Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Тадқиқот бўйича ўрганилган адабиётлар шархи


Download 1.46 Mb.
bet16/35
Sana18.06.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1587195
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   35
Bog'liq
МД Диссертация Логистика

1.2. Тадқиқот бўйича ўрганилган адабиётлар шархи
Aдабиётлар шарҳи бобида мавзу бўйича назарий, амалий ҳамда емпирик адабиётларни таҳлил қилиш асосида маҳаллий ва хорижий олиму-тадқиқотчиларнинг ишлари, фикрлари ва хулосаларини кўриб чикамиз. Ундан ташқари мавзу бўйича махаллий меъёрий хужжатларни ўрганиб чиқамиз. Тадқиқот мавзуси аҳамиятга молик бўлган кенг доирадаги мавзу ҳисобланади. Шу туфайли аминманки, мазкур мавзу доирасида йетарлича китоб, мақола, диссертация ва бошқа кўринишдаги адабиётлар мавжуд. Мавжуд адабиётларни иложи борича кенг қамровли шарҳини олиб борамиз, улардан тадқиқот мавзусини ўрганилганлик даражасини аниқлаб олиб, йетарлича ўрганилмаган, тадқиқ қилинмаган томонларини аниқлаймиз. Aгарда тадқиқотимизда илгари сурилаётган саволлар айнан шу ўрганилмаган жиҳатларга мос келса, у ҳолда диссертациямизни кейинги бобларини айнан шу биз олдиндан йечимлар топишни мақсад қилиб олган саволлар бўйича давом еттирамиз. Ва аксинча, бу саволларга аллақачон жавоб топилганлиги маълум бўлган тақдирда биз тадқиқот саволларимизни барчасини ёки айримларини мавзуни ўрганилмаган жиҳатлари бўйича қайтадан шакллантириб олиш орқали кейинги бобларни ёзамиз.
Халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматини соддалаштириш масалалари илмий мактаби вакиллари ҳисобланган Р.Акофф, Ф.Тейлор, М.Мескон, П.Друкер, А.Файоль ва Л.Берталанфи каби етук олимларнинг илмий ишларида батафсил ёритилган. Транспорт корхоналарини модернизациялаш дастурларини молиялаштириш масалалари чет эллик олимлардан: Р.Баллоу, П.Стеварт, К.Стерлигов, Н.Плетнева, Т.Цывкунова, А.Кеарней, Т.Голдсбу ва бошқаларнинг илмий изланишларида ўз аксини топган.
Бугунги кунда халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматини соддалаштириш муаммоларига тааллуқли турли-туман ва кенг доирадаги илмий адабиётлар юзага келди. Тадқиқ этилаётган муаммоларнинг мураккаблиги, тадқиқот объектини комплексли ташкил этиш ва тадқиқот предметининг аҳамияти бу мавзуга маҳаллий ва хорижий олимларнинг қизиқиши ортишига сабаб бўлди. Халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматини соддалаштириш муаммосини тадқиқ этувчи илмий адабиётларнинг қисқача тавсифини кўриб чиқайлик.
Проф. Т.Левит “Глобаллашув” тушунчаси илк бора америкалик олимлар томонидан киритилган. “Бозорларнинг глобаллашуви” номли мақоласида глобаллашувни илгарилари тассаввур қилиб бўлмайдиган даражада кўп кўрсаткичларга эга бўлган истеъмол товарлари стандартлашиши учун глобал бозорлар пайдо бўлиши билан боғлиқ янги тижорат воқелиги деб атаган [Альгин, 2018].
Пребишь Раул ташқи савдонинг аҳамияти ва унинг иқтисодиётдаги роли, тараққиёт йўлида объектив зарурат эканлиги кўплаб иқтисодчилар томонидан ўрганилган. Бугунги кунда ҳам ушбу мавзу ўз долзарблигини сақлаб қолмоқда. Айнан экспортнинг таркибий хусусиятлари ва унинг иқтисодий ўсиш билан боғлиқлигини биринчилардан бўлиб, ўз ишида кўриб чиққан [Москва, 2017]. Унинг тадқиқотлари натижаси шуни кўрсатгички, мамлакатнинг хомашё экспортига ихтисослашуви ушбу мамлакат ва тайёр маҳсулотлар экспорт қилувчи ривожланган мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ривожланиш даражасидаги тафовутни ошириб боради. Бунинг сабаби жаҳон бозорида юқоридаги икки турдаги маҳсулотларга бўлган нархлар турли суръатларда ўзгаради ва талабнинг барқарорлик даражаси ҳам фарқ қилади.
Борис Cота ўз тадқиқотида Европа Иттифоқининг янги аъзолари ҳисобланган давлатларда жорий ҳисобварақ баланси ва экспорт самарадорлиги таҳлили натижалари кўрсатишича, инқирозгача бўлган даврда сузувчи валюта курсига эга бўлган мамлакатларда жорий ҳисобварақ баланси ва экспорт фаолияти самаралироқ бўлган. Бундан ташқари, курс сиёсатининг экспортни оширишда ҳануз фойдали тадбир бўлиши мумкинлиги таъкидланган [Япония, 2017].
Калифорния университети профессори М.Кастельс глобаллашув жараёнини “янги капиталистик иқтисодиёт” деб атаб, унда ахборот, билим ва ахборот технологиялари ишлаб чиқариш ва рақобатбардошлик ўсишининг асосий манбаи эканлигини таъкидлайди. Россиялик олима И.Г.Владимированинг фикрича, глобаллашув жаҳон иқтисодиёти байналминаллашувининг энг юқори босқичидир [АҚШ, 2019].
Х. Маматқулов Ўзбекистон аста-секинлик билан ЖСТ аъзоси мажбуриятларини ўз зиммасига олади. Ушбу халқаро ташкилот томонидан кўзда тутилмаган воситалардан босқичма-босқич воз кеча бошлайди. Бунда миллий иқтисодиѐтга жиддий фойда келтира олмайдиган воситаларни имкон қадар тезроқ бекор қилиш ва токи улар ўз ролини охиригача ўйнамагунга қадар, таркибий қайта қуришга жиддий ѐрдам кўрсатиши мумкин бўлган воситалардан фойдаланишга ҳаракат қилиш мақсадга мувофиқ. Мос равишда, ЖСТ билан музокараларда ҳам Ўзбекистон учун бу давр мобайнида мамлакат соф техник талабларни бажарибгина қолмай, ўзгаришлар учун фойдаланиладиган ташқи савдони тартибга солиш элементларини босқичма-босқич қисқартириши ҳам мумкин бўлган ўтиш даврига эришиш зарур, дейди [Тошкет, 2018].
К.Ульджабоев ўз татқиқотларида Ўзбекистоннинг аъзо бўлиб кириши шартлари бўйича маслаҳатлар (икки томонлама ва кўп томонлама) бошланди. Ташкилотга қўшилишга тайѐргарлик асосий босқичида олдинда турган бўлиб, унинг давомида ЖСТ манфаатдор аъзо-мамлакатлари билан икки томонлама асосда бу мамлакатларнинг Ўзбекистон ички бозорига кириши бўйича Ўзбекистоннинг муайян мажбуриятлари келишиб олинган. Шу аснода биз учун энг қулай шароитларда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириш имкониятлари қандай эканлиги ва тариф мажбуриятлари бўйича музокараларнинг ҳал қилувчи босқичида Ўзбекистон қайси позицияларни эгаллаши лозимлигини аниқлаштириб олиш муҳим аҳамиятга эга, деган фикрни келтирган [Тошкет, 2018].
Проф. М.Икрамов тарифга оид ён беришлар бўйича музокаралар давомида ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг ҳар бир позицияси (уларнинг сони 11 минг атрофида) бўйича «боғланадиган» позициялар мувофиқлаштирилиши лозим, деган фикни келтирган мослашув даврида Ўзбекистон тарифларни улардан юқори кўтармаслик мажбуриятини ўз зиммасига оладиган киришга оид божхона божларининг энг юқори чегарасини («шифт») аниқлаб олиш зарур [Тошкет, 2021].
Проф. К.Стерлигов (2013) ҳозирги шароитда логистика хизматлар бозорида рақобатни ташкил этилиши мақбул фаолият юритиши муаммолари тадқиқ этилади. Халқаро қатновларда аралаш ташқи савдо ташувларини ташкил этишни такомиллаштириш йўналишларини кўрсатган ҳолда аралаш юк ташувларини ривожлантириш истиқболлари ва ҳолати тўлиқ баён этилган. Рақобатни ривожлантириш учун талаб этилувчи кичик тизимларнинг имманент мақсадларини ўзгартириш имкониятларини таҳлил қилиш билан рақобат муҳтини ташкил этиш бўйича методологик тамойиллар келтирилади.
Проф. Г.Саматов (2015) логистика тизимини бошқариш усул ва муаммолари ҳамда улар ўртасида қиммат баҳо юкларни ташиш кўрсаткичлари кўриб чиқилади. Муаллифларнинг фикрича, уларнинг тадқиқоти “биринчи навбатда темир йўлларда транспорт объектларини жойлаштириш масалаларини ҳал этиш ва улар ишини ташкил этишда муаллифлар томонидан муваффақиятли фойдаланилган баъзи логистика моделлари ва алгоритмларини баён этишга уриниш ҳисобланади”.
Хусусан, тадқиқотда логистика хизматлар бозорида рақобатни, минтақавий транспорт комплекси моделлари тизимида вазифаларни математик ифодалаш муаммолари ва юклаш ишларини режалаштириш методологиясини ўз ичига олувчи прогнозлаштиришга алоҳида эътибор берилади. Муаллиф темир йўл ва ҳаво транспорт хизматлар бозорида рақобат даражасини баҳолаш услубларини такомиллаштиришга ва унда белгиланган вазифаларини амалга ошириш қийинчиликларини четлаб ўтишга қаратилган шаклидаги кўп экстремал вазифаларни ҳал этишга ўз ёндашувларини таклиф этадилар.
Доц. К.Ульджабоев (2014) ўзгаришлар шароитида халқаро логистика тизимларининг рақобат даражалари ва муаммолари кўриб чиқилади. Мамлакат ишлаб чиқариш-транспорт тизимида транспорт турлари ўртасида рақобат устунликлари, транспорт ишлари бозорини прогнозлаш методологияси ва магистрал йўл транспортида юклаш ишларини режалаштириш принциплари тўлиқ таҳлил қилинади.
Бундан ташқари, логистикани бошқариш ахборот технологиялари ва компаниянинг асосий ва айланма маблағларини бошқариш масалаларига тўхталиб ўтилади. Хусусан, ишда келтирилган моделлар логистика самарадорлигини ошириш мақсадида уларнинг контрагентлари ва минтақавий тузилмалар маъмуриятлари иштирокида логистика компаниялари инвестиция сиёсатини белгилаш имконини беради.
Шу билан бирга, ишда қайд этиладики, прогнозлик катталикларнинг мавжудларига мослигини аниқлаш методологияси транспорт комплекси ишини прогнозлаш моделлари ва транспорт хизматлари бозорлари тавсифи учун “тор жойлар”дан бири бўлиб қолади.
Проф. Я.Қорриева (2015) рақобат муҳити шароитида хаво транспорт компанияларини ривожлантиришнинг турли хижатлари кўриб чиқилган. Муаллиф йўловчи ташувлари бозори таҳлили методологиясини таклиф этадилар ва ундан фойдаланадилар, улар асосида келгусида хаво транспорт компанияси фаолияти тадқиқ этилади, хаво транспорт компаниясининг мақбул ишлаб чиқариш дастурини белгилаш модели ишлаб чиқилади, хаво транспорт компаниясининг фаолият барқарорлигини ўз ичига олувчи иш рақобат кўрсаткичларининг ўзаро боғлиқ тизими таклиф этилади. Ниҳоят, тадқиқотда хаво транспорт компанияси фаолиятини ахборот ва технология билан таъминлашни такомиллаштириш бўйича чоралар, шунингдек, транспортда инновация жараёнларини бошқариш модели таклиф этилади.
Проф. А.Шермухамедов (2014) халқаро транспорт коридорларини ташкил этиш, логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва интеграцияли транспорт-логистика лойиҳаларини молиялаштиришга бағишланган. Халқаро ва миллий транспорт коридорлари, тизимининг жорий ҳолати тўлиқ таҳлил қилинади, транспорт комплексини ривожлантириш бўйича ушбу соҳани ривожлантириш муаммолари ва истиқболлари келтирилади.
Анъанавий усулларга нисбатан юк ташувлари бозорида афзаллиги ва рақобатбардошлик масалаларини киритган ҳолда мультимодал ва интермодал юк ташувларини ташкил этиш муаммоларига алоҳида эътибор қаратилади. Ниҳоят, халқаро транспорт коридорлари фаолиятини ташкил этишда Россиянинг миллий хавфсизлигини таъминлаш ва халқаро транспорт коридорларининг логистик инфратузилмасини ривожлантириш масалалари тўлиқ кўриб чиқилади.
Проф. К.Зиядуллаев (2016) халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматига бўлган талабни шакллантириш усуллари ва муаммоларига тўхталиб ўтилади. Муаллиф хизматлар бозори фаолияти хусусиятлари ва унинг ҳозирги ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ҳажм ва сифат бўйича алоҳида ташувларга талабни шакллантиришга таъсир этувчи омилларни таҳлил қилади.
Муаллиф хаво транспорт компаниялари томонидан талабни амалга оширишни иқтисодий баҳолаш масалаларида юкларни етказиб бериш муддатларини тезлаштириш ва унга амал қилиш юкларни етказиб бериш маромига амал қилиш даражалари, ташилувчи юкларнинг сақланиш даражасини ошириш, юк эгаларига хизмат кўрсатиш комплекслилигини таъминлаш ва транспорт жараёнлари хавфсизлиги ва экологик даражасини оширишни ўз ичига олувчи транспорт хизмати кўрсатиш сифатини оширишда транспортдан ташқари самарани ҳисобга олишга алоҳида эътибор беради.


Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling