Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази


Download 1.72 Mb.
bet18/20
Sana17.06.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1543385
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Xamirayev kiril

ГЛОССАРИЙ
Ушлаш - асбоб ушлаш усули.
Қўйидагича ушлаш усуллар бор: юқоридан, пастдан, ҳар томондан, тескари, чалиштирма, кенг, қисқа, жипс, чуқур ушлашлар.
Осилиш - талабанинг елкалари унинг асбоблардаги ушлаш нуқтасидан пастда бўлган ҳолатидир.
Оддий осилишлар - бунда гимнастикачи асбоблардан тананинг бирон бир қисми (кўпинча қўл) билан ушлайди.
Аралаш осилишлар - бунда гимнастикачи қўллар билан ушлашдан ташқари тананинг бошқа қисми билан (бир оёқ ёки оёқлар ва бошқалар билан) ҳам қўшимча равишда таянади.
Осилишлар (оддийлар) - қўлларни буккан ҳолда осилиш, оёқларни буккан ҳолда осилиш, кэришиб осилиш, шунингдек, оёқларни кериб бурчак ҳосил қилиб осилиш, орқага таяниб турган ҳолатда осилиш, горизонтал ҳолатида осилиш ва бошқалар.
Аралаш оилишлар - чўққайиб осилиш, орқа билан деворга чўққайиб осилиш, буқилиб туриб осилиш, чалқанча ётиб осилиш, ўнг оёқ букилган ҳолда қўлда осилиш ва бошқалар. Ундан ташқари типпа-тик осилиш ва ётиб осилишлар.
Таяниш - талабанинг елкалари таянч нуқтасидан юқорида бўлган ҳолатдир.
Таянишлар (оддий) - таяниш, тирсакларга таяниш, қўлларда таяниш, қўлларда буқилиб таяниш, орқада таяниш, ўнг томонга миниб таяниш, бурчак ясаб таяниш ёки таяниб бурчак қилиш; оёқларни қўллар сиртида қайчи қилиб тутган ҳолда таяниш ва бошқалар.
Аралаш таянишлар - чап оёқни орқага ўзатиб, ўнг оёқда чўққайиб таяниш, ёнламасига ётиб ўнг қўлга таяниш, ўнг қўл билан 5 зинапоядан ушлаб, чап қўлда ётиб таяниш.
Кўтарилиш - бу осилишдан пастроқ ёки таянишдан юқорироқ таянишга ўтиш ҳолатидир. Кўтарилишга қўйидагилар: навбатма навбат, куч билан кўтарилиш, бир оёқ билан силтани, тўнтарилиб кўтарилиш, шунинг ўзи тебраниб ёки куч билан, ўнг оёқ билан иккаласи билан кўтарилиш, гавдани ростлаб кўтарилиш ва бошқалар киради.
Ташланиш - кўтарилишга тескари бўлган ҳаракат. Секин бажарилганда ташланишни тутиш деб айтиш қабул қилинган.
Айланиш - асбобнинг ўқи атрофида гимнастикачининг таяниб туриб бажарадиган айланма ҳаракатидир. Унинг хиллари қўйидагилар: ўнг (чап) оёқда айланиш, олдинга, орқага айланиш, катта айланиш, шунингдек, орқадан осилиб айланиш ва бошқалар киради.
Бурилиш - тананинг вертикал ўқи атрофидадаги ҳаракатидир. Бурилишнинг қўйидаги хиллари мавжуд: олдинга тебраниб, қўлларда тик турганда, таянч қўл атрофида- диамидов, қўлларда тик туриш ҳолатида ва бошқалар.
Крест - халқада гимнастикачининг қўлларини ёнга ўзатиб таянган ҳолати. Унинг қўйидаги хиллари мавжуд: крест, бурчакли крест, ёнлама крест, қўлларда тик туриб крест, мувозанат сақланадиган крест ва бошқалар.

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling