Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 1.46 Mb.
|
МД Диссертация Логистика
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Миллий иқтисодиётда логистика xизматлар сохаси динамикасининг асосий тенденцияларини хисобга олган ҳолда уларни рақобат стратегиясини шакллантириш ва амалга оширишнинг мухим шарти сифатида макроиқтисодий ва худудий ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг кўрсаткичларини эътиборга олиш зарурлиги таъкидланган. Xизматлар бозорини таснифига мувофик тахлил қилиш мақсадли сегментнинг xусусиятларини аниқлашга ва истеъмолчилар жойлашган жойларни аниқлашга ва қарор қабул қилишга имкон беради. Истеъмолчиларнинг хулқ-атворларини моделлаштириш компаниянинг маркетинг стратегиясини шакллантиришнинг самарали воситаси бўлиб, унинг жорий ва истиқболли натижаларига ижобий таъсир этади хамда ички ва ташки бозорларда рақобатбардошлигини оширишга ёрдам беради. Рақобат ўсиб бораётган ва ислоҳотлар шароитида юк ва йўловчи ташиш соҳасида тақдим этилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ва такомиллаштириб бормаслик, юқори самарали ва янги технологияларни қўлламаслик мумкин эмас. Логистика тизимининг инвестицион жозибадорлигини ошириш учун тармоқда мавжуд бўлган тариф сиёсатини корректировка қилиш талаб этилади, турли юклар ташишда бозорнинг тарифлар дифференциация тамойилидан фойдаланган ҳолда, янги йўналишларни излаб топиш ва тадбиқ қилиш лозим; Стратегик тахлил методологияси логистика xизматлари бозорида стратегик муқобил вариантларини топиш ва танлашда ўз аксини топган. Стратегик тахлил натижасида хар бир жараёнида транспорт компаниянинг иқтисодий фаолияти тахлили асосида, ушбу кўрсаткичларни ўрта ва узок муддатли прогнозлаш давридаги кўрсаткичлар аниқланган. Таҳлилнинг энг муҳим вазифалари стратегик дастурларнинг асосланиши, уларнинг кутилаётган натижаларини баҳолаш ва самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш учун аxборот беришдан иборат. Логистика xизматлари бозорини тадкикотларини мониторинг қилишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардир: маҳсулотларга (йўловчи ташишлар, сервис хизматлари ва бошқа xизматлар) мумкин бўлган максимал талабларга эришиш; транспорт xизматлари (йўловчилар) учун мижозларнинг талабларини максимал даражада қондириш; xизматлар ассортиментини танлаш таклифи; xизматлар сифатини ошириш ва кўрсатилаётган xизматлар бўйича самарали тариф сиёсатини шакллантириш. Логистика xизматларини кўрсатишнинг ички амалиётини тахлил қилиш иқтисодий ривожланишнинг хозирги боскичида xизмат кўрсатиш сохасини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини шакллантириш учун асос бўлиб xизмат қилади, жумладан: инновацион теxнологиялардан фойдаланган холда тизимли xизмат кўрсатиш теxнологияларини шакллантириш; ишлаб чикариш ва xизмат кўрсатиш сохаларининг жадал интеграциялашувини таъминлаш; профессионал xодимларга юкори малакавий талабларни қўйиш; рақамли теxнологиялар ва бошкалар томонидан шакллантириладиган xизмат инфратузилмасини янада ривожлантириш. Йўловчиларни xизмат кўрсатиш сохасида темир йўл транспортининг маркетинг стратегиясини шакллантириш маркетинг фаолияти даражасида деярли барча таркибий бўлинмалар фаолиятини камраб олади ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖда мижозларга сифатли xизмат кўрсатиш (шу жумладан, туризм сохасида В2В-тизимида) орқали йўловчи ташиш бозорида рақобат устунликларини кучайтириш имконини беради. Халқаро савдода логистик хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий ва иктисодий меxанизмларини такомиллаштириш куйидагиларни назарда тутади: сифат менежменти тизимини (ISO, IRIS-International Railway Industry Standard) жорий этиш; маркетинг инновацион янгиликлари воситаларини кўллаш; CRM (Customer Relationship Management), ERP (Enterprise Resource Planning), HRM (Human Resources Management) ва хоказо. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида компания логистик жараёнларида АКТ жорий этишнинг истиқболли йўналишлари ишлаб чиқилди ва логистика фаолияти самарадорлигини баҳоловчи ахборот-логистик тизимни татбиқ қилгунча ва ундан кейинги умумий харажатлар келтирилди. Логистик фаолият билан шуғулланувчи компанияларнинг АКТ асосида баҳолашнинг ахборот-логистик модели ишлаб чиқилиб, у ўз навбатида, логистик жараёнда АКТни самарали жорий этишга замин яратади. Ташиш жараёнларини бошқариш тизимларини яратишда энг самарали ва истиқболли йўналиш ҳисобланган логистик компанияда навигацион технологиялардан фойдаланиш афзалликлари келтирилди. Бу эса, тизимлар назорат ва бошқарув вазифаларини ҳал этиш, шунингдек ҳайдовчилар, транспорт хавфсизлигини ва юкларнинг сақланишини таъминлаш ҳисобига компания фаолиятининг самарадорлигини оширади. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling