Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


-жадвал Халқаро савдода инкотермснинг структуравий тузилиши


Download 1.46 Mb.
bet20/35
Sana18.06.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1587195
TuriДиссертация
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   35
Bog'liq
МД Диссертация Логистика

6-жадвал
Халқаро савдода инкотермснинг структуравий тузилиши

А


Сотувчининг мажбуриятлари

В


Сотиб олувчининг мажбуриятлари

А.1

Товарни нархига мувофиқ жўнатиш

В.1

Товарни нархини тулаш

А.2

Лицензиялар, мақуллаш ва расмиятчилик

В.2

Лицензиялар, мақуллаш ва расмиятчилик

А.3

Юкни ташиш ва суғурталаш тўғрисида шартнома

В.3

Юкни ташиш тўғрисида шартнома

А.4

Юкни, товарни етказиш

В.4

Юкни (товарни) кабул қилиш

А.5

Рискларни бир-бирига ўтиши

В.5

Рискларни бир-бирига утиши

А.6

Харажатларни ўзаро бўлиш

В.6

Харажатларни ўзаро бўлиш

А.7

Сотиб олувчига хабар бериш

В.7

Сотувчига хабар бериш

А.8

Юкни етказганлик тўғрисида исбот, транспорт хужжати ёки электрон хабар

В.8

Юкни етказганлик тўғрисида исбот, транспорт хужжати, электрон хабар

А.9

Текширув-Упаковка-Белгилаш

В.9

Товарни текшириш

А.10

Бошқа мажбуриятлар

В.10

Бошқа мажбуриятлар

Манба: Рашидов.К.К. Халқаро кўламда йўловчи ва юк ташишнинг ҳуқуқий асослари.” Адабиёт “ Тошкент .2014. 128 бет.
Масалан денгиз орқали контейнерларни ташиш доналао та-шиладиган юклар учун FOB шарти мос келади. Бу шартнинг камчмлиги сифатида шуни кўрсатиш мумкин; бунда харажат ва рискларни сотиб олувчи утиши кўзда тутилган, бу эса уз навба-тида транспорт турига боғлиқдир. Шунинг учун уни куллаш унчалик осон эмас.
Одатда йирик универсал терминаллар маъмурий бинолар, майда жўнатишларни қайта ишлаш омборлари, юкни узоқ сақлаш омборлари, юкларни божхона кўригидан ўтказиш ва халқаро ташишлар учун омборлар, тез бузилувчи юкларни қайта ишлаш учун омборлар, оғир вазнли, узун юклар ва контейнерлар учун майдончалар, ҳайдовчиларнинг дам олиш хонаси ва автопоездлар учун тўхташ майдончаларига эгадир. Махсуслаштирилган терминаллар транспорт-логистик хизмат кўрсатиш ишларининг белгиланган тури ёки ассортиментига қараб амалга оширилади. Масалан, тез бузилувчи юклар, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, қоғозлар ва ҳоказо. Юк терминалларининг махсуслашуви мижозларнинг юк ташиши, сақлаши ва юкларни қайта ишлашга бўлган талабларини яхшироқ ҳисобга олиш ва логистик менежментнинг самарадорлиги, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, логистик харажатларни камайтириш имконини беради. Юк терминаллиарини махсуслаштириш бўйича Япония ва Францияда катта тажриба тўпланган. Масалан, Японияда 3000 га яқин махсус терминал мавжуд. Терминал юк ташишнинг технологик жараёни учта асосий босқичдан иборат:
- юкларни терминалларга келтириш ва уларни терминаллардан тарқатиш;
- терминалда юкларни қайта ишлаш;
- терминаллараро юкларни тўғридан-тўғри ташиш.
Терминалларда юк ташишнинг схемаси 1-расмда ифодаланган.
Терминалларда юк ташишлар сифати юкларни юқори тезликда етказиб бериш ва транспорт воситаларидан самарали фойдаланиш билан тавсифланади. Йирик логистик тизимларда юк ташиш усулини танлашда юк ташиш билан боғлиқ харажатларни тўғри белгилаш катта аҳамиятга эгадир. Масалан, юкларни халқаро ташиш билан боғлиқ харажатларни логистик ташкил этувчилари қуйидагиларни ўз ичига олади:
- маҳсулотни жўнатишга тайёрлаш (сифатини, сонини, маркировкаси,
қадоқланиши ва ҳ.к ни текшириш);
- мамлакатда ортиш-тушириш;
- юкларни жўнатиш нуқталарида, терминалларда сақлаш, вақтинчалик
сақлаш омборларида ва ҳ.к;
чегарадан ўтиш нуқтасида ҳам;
- халқаро транспорт орқали ташиш;
- суғурта ва божхона декларацияси учун ҳақ тўлаш;
- белгиланган пунктда юкни тушириш;
- божхона тўловлари, солиқ ва йиғимларни тўлаш;
- юкларни қабул қилувчи омборига етказилгани учун ҳақ тўлаш ва
бошқалар.
Юкларни етказишда аниқ харажатлар йиғиндисининг мавжудлиги сотиш-сотиб олиш шартномаси билан белгиланган асосий шарт - шароитлардан келиб чиқади.


Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling