Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази
Ёшларни жисмоний сифатларини ривожлантириш масалалари
Download 1.72 Mb.
|
Xamirayev kiril
1.3. Ёшларни жисмоний сифатларини ривожлантириш масалалари
Жисмоний тарбия ва спорт инсонни жисмоний ривожланиши, унинг онтогенетик тараққиётида жисмоний сифатлари, морфофункционал ва психо-логик имкониятларининг ўзгариш қонуниятлари билан боғлиқдир. Жисмоний сифатларни ривожлантириш жараёни турли малакали спортчиларни тайёрлаш тизимининг устивор ва ажралмас қисмига мансуб-дир. Кўпгина тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ушбу сифатларни ривожлан-тириш самарадорлиги ҳаракат малакаларига ўргатиш муддати ва шу малака-ларни ўзлаштириш суръатини белгилайди. Сўнгги йилларда ёшларни тайёрлашда жисмоний сифатларини ривож-лантириш ва такомиллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда. Амалий гимнастика машқларга дастлабки ўргатиш жараёнида мута-хассислар, аксарият ҳолларда, айрим муаммоларга дуч келиши кузатилиб туради. Жумладан, ҳатто энг оддий гимнастик элемент техникасига ўргатиш-да муайян жисмоний сифатларнинг ривожланганлик даражасига таянилади. Аммо, кўпинча шу сифатларнинг ривожланганлик даражаси гимнастик эле-ментларни самарали ўзлаштириш имконини бермайди. Шундай вазиятларда одатда икки йўналишда ташкил этиладиган махсус машғулотдан фойдала-ниш тавсия этилади. Ушбу турдаги машғулотларнинг йўналишларидан бири – бу ҳаракат қобилиятини шакллантириш, иккинчиси – ҳаракат кўникма-ларини тарбиялаш. Қайд этилган вазифаларни алоҳида мустақил ва биргалик-да ҳал этиш мумкинлигидан қатъий назар мувофиқ жисмоний сифатларни ҳам бир йўла ривожлантириш зарур бўлади. Бинобарин, замонавий гимнас-тик машқларни самарали ўзлаштириш устивор жиҳатдан ихтисослаштирил-ган жисмоний тайёргарликка боғлиқдир. Жисмоний тайёргарлик умумий ва махсус жисмоний сифатларни ривожлантириш жараёнини ўз ичига олади. Мутахассис-олимларнинг фикрига кўра, дастлабки тайёргарлик бос-қичида шуғулланаётган ёш гимнастикачиларда шу ёшда қулай кечадиган жисмоний сифатларни, жумладан, тезкорлик-куч, эгилувчанлик, чаққонлик ва алоҳида координацион сифатларни ривожлантирмоқ лозим. Ушбу жисмоний сифатларни рифожлантиришда қайси бирига устун-лик билан ёндошиш масаласида мутахассислар фикри турлича. Бир гуруҳ мутахассислар тезкорлик, куч-тезкорлик сифатлари ва координацион қоби-лиятга урғу бериш лозимлигини таъкидлайдилар. Улар шу сифатларга устун-лик берилишини болаларнинг ёш хусусиятига мутаносиб эканлиги билан изоҳлайдилар. Бошқа бир гуруҳ олимлар жисмоний сифатлар ўртасидаги ўзвий боғлиқликни эътиборга олган ҳолда, мазкур ёшдаги болаларда барча сифатларни баровар ривожлантириш муҳимлигига эътибор қаратадилар. Шу билан бир қаторда ёш гимнастикачилар жисмоний тайёргарлиги-нинг асосий жисмоний сифатларини турли йўналишда, жумладан гимнастик элементларга мос йўналишда ўрганиш бўйича ўтказиладиган тадқиқотлар деярли йўқ эканлиги кўзатилди. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling