Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


-расм. 3-қатновни ўз ичига олган айланув


Download 1.46 Mb.
bet19/35
Sana18.06.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1587195
TuriДиссертация
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   35
Bog'liq
МД Диссертация Логистика

3-расм. 3-қатновни ўз ичига олган айланув
Манба: Рашидов.К.К. Халқаро кўламда йўловчи ва юк ташишнинг ҳуқуқий асослари.” Адабиёт “ Тошкент .2014. 128 бет.
Юк экспедитори юк жўнатувчи-комитент ва юк ташувчи ўртасидаги ёки юк олувчи ва ташувчи ўртасидаги воситачи сифатида иш кўради. Унинг бирламчи вазифаси юк жўнатувчининг далолатномаси бўйича юк транспортировкасини амалга ошириш учун юк ташувчи билан зарур юк транспортировкаси контрактлари имзолаш саналади, у юкни жўнатиш жойидан белгиланган нуқтагача ташиш мажбуриятини олувчи юк ташувчи ҳисобланмайди. Бироқ, амалда кўплаб экспедиторлик агентлари юк ташувчилар сингари иш юритганлари учун иккала контракт ўртасидаги фарқлар ҳар доим ҳам аниқ-равшан кўзга ташланмайди ва оғзаки ёки ёзма равишда тузилган контрактларнинг кўпчилиги ушбу аниқ масала юзасидан мавҳумроқ тасдиқланган бўлади. Ўзи транспортировкани бажараётган экспедитор юк ташувчи жавобгарлигини зиммасига олади.
Халқаро транспорт тармоқга кириш учун ягона ҳужжатлар зарур. Юк транспортировкаси контракти исталган шаклда оғзаки ёки ёзма равишда тузилиши мумкин. Шундай бўлсада, транспортировка контрактларининг аксарияти учун транспорт ҳужжатлари берилади. Бу ҳужжатлар қуйидаги кўрсатилган вазифалардан биттасини ёки кўпроғини бажариши мумкин:
а) юкнинг юк ташувчи томонидан ҳужжатда тавсифланганидек қабул қилингани учун квитанция (тилхат);
b) транспортировка контракти имзолангани ҳақида контракт шартлари тўғрисида исбот;
c) қонуний эгасига етказилишини талаб қилиш ва юк юк ташувчи томонидан саранжом етказилган тақдирда юк ташувчига шикаст устидан даъво қилиш ҳуқуқини берувчи товар тақсимлаш ҳужжати; ҳужжатнинг асл нусхаси юкни етказиш имкониятига эга бўлиши учун юк ташувчига берилиши лозим. Муомалавий ҳужжат кўринишида бажарилади (юк жўнатувчи ёки транспорт накладнойини кўрсатувчи талаби бўйича) ёки йўқ («эгаси ёзилган коносамент» - муайян шахсга ёзилган).
Денгиз транспортировкалари:
а) Тўғридан-тўғри битим: транспорт накладнойи ёки денгиз транспорти накладнойи (ҳамма вақт «эгаси ёзилган консамент»); транспорт накладнойи ўрнида юк ташувчи деливери-ордер (омбордан товарни бериш тўғрисида ёки юкнинг бир қисмини коносамент бўйича белгиланган портда бериш тўғрисида кўрсатмага эга бўлган ҳужжат) бериши мумкин;
b) Чартер битим: фрахт контракти.
автомобил ва темир йўл транспортировкаси: авиатранспортировка транспорт накладнойи: ҳаво транспорти накладнойи (амалда, гарчи Варшава Конвенция шартларига кўра, Гаага Баённомасида қўшимча шартланганидек, бундай транспорт накладной муомалавий ҳужжат кўринишида берилиши мумкин бўлсада, ҳамиша «эгаси ёзилган коносамент» бўлади); чартерлар учун: фрахт контракти.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling