни.
Малакавий битирув ишнинг предмети - гимнастикани амалий машқларни ўргатиш ва ўтқазиш методикаси.

I.БОБ. МУАММОНИНГ ЎРГАНИЛГАНЛИК ДАРАЖАСИ
1.1. Ихтисослашган амалий гимнастика
Ихтисослашган амалий гимнастика – талабаларнинг умумий жисмоний ривожланишга ва уларнинг уз ихтисосларига хос мехнат ҳаракатларни тезрок ўзлаштиришга мўлжалланган. Ихтисослашган амалий жисмоний тайёргар-ликнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Ихтисослашган амалий тайёргарлик асосан турли касбдаги ишчиларни тайёрлайдиган ихтисослашган техника билим юртларида, шунингдек олий ўқув юртлари хамда техникумларда ўтказилади. Бу тайёргарлик уч қисмдан иборат: умумий ихтисослашган амалий ва махсус жисмоний тайёргарлик.
Умумжисмоний тайёргарлик талабаларни хар томонлама, гармоник ривожлантириш ва соғломлаштиришга қаратилган. Бу тайёргарлик турли спорт турлари машғулотларни: енгил атлетика, сузиш спорти ва ҳоказоларни ўз ичига олади. Бу тайёргарликда айникса қўйидаги гимнастика машқлари катта ўрин тутади:

  1. Буюмсиз ва буюм билан умумривожлантирувчи машқлар

  2. Оммавий тусдаги асбоблар (гимнастика девори скамейка, арқон яккачўп ва бошқалар) даги машқлар

  3. Оддий акробатика машқлари

  4. Оддий ва таяниб сакрашлар

Бўлажак касбни тезроқ эгаллаб олишга мўлжалланган. Ҳамма учун ягона бўлган умумжисмоний тайёргарликдан фарқли ўлароқ ихтисослашган амалий тайёргарлик бўлажак ишлаб чиқариш фаолиятини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади. Унинг программасига ихтисослашган амалий гимнастика киради, унинг хажми ва характери талабаларнинг ихтисоси ва шуғилланувчи-лар мехнатининг шароити ва хусусиятига боғлиқдир.
Ихтисослашган амалий гимнастика талабаларнинг ишлаб чикариш фаолиятида асосий ишни бажарадиган мускул группаларини ривожланти-ришга, шунингдек бўлажак касбга зарур бўлган ҳаракатларни ўстиришга мўлжалланган. Бундан ташқари, мехнат жараёнига ўхшаш бўлган машқлар ёрдамида конкрет касб соҳасида муваффақиятлироқ ишлаш учун зарур бўлган жисмоний сифат ва ҳаракат малакалари ривожланади.
Ихтисослашган амалий гимнастикада қуйилган вазифаларга мувофиқ равишда ҳамма машқлар: умумривожлантирувчи ва эркин, асбоблардаги, саф ва амалий, акробатика ва бадиий гимнастика машқлари, қўлланилиши мум-кин.
Кейинги вақтларда дурадгор, бўёқчи ва сувоқчиларнинг ихтисослаш-ган амалий жисмоний тайёргарлик машқлари ишлаб чиқарилиб синовдан ўтказилган эди. Уларнинг жисмоний тайёргарлик программасининг кўп қис-мини ҳам амалий гимнастика эгаллайди.
Тадқиқотлар тажрибали ҳаваскорларнинг жисмоний тайёргарлиги та-лабалар жисмоний тайёргарлигига тенг келишини кўрсатади. Демак, ихти-сослашган амалий гимнастика программаси шундай тузилиши керакки, маш-ғулотларнинг охирига келиб талабаларнинг жисмоний тайёргарлик даражаси, малакали ишчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасига яқинлашсин. Бу масалани хал қилиш учун умумривожлантирувчи машқлар, турник ва брус-ларда бажариладиган машқлар, нарвон ва арқонларга тирмашиб чиқиш машқлари, таяниб сакрашлар махсус танлаб олинган эди.
Ҳаваскорлар ишлаётганда ва тор жойлардан юрганда, турли шароитда мувозанат сақлашни ўрганишлари учун, программага тўсинлар кенглигидаги буюмдан юриш ва бошқа турли машқлар киритилган эди. Тўсиннинг баланд-лиги аста-секин оширила борилади (0,5 м дан 5,5 м гача) мувозанат сақлаш малакалари айникса, баландликда мувозанат сақлаш фазода мўлжал ола би-лишга, вестибуляр аппаратининг турғунлигига боғлиқдир. Бу вазифалар ба-ландликда тура олиш кўникмаларига боғлиқдир. Бу вазифалар йўлкадан, акробатик сакрашлар, батутда сакраш ва баланд иншоатда бажарилувчи, худди ишчи бажарадиган операцияларга ўхшаш машқлар ёрдамида ҳал қилинади. Баландликка нисбатан муҳофаза реакциясини камайтириш ва ўз кучига ишонч ҳосил қилдириш учун талабалар монтаж тасмасини тақиб баланд ҳавозадан пастга сакраш машқларини бажаришган.
Машғулотлар дарс шаклида ҳафтасига икки марта 90 минутдан ўтка-зилган. Биринчи 30 минутда талабалар ҳаммалари биргаликда чигил ёзиш, буюм билан ва буюмсиз умумривожлатирувчи машқларни бажаришган. Ке-йинчалик 3 та бўлимга ажратилган ва улар доира бўйлаб алмашиниб, про-грамманинг айрим турлари билан 20 минутдан шуғулланишган (турникдаги машқлар, батутда сакрашлар, баланд ҳавозадаги машқлар ёки акробатика сакрашлари, таяниб сакрашлар ва ҳоказолар шулар жумласидандир).
Махсус жисмоний тайёргарлик юқорида баён қилиб ёзилган турлари-дан фарқли ўлароқ, дарсдан ташқари секция машғулотларида ўтказилади. У касб фаолиятининг яҳшиланишига ёрдам бериш учун бирон бир спорт тури-да такомиллашишни назарда тутади. Талаба истаган спорт тури билан шуғулланиши мумкин, бироқ хар бир муайян ихтисос учун у ёки бу касб ишчиларига фойдалироқ спорт турларини тавсия қилиш мумкин чунончи, монтажчи ҳаваскорлар учун батутда сакрашлар, спорт гимнастикаси машқлари, акробатика сакрашлари, сувга сакраш щунингдек, чанғида трамплиндан сакрашлар катта ёрдам кўрсатади. Кўрсатиб ўтилган спорт турларида такомиллашиб ва уларни муайян спорт натижаларига эришгандан сўнг, ҳаваскорлар мақсадига мувофиқ равишда ўз мехнат ютуқларига таъсир қиладилар.
Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида талабаларнинг жисмоний тарбияси умумий программа машғулотлари ва факультатив машғулотлардан иборат. Талаба қайси спорт тури билан шуғулланмасин, у разминкага кирадиган ва спортчиларни махсус тайёргарлиги учун қўлланиладиган гимнастика машқларини албатта бажаради, кўрсатилган машғулотларга ихтисослашган амалий гимнатикага хос бўлган машқларни киритиш тавсия қилинади. Шундай қилиб, ихтисослашган амалий гимнастика жисмоний тайёргарлик кўришдаги аҳамияти жуда каттадир.
Организимнинг функционал имкониятини ошириш ва ҳаракат сифат-ларини такомиллаштириш учун қўлланиладиган жисмоний тайёргарликнинг турли восита ҳамда методлари орасида гимнастика муҳим роль уйнайди. Амалий гимнастика қўлланадиган машқлар мускул зўриқишининг тузилиши ва характери буйича ҳос бўлган машқларга ўхшашдир.
Гавданинг турли қисмларини ривожлантиришда акробатика машқла-ри кенг қўлланилади, улар ёрдамида таянч ҳаракатлантирувчи аппарат ва вестибуляр анализаторнинг функцияси такомиллашади.
Амалий гимнастика машғулотлари асосий кўринишларга қўйидаги-лар киради.
20-40 минут давомида бажариладиган кундалик эрталабки гимнасти-ка. Унга эрталабки зарядкадан кўра анча жадалрок бажариладиган разминка машқлари. Бунинг учун танлаб олинадиган спорт тўрининг асосий функцио-нал ва мускул фаолиятини характерига мос келадиган машқлар танланади. Разминка машқлари жароҳатларнинг олдини олишнинг ишончли воситаси-дир.
Жисмоний тайёргарлик жараёнида талабаларнинг ҳаракат сифатлари такомиллашади (тренирока пайтида ва махсус машғулотларда).
Амалий гимнастика учун машқлар тайёрланганда уларнинг ўз вазифасига тўғри келиши эрталабки гимнастика, разминка, жисмоний тайёргарлик, шунингдек талабаларнинг ёшига, уларнинг тайёргарлиги ва тренировка даврига мос келишини ҳисобга олиш керак. Комплексга киритилган машқлар талабаларнинг организимига хар томонлама таъсир кўрсатиши керак. Уларнинг навбатлаштирилганда мускул гурпаларини ишга кетма-кет кирита бориш ва аста секин жадаликни ошира бориш зарур.
Машғулотлар кичик амплитудали аста-секин бажариладиган оддий машқлардан бошланади. Аста-секин уларнинг микдори ва бажариш меъёри ошиб боради, алоҳида мускул групаларининг ишига эътибор купайтирилади. Жадалрок машқлар комплексининг охирида бажарилади. Вақти – вақти билан 2-4 машқлардан иборат сериялар такрорланадиган, махсус машқлар тавсия қилинади.
Махсус жисмоний тайёргарлик машғулотларида қўлланадиган машқ-ларнинг салмоги муайян ҳаракат вазифаларининг ҳал қилишга боғлиқдир.
Амалий гимнаситика машғулотларида қўйидагилар: буюмсиз ва гим-настика таёғи билан, гантеллар, тўлдирма тўп, арғамчи, резина амартизатор, дасткалтак билан бажариладиган умумривожлантирувчи машқлар: гимнасти-ка деворчаси, скамейка, арқон, ҳавода шунингдек, брусларда, халқада, конь-да, казёлда бажариладиган умумривожлантирувчи машқлар: акробатика машқлари (шу жумладан, батутда, трамплинда, ирғитма тахтада) қўлланила-ди.
Машғулот пайтида машқларнинг хажми ва навбатни тренер белгилай-ди. Умумий жисмоний тайёргарликни яҳшилаш ва махсус жисмоний сифат-ларни такомиллаштириш учун қўйидагилар тавсия қилинади:
- кучни ривожлантириш учун ўта оғир бўлмаган юк билан энг катта тезликда машқ бажариш (тез-кучли), оғир юк билан (максимал куч), ўта оғир юк билан чарчаганда қадар бажариш (куч чидамлиги), умумий таъсир қилувчи машқларни бажариш зарур. Масалан: арқонга тирмашиб чиқиш, резина амартизаторлар, арғамчи, гантеллар билан қўлни тўғри буккан ҳолда оёқ ва гавда ҳаракатлари билан бирга турли йўналишда бажариладиган машқлар: тезликда зўр бериб ва изометрик режимда бажарадиган машқлар жуда фойдалидир (4-6 сек. Пауза билан). Курашчи, штангачилар учун айрим асбобларда, шунингдек блокни амартизаторли қурилмалардан фойдаланиб машқлар бажариш: футболчи, конькичи, кул тўпи, баскетболчи ва волейбол-чи сингари ўйинчиларга буюм билан бажарилган машқлар, гимнастика деворчасида, скамейкада, арқонда динамик характердаги оддий машқлар, турли сакраш машқлари тавсия қилинади. Машғулотда куч ишлатиш машқ-ларининг салмоғи ва характерини тренер белгилайди.
Қайишқоқликни ривожлантириш учун машқлар бажарилар экан, бун-да ҳаракатларнинг амплитудасини аста-секин ошириб бажариш керак оёқлар-дан ушлаб, силтаниб, пружинасимон ва кескин ҳаракатлар билан энгашиш қўшимча, танянчдан, шерикнинг ёрдамидан фойдаланиш (жуфт машқлар): оммавий шаклдаги асбобларда машқлар ва ҳоказоларни бажариш зарур. Машқларни танлаганда техник тайёргарлик вазифаларини хал қилиш учун таянч ҳаракат аппаратини тайёрлашда ёрдам берадиган машқларга кўпроқ эътибор бермоқ лозим. Масалан, сузувчилар учун елка бўғининиг яҳши ҳара-катчанлиги зарурдир, ўйинчиларга эса (футбол, баскетбол) тос-сон ва болдир-тавон бўғинларинниг ҳаракатчанлиги лозим:
-чаққонликни ривожлантириш учун – координация машқларини, хар хил усул ва турли йўналишда гавда айланишини талаб киладиган оддий акробатика машқлар йиғиндисини бажариш турли хил сакрашларни қўллаш таянчсиз, таяниб туриб пастликка, трамплиндан айланиб бажариладиган сакрашлар маъқул.
Талабаларнинг жисмоний тайёргарлиги учун тавсия қилинган гимнастика машқлари кўпроқ эркин ҳаракатли кенг амплитудаси билан бажариш керак. Яҳшиси уларни муайян топшириқлар шаклида таклиф қилиш маъқул. Масалан: оёқни олдинга бошдан баланд кўтариб силташ; қўлларни силтаб уларни юқорида белгиланган нарсага теккизиб сакраш, илиб қўйилган тўп ва ҳоказо.
Гимнастика асбобларида машқ бажарилар экан, гимнастика деворча-си скамейка, брусларда, халқада, турник ва ҳоказоларда тезлик фаолияти шиддатли ҳаракат характерига эга бўлган спортчиларнниг машғулотларида ўзоқ давом этган статик зўриқишга йўл қўймасликка ҳаракат қилиш зарур.
Кўрсатилган (статик) ҳолатни ушлаб туриш машқлари штангачилар, курашчилар, чанғичилар, эшкакчилар ва бошқаларнинг машғулотига қўлла-ниши мумкин.
Фулболчилар, баскетболчилар, волейболчилар, теннисчиларга турли сакраш машқларини гимнастика кўприкчасиз (мостик) бажариш, асбоб ус-тидан сакраб чиқиш машқларни эса қўлни теккизмасдан бажариш тавсия қилинади.

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling