Эгилувчанликни ва бўғимлар қайишқоқлигини тарбиялаш. Эги-лувчанлик ва бўғимлар қайишқоқлиги устивор аҳамиятга моликдир. Гимнастикада деярли барча машқлар максимал амплитудада ижро этилади, бинобарин, мазкур зарурият эгилувчанлик ва қайишқоқлик қанчалик муҳим эканлигидан далолат беради. Айнан ушбу сифатлар гимнастик машқлар техникасини самарали ўзлаштириш, жисмоний сифатларни тежамли ижро этиш ва юксак спорт натижаларига эришиш истиқболини таъминлайди. Кўп сонли манбаларга асосан эгилувчанлик ва бўғимлар қайишқоқлигини унумли ривожлантиришнинг устивор услуби – бу мушакларни «чўзиш» ва «бўшаш-тириш» машқларини сурункасига қайтаришдан иборат. Бундай машқларга фаол ва пассив эгилувчанликка оид ҳаракатлар, максимал амплитуда ва тезликда ижро этиладиган ёйсимон ҳаракатлар мисол бўлиши мумкин. Таъкидлаш жоизки, мазкур машқларни қўллашда, болаларнинг жисмоний ва морфофункционал имкониятлар эътиборга олиниши лозим.
Эгилувчанлик ва бўғимлар қайишқоқлигини тарбиялашда секин-аста-лик, изчиллик, кетма-кетлик, мутаносиблик тамойилларига амал қилиш машғулотлар самарасини белгилайди.
Эпчиллик қобилиятларни тарбиялаш. Амалий гимнастика машқла-ри, жумладан, янги ҳаракатларни ўзлаштиришда, эпчиллик қобилият ҳам долзарб омиллардан биридир.
Қайд этилган адабиётлар таҳлили шундан дарак берадики, болалар-нинг кичик ёшдан бошлаб ҳаракат тайёргарлик натижаларига эришиб келаёт-ганлиги уларнинг ҳаракат имкониятлари улкан эканлигини исботлайди. Ана вазиятни эътиборга олган ҳолда, кўпгина мутахассислар жисмоний сифат-ларни ривожлантириш суръати болаликдан бошлаб жадаллаштирилиши ло-зимлигига аҳамият қаратишади. Яна бошқа бир гуруҳ олимлар кичик мактаб ёшидаги болаларда барча сифатларни бир маромда тарбиялаш зарурлигига эътибор қаратиш билан бир қаторда, ҳаракат тезлиги, эгилувчанлик, эпчил-лик ва статик кучни, болаларда эса тезкорлик, эпчиллик, статик кучни ривож-лантиришга урғу бериш муҳимлигини таъкидлайдилар. Диққатни тортадиган жойи шундаки, кўпгина тадқиқотлар жисмоний тайёргарликнинг асосий тар-киби ва фундаментал ўзгариши айнан дастлабки тайёргарлик босқичида амалга ошишини исботлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |