Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
-расм. Халқаро логистика хизматлар даражасини баҳолаш кўрсаткичлари
Download 1.46 Mb.
|
МД Диссертация Логистика
6-расм. Халқаро логистика хизматлар даражасини баҳолаш кўрсаткичлари
Манба: Муаллиф ишланмаси. Ушбу кўрсаткич ва индекслар билан яқиндан танишамиз. Йириклашиш индекси ( ) бозордаги йирик сотувчиларнинг бозор улуши йиғиндиси сифатида аниқланади:
Бунда, – тармоқ ишлаб чиқариши (сотиши) ҳажмида -фирма ишлаб чиқариш (сотиш) улуши. Қоидага кўра, ушбу индекс қиймати бозордаги 3-4 та йирик фирма учун тадқиқ этилади. Биринчи ҳолатда индекс уч томонлама, иккинчи ҳолатда эса тўрт томонлама деб аталади. Бозор қуйидагича баҳоланади: – учта фирма учун индекс 45 фоиздан кам бўлса, йириклашмаган; – – нисбатан йириклашган; – – юқори йириклашган. АҚШнинг антитрест қонунчилиги амалиётида, асосан, йириклашишнинг тўрт томонлама индекси қўлланилади, яъни [18]. Агарда, бўлса, у ҳолда корхоналар ўзаро қўшилишига чегара ўрнатилади. Ушбу индекснинг асосий камчилиги шундаки, у бозорда ушбу биринчи етакчилар бўйича бозор улушининг тақсимланишига мутлақ бефарқ даражададир. Шу боисдан йириклашиш индекси фақат бозорда йириклашув даражасини ва унинг таркибини ташхис қилишда жуда қўпол тарзда баҳолаш учун қўлланилади. Нисбий йириклашиш коэффициенти ( ) умумий суммада йирик корхоналар бозор улушининг умумий ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмида улар маҳсулоти улушига нисбати каби аниқланади:
Бунда, – умумий суммада йирик корхоналар бозор улуши, %; – умумий ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмида улар маҳсулоти улуши, %. Ушбу кўрсаткич мутлақ миқдорда ўлчанади. Коэффициент қанчалик нолга яқинлашса, у ҳолда бозорда шунчалик юқори йириклашув даражаси кузатилади. Шу нарса кўринадики, соф рақобат бозорида барча корхоналар бир хил бозор улушига эга бўлишида ушбу индекс 1га тенг бўлади. Ушбу индекс олдинги индексга нисбатан бир қадар устунликларга эга бўлиб, уни ҳисоблашда нафақат бозордаги йирик корхоналарнинг улуши, балки ушбу бозорда фаолият юритадиган корхоналар сони ҳам ҳисобга олинади. Шу билан биргаликда шу кунгача ушбу индексни ҳисоблашда йирик корхоналар сонини аниқлаш масаласи муаммолигича қолмоқда. Бу учта ёки ўнта ёхуд битта корхона бўлиши мумкин. Бинобарин, ҳар бир ҳолатда ушбу сонни мустақил равишда аниқлаш талаб этиладики, бу эса ушбу коэффициентнинг амалиётда қўлланилишига бир қадар қийинчиликларни келтириб чиқаради. Херфиндал-Хиршман индекси ( ) амалиётчилар ўртасида нисбатан оммабоп саналиб, бозорда фаолият юритадиган барча корхоналар улуши квадратлари йиғиндиси сифатида қуйидагича аниқланади:
Бунда, – тармоқ ишлаб чиқариш (сотиш) ҳажмида -корхона ишлаб чиқариш (сотиш) улуши. Хизматлар бозорида фаолият юритаётган логистика корхона улуши бир хил бўлса, у ҳолда Херфиндал-Хиршман индекси га тенг бўлади. Агарда бозорда битта корхона фаолият юритса – соф монополия шароитида – у ҳолда корхона улуши бирга тенг ва индекс ҳам бирга тенг бўлади. Шундай қилиб, Херфиндал-Хиршман индекси қуйидаги оралиқда ўзгаради:
Бунда, - тармоқда фаолият юритувчи корхоналар сони. Ушбу индекс қанчалик паст бўлса, бозорда шунчалик йириклашув даражаси паст бўлади. Ушбу индекснинг ижобий томони шундаки, индексни ҳисоблашда корхоналар сонини танлаш талаб этилмайди, бозорда фаолият юритадиган барча корхоналар улуши ҳисобга олинади. Ушбу ҳолат эса индекс камчилиги ҳисобланади – реал бозорда бозор субъектлари сони жуда кўп бўлиши мумкин ва ҳисоб-китоб муаммоли бўлиши мумкин. Шу боисдан, бозорда етакчилик мавқеини эгаллайдиган рўйхатдаги дастлабки 50та корхонани юритиш орқали ушбу индекс такомиллаштирилган. Ушбу ҳолатда индекс қиймати 0,18162дан юқори бўлса, у ҳолда бозорда юқори йириклашув рўй беради ва уни бартараф этишга ҳукумат аралашади. Бунда корхонлар бирлашиши индексни 0,05 га ошишига олиб келса, АҚШда бу каби бирлашиш қонун билан таъқиқланади. Индекснинг асосий камчилиги шундаки, унинг пастки чегараси ўзгарувчанлигидадир. Шунинг учун, ҳар хил бозорларда индекс бир қийматга эга бўлса, бу ҳолат бир хил тоифадаги таркиб ва йириклашувга эга бозор дейишга имкон бермайди. Ҳолат етарлича соддалаштирилиши учун Херфиндал-Хиршман индексини 0 дан 1 қиймат оралиғида деб қабул қилишни таъминлаш ҳисобланади. Индекс қиймати 0 га яқин бўлса, у ҳолда бозорнинг бир хиллиги ва юқори рақобат ҳукм суриши ҳақида фикр юритиш мумкин. Агарда у 1га яқин бўлса, у ҳолда бозорнинг бир хил эмаслиги ва юқори йириклашганлиги ҳақида фикр юритилади. Бу каби мукаммаллаштиришни осонлик билан амалга ошириш мумкин. Агарда тенгсизлик ҳар бир қисмидан бир хил миқдор айириб ташланса, яъни айнан миқдор, у ҳолда қуйидагича эга бўламиз:
Тенгсизликнинг ҳар бир қисмини манфий бўлмаган қийматга бўлиш орқали қуйидагича эга бўламиз:
Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling