Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази


Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар


Download 1.72 Mb.
bet11/20
Sana17.06.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1543385
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20
Bog'liq
Xamirayev kiril

Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар.
Талабаларни гимнастика назарияси ва услубияти фанини ўзлашти-ришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳами-ятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар ҳамда машғулот жараёнида асбоб-лар (ҳалка, паст - баланд қўшпоя, дастакли ва дастаксиз от, акробатика, сак-раш машқлари, умумривожлан­тирувчи, эркин машқлар, хореография машқ-ларидан) фойдаланилади. Маъруза ва амалий дарсларда мос равишдаги илғор педагогик технологиялардан фойдаланилади.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Ўқув жараёни билан боғлик таълим сифатини белгиловчи ҳолатлар қўйидагилар: юқори илмий-педагогик даражада дарс бериш, муаммоли маъ-рўзалар ўқиш, дарсларни савол-жавоб тарзида қизикарли ташкил қилиш, илгор педагогик технологиялардан фойдаланиш, тингловчиларни ундайди-ган, уйлантирадиган муаммоларни улар олдига қўйиш, талабчанлик, тингловчилар билан индивидуал ишлаш, эркин мулоқот юритишга, илмий изланишга жалб қилиш.
"Гимнастика назарияси ва услубияти" курсини лойиҳалаштиришда қўйидаги асосий контсептуал ёндошувлардан фойдаланилади:
Шахсга йўналтирилган таълим. Бу таълим ўз моҳиятига кўра таълим жараёнининг барча иштирокчиларини тўлақонли ривожланишларини кўзда тутади. Бу эса таълимни лойиҳалаштирилаётганда, албатта, маълум бир таълим олувчининг шахсини эмас, аввало, келгусидаги мутахассислик фаолияти билан боғлиқ ўқиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ёндоши-лишни назарда тутади.
Тизимли ёндошув. Таълим технологияси тизимнинг барча белгилари-ни ўзида мужассам этмоғи лозим: жараённинг мантиқийлиги, унинг барча бўғинларини ўзаро богланганлиги, яхлитлиги.
Фаолиятга йўналтирилган ёндошув. Шахснинг жараёнли сифатлари-ни шакллантиришга, таълим олувчининг фаолиятни активлаштириш ва интенсивлаштириш, ўқув жараёнида унинг барча қобилияти ва имкониятла-ри, ташаббускорлигини очишга йўналтирилган таълимни ифодалайди.
Диалогик ёндошув. Бу ёндошув ўқув муносабатларини яратиш зару-риятини билдиради. Унинг натижасида шахснинг ўз-ўзини фаоллаштириши ва ўз-ўзини кўрсата олиши каби ижодий фаолияти кучаяди.
Ҳамкорликдаги таълимни ташкил этиш. Демократик, тенглик, таъ-лим берувчи ва таълим олувчи фаолият мазмунини шакллантиришда ва эришилган натижаларни баҳолашда биргаликда ишлашни жорий этишга эътиборни қаратиш зарурлигини билдиради.
Муаммоли таълим. Таълим мазмунини муаммоли тарзда тақдим қилиш орқали таълим олувчи фаолиятини активлаштириш усулларидан бири. Бунда илмий билимни объектив қарама-қаршилиги ва уни хал этиш усулларини, диалектик мушохадани шакллантириш ва ривожлантиришни, амалий фаолиятга уларни ижодий тарзда қўллашни мустакил ижодий фаолияти таъминланади.

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling