II.БОБ. ТАЛАБАЛАРНИ ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА АМАЛИЙ ГИМНАСТИКАНИ ҚЎЛЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИ БЎЙИЧА ЭЛЕКТРОН МОДУЛЬ ИШЛАНМАСИ
2.1. Ўқув фани дастўрининг қисқача тавсифи
Ушбу дастур талабаларни тайёрлашда етакчи ва асосий ихтисослик фани сифатида ўрганилади. Гимнастика назарияси ва услубиёти фанида гимнастикани воситалари, услубиёти, тамойиллари, машғулотлар ва мусоба-қаларни ташкил қилиш ва ўтказиш, гимнастика машқларини техникасига ўргатиш услуб, тамойилларини назарий на амалий жихатдан эгаллаш, талаба-лариииг жисмоний тайёргарлик хусусиятига қараб машғулотларни режалаш-тириш ва юкламаларни меъёрлаш масалаларини ўз ичига олган бўлимлари-дан ташкил топган.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари. Фанни ўқитишдан мақсад - талабалар гимнастика машғулотларида кўникма - малакаларини шаклланти-риш. Дастурнинг тўлиқ хажми бўйича назарий билимларга эга бўлиш. Гим-настика бўйича ўқув талабларини бажариш, ҳамда гимнастика спорт тури бўйича мусобақалар ўтказиш.
Фанининг вазифаси - талабаларга гимнастика машғулотларини наза-рияси, услубиёти, машғулотларини асослари, хусусиятлари, ўргатиш босқич-лари ва машқларни техникасини асосларини ўргатишдан иборат.
Фан бўйича талабанинг малакасига қўйиладиган талаблар. Гим-настика назарияси ва услубияти ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
> гимнастикани ривожланиши, гимнастика воситаларини тақсимлаш кетма-кетлигининг асослари бўйича билимлар хамда амалий ҳаракат кўникма ва малакалари орқали ўргатиш усулларини билииш керак;
> талаба гимнастика машқлари техникаси ва ўргатиш услубларини, жисмоний тайёргарлик хусусиятига қараб меъёрлаш кўникмаларига эга бўли-ши керак;
Ўқув режадаги фанлар билан ўзаро боғлиқлиги. Гимнастика назарияси ва услубияти фани ихтисослик фани ҳисобланади. Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган фанлар (информатика, физиология, спорт тиббиёти, биохимия, валеология), умумкасбий фанлар (жисмоний тарбия назарияси ва услубияти, педагогика, психология ва х.к.) ва ихтисослик (гимнастика назарияси ва услубияти) фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади.
Фаннинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ўрни. Бу фандан ўзлаштирилган кўникма ва малакалар ўқув - машғулотлари жараёнини сама-рали ўтказиш билан бирга талабаларнинг жисмоний тайёргарлигини ошиши-га, ҳамда уларни иш фаолиятини ва соғлигини яҳши натижаларга эришиш-ларига ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |