Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


-жадвал. Жаҳон мамлакатларида логистика ривожланиш даражасининг баҳоси тўғрисидаги маълумотлар (2016 й.)


Download 1.46 Mb.
bet30/35
Sana18.06.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1587195
TuriДиссертация
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
МД Диссертация Логистика

10-жадвал.
Жаҳон мамлакатларида логистика ривожланиш даражасининг баҳоси тўғрисидаги маълумотлар (2016 й.)


Мамлакат


LPI рей-тинги


LPI қий-мати


Индекс қиймати

Бож-хона фао-лияти

Инфра-тузил манинг ривож ланиши

Халқаро ташиш-ларни ташкил этиш

Ҳуқуқий базанинг қўллани-лиши

Транс-порти-ровкани амалга ошириш

Етказиб беришлар- нинг ўз вақтидалилиги

Германия

1

4.23

4.12

4.44

3.86

4.28

4.27

4.45

Люксембург

2

4.22

3.90

4.24

4.24

4.01

4.12

4.80

Швеция

3

4.20

3.92

4.27

4.00

4.25

4.38

4.45

Нидерландия

4

4.19

4.12

4.29

3.94

4.22

4.17

4.41

Сингапур

5

4.14

4.18

4.20

3.96

4.09

4.05

4.40

Бельгия

6

4.11

3.83

4.05

4.05

4.07

4.22

4.43

Австрия

7

4.10

3.79

4.08

3.85

4.18

4.36

4.37

Буюк Британия

8

4.07

3.98

4.21

3.77

4.05

4.13

4.33

Хитой

9

4.07

3.94

4.10

4.05

4.00

4.03

4.29

АҚШ

10

3.99

3.75

4.15

3.65

4.01

4.20

4.25

Ўзбекистон

99

2.32

2.45

2.36

2.39

2.05

2.83

2.32

Манба: https://lpi.worldbank.org/international/global/2016 Жаҳон Банки сайти маълумотлари асосида.
Хитой 2018 йилда ўн бешинчи ўриндан сўнгги икки йил ичида олтита ўринга юқорилади. Ўзбекистон эса LPI рейтингида 2,32 балл билан 118-ўринда турибди. Мамлакатимиздаги мавжуд бўлган логистик тизимнинг энг заиф бўғини бўлиб ҳозирги вақтда тўхтовсиз етказиб беришларни ташкил этиш юк ташиш ва логистик фаолиятни ҳуқуқий таъминоти (баҳоси – 2,05 балл), ҳисобланади. Рейтингда Ўзбекистонда инфратузилманинг ривожланиши жуда паст–2,36 балл билан баҳоланган. Бу эса Ўзбекистонда логистика жиддий тадқиқ этилишини тақозо қилади.
2017 йил январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон автомобил йўлларининг умумий узунлиги 183 минг км.ни ташкил этган бўлиб, улардан 42,5 минг км. – умумий фойдаланишдаги магистрал йўллар ҳисобланади. Узунлиги 3,2 минг км.ни ташкил этувчи Ўзбек миллий автомагистрали шу жумлага киради.
2015-2019 йилларга мўлжалланган муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини тараққий эттириш ва ривожлантириш Дастурига мувофиқ 2016 йилда узунлиги 520,1 км. бўлган автомобил йўлларининг қурилиши ва реконструкцияси якунланди. 2016 йилда Ўзбекистоннинг умумий фойдаланишдаги йўлларида 1,3 трлн. сўмлик қурилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, шунингдек, эксплуатация қилиш ишлари амалга оширилди. Шу жумладан:
- инвестиция дастурлари бўйича умумий фойдаланишдаги 255,9 км. автомобил йўллари реконструкция қилинди;
- халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган умумий фойдаланишдаги 94,4 км. автомобил йўллари таъмирланди;
- умумий узунлиги 42654 км. бўлган, шу жумладан, Ўзбек Миллий автомагистрали таркибига кирадиган автомобил йўлларини жорий таъмир-лаш бўйича ишлар амалга оширилди.
Мамлакатимизда халқаро ташишлар ҳажми ўсиш тенденциясига эга бўлиб, юкларни халқаро ташиш (экспорт-импорт) ҳажмларини 2010-2016 йиллар бўйича таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, агар 2010 йилда автомобил транспортида экспорт-импорт юкларнинг 743,1 минг тоннаси ташилган бўлса, 2016 йилда бу рақам 2200,1 минг тоннага етди ва ўсиш деярли 3 баробарни ташкил этди (2-илова).
Юк айланмаси 2016 йил ҳолатига кўра 35 млрд. 945 млн. км. тоннани (2015 йилга нисбатан 106,0 %), йўловчи айланмаси 99 млрд. 306 млн. йўловчи км. ни ташкил этди (2015 йилга нисбатан 104,6 %).
3.3. Халқаро савдо логистика хизматларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш истиқболлари
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ўтган йилда ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг Вазирлар Маҳкамаси мажлисида 2015 йилга белгилаб берган устувор йўналишларидан келиб чиқувчи вазифа ва топшириқларни бажариш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни жадаллаштиришга йўналтирилган фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш, жамият иқтисодий барқарорлигини таъминловчи кўрсаткичларнинг бажарилиши ва сифат кўрсаткичларининг яхшиланишини таъминлашга эришди.
Масалан, Тошкент МТУ кўмирни 665 минг тоннага, кимёвий ва минерал ўғитларни 62 минг тоннага ва пахтани 56 минг тоннага, Қўқон МТУ нефть ва нефть маҳсулотларини 36 минг тоннага, кимёвий ва минерал ўғитларни 61 минг тоннага, қурилиш материалларини 21 минг тоннага, цементни 163 минг тоннага, Бухоро МТУ дон ва дон маҳсулотларини 42 минг тоннага, кимёвий ва минерал ўғитларни 240 минг тоннага, цементни 27 минг тоннага, пахта толасини 36 минг тоннага, Қўнғирот МТУ пахта толасини 18,4 минг тоннага ва бошқа юкларни 188,5 минг, Қарши МТУ дон ва дон маҳсулотлари 43 минг тоннага, нефть ва нефть маҳсулотларини 145 минг тоннага, қора металл жўнатиш 8 минг тоннага, Термиз МТУ дон ва дон маҳсулотлари 15 минг тоннага, нефть ва нефть маҳсулотларини 11 минг тоннага, қурилиш материалларини 58 минг тоннага ва пахта толасини жўнатиш 17 минг тоннага камайишига йўл қўйилган. Юк айланмаси хажми 2014 йилга нисбатан 97,9 фоизга бажарилиб, 18,9 млрд.тн.км. ташкил этди.
2015 йилда экспорт қатновларида юк ташиш хажми 5,2 млн. тонна ёки 79,9 фоизни, ушбу ташувларда юк айланмаси ҳажми 1,3 млрд.т-км.ни ёки 65,7 фоизни ташкил этди. Ҳисобот дарида экспорт қатновларида ўртача ташиш масофаси 245 км ташкил этиб, 2014 йилга нисбатан 53 км.га камайган. Экспорт қатновларидан 130,1 млрд. сўмлик даромад олинди. Бу 2014 йилга нисбатан 59,3 млрд. сўмга ёки 31,3 фоизга камдир.
Экспорт қатновларида нефть ва нефть маҳсулотларини ташиш 167 минг тоннага, цемент ва қурилиш материаллари 275 минг тоннага, кимёвий ва минерал ўғитлар 301 минг тоннага, пахта толаси 101 минг тоннага, дон маҳсулотларини ташиш 76 минг тоннага камайган.
Ҳисобот даврида транзит ташишларда юкларни ташиш ҳажми 376 минг тоннага ёки 4,8 фоизга камайиб ва 7,5 млн. тоннани ташкил этди. Транзит ташишларида юк айланмаси ҳажми 117,4 млн.тн-км га камайиб, 3,4 млрд.тн-км.ни ёки 96,7 фоизни ташкил этди. Транзит қатновларида ўртача ташиш масофаси 7 км.га кўпайди ва 459 км.ни ташкил этди.
Транзит юкларнинг кириб келиши Тожикистондан – 409 минг тоннага ёки 34,4 млн. долларга, Қирғизистондан – 76 минг тоннага ёки 2,9 млн. долларга, Туркманистондан – 21 минг тоннага ёки 3,6 млн. долларга, Россиядан 16 минг тоннага ёки 453 минг долларга камайган.
Юк турлари бўйича цемент ва қурилиш материалларини ташиш 210 минг тоннага, нефть ва нефть маҳсулотларини ташиш 132 минг тоннага, ёғоч маҳсулотларини ташиш 238 минг тоннага, саноат маҳсулотлари, мева ва сабзавотлар ташиш 68 минг тоннага камайган.
Транзит қатновлардан олинган умумий даромад 250,5 млн. долл. бўлиб, 2014 йилга нисбатан 46,9 млн. долл. камайди ва 84,2 фоизни ташкил этди (2014 йилда 297,4 млн. долл.). Транзит ташувлар қуйидаги йўналишларда, Болдир-Қудуқли 235,1 минг тоннага ёки 15,2 млн. долл., Келес-Бекобод 145 минг тоннага ёки 11,0 млн.долл, Болдир-Ғалаба 96,9 минг тоннага ёки 4,9 млн.долл., Каракалпакия-Қудуқли 31,4 минг тоннага ёки 3,6 млн.долларга камайган.
Маҳаллий қатновларда ҳисобот даврида 58,0 млн.тонна юк ташилиб, бу кўрсатгич 2014 йилга нисбатан 104,9 фоизни ташкил этди. Маҳаллий қатновларда юк айланмаси ҳажми 12,2 млрд.тн.кмни ёки 2014 йилга нисбатан 106,1 фоизни ташкил этди, ўртача ташиш масофаси 2 кмга кўпайиб, 210 кмни ташкил этди.
Мультимодаль юк ташиш усули– бу бир юкнинг ўзини ҳар хил турдаги транспорт воситалари орқали юкларни ташишдан иборат. Фойдаланиладиган транспорт турлари ҳар қандай комбинацияларда: автомобиль, темир йўл, денгиз ва авиатранспортларнинг ўзаро уйғунлигида қўлланилиши мумкин.
Ҳозирги кунга келиб дунё давлатлари бевосита ушбу тизимни кенг жорий қилган ҳолда мультимодаль юк ташишлар асосида катта юк партияларини ўртача ва узоқ масофаларга етказиб беришнинг энг қулай ва кенг тарқалган шаклларни қўлламоқдалар. Юкларни етказиб бериш бундай усулининг энг асосий устунлиги турли юк ташиш воситалари афзалликларидан, уларни оқилона уйғунлаштириш орқали, максимал равишда фойдаланишдан иборатдир.
Автомобил транспорти зиммасига 10 % ташқи савдо ва 88 % ички йўловчи ва юк ташишлар тўғри келади. Автотранспорт хизматларининг йиллик ўсиш суръатлари 20 % га тенг. Статистик маълумотларга кўра, автомобил транспортида юкларни ташиш ҳажми 2016 йилда 5,3 % га ошди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон мамлакатнинг барча ҳудудларини боғлаб турадиган яхлит темир йўл тизимларига эга.
Мисол учун, 1994-2001 йилларда узунлиги деярли 700 км. бўлган “Навоий-Учқудуқ-Нукус” темир йўлининг қурилиши якунланган эди. «Тошғузар-Бойсун-Қумқўрғон» темир йўли қуриб битказилди. Бу йўналишда 43 та темир йўл кўприклари ва йўл қувурлари қурилди. Кўприкларнинг 9 таси денгиз сатҳидан 1500 метр баландликда жойлашган. Бу йўлнинг қурилиши жанубий ҳудудлар: Қашқадарё ва Сурхондарёни бошқа вилоятлар билан бирлаштириб турадиган ягона маҳаллий темир йўл тармоғини яратишга, шунингдек, трансафғон коридори орқали Ҳинд океанига, Жанубий ва Жанубий-Шарқий Осиёнинг портларига чиқиш, мамлакатнинг экспорт ва транзит имкониятларини оширишга хизмат қилади. Юк ва йўловчи ташишларининг масофаси 170 км.га қисқарди, йўлдаги вақт эса 7 соатга камайди. Натижада, маҳаллий юкларни ташиш ва транзит ҳажми сезиларли даражада ошди.
Темир йўлда юк ташишларнинг йиллик ҳажми 70 млн. тонна атрофида бўлиб, бунинг 35% дан кўпини экспорт-импорт ва транзит юклари ташкил этади. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ экспорт хизматларига алоҳида эътибор қаратади. 2022 йилда бу борада 369 млн. АҚШ долларига тенг бўлган хизматлар кўрсатилди. 2022 йилда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан 67,6 млн. тонна юк (2021 йилга нисбатан ўсиш 0,6 % га тенг), 20,9 млн. та йўловчилар ташилди (2021йилга нисбатан 1,5 % га ўсган). 2022 йилда темир йўлларнинг умумий эксплуатацион узунлиги 4303,7 км.ни ташкил этди, улардан 1353,5 км. электрлаштирилган (10-расм).


Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling