Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


-расм. Иқтисодий интеграция сиёсатининг асосий тамойиллари


Download 1.46 Mb.
bet14/35
Sana18.06.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1587195
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35
Bog'liq
МД Диссертация Логистика

1-расм. Иқтисодий интеграция сиёсатининг асосий тамойиллари
Манба: И.Хотамов, Б.Хамроева, Н.Зуфарова, Н.Абдурашидова, Х.Абдулазизова. Ташқи иқтисодий фаолият: ривожланиш асослари ва устувор йўналишлар. Оммабоп рисола. / и.ф.д., проф. Ж. Жалолов умумий таҳрири остида. ТДИУ, 2014 йил. - 138 бет.
Республика ташқи сиёсатининг ошкоралиги тамойилини амалга ошириш барча тинчликсевар давлатлар билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга имкон беради. Мафкуравий омиллардан қатъи назар, мана шу принципга риоя қилинса, қисқа муддатлар ичида зурур бўлган жуда кенг ташқи алоқаларни йўлга қўйиш, ташқи дунёдан юз йилдан ортиқ вақт мобайнида ажралиб қолиш оқибатларидан халос бўлиш имконияти очилади.
Ташқи савдо, иқтисодий, илмий ва маданий алоқаларда қуйидаги йўналишлар устувор ҳисобланади.
Биринчидан, республиканинг экспорт қудратини ривожлантириш ва янада мустаҳкамлаш, экспортга йўналтирилган иқтисодиётни шакллантириш. Ривожланган экспорт қувватисиз Ўзбекистоннинг келажаги йўқ. Экспортга йўналтирилган иқтисодиётни шакллантиришга оид махсус дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарурати етилди. Экспорт таркибини хом ашё бойликларидан то Ўзбекистон учун кўпроқ наф келтирадиган шакллар: қайта ишланган тайёр қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, енгил саноат ва илм-фанга асосланган тармоқлар буюмларини экспортга чиқаришга қадар кенгайтириш лозим бўлади. Фақат хом ашёни экспорт қилиш тартибини сақлаб қолиш республика учун мақбул эмас. Пахтани республикада тўқимачилик ва енгил саноатни қудратли даражада ривожлантириш учун зарур бўлган пайтгача ва айнан зарур миқдорда экспорт қилиш лозим. Пахта билан эмас, балки барча тараққий этган мамлакатлар сингари тайёр маҳсулот билан савдо қилиш зарур.
Республика ичкарисидагина эмас, балки аввало, жаҳон бозорида харидоргир бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришга эришиш асосий вазифа бўлмоғи даркор. Маҳсулоти ҳозирнинг ўзидаёқ жаҳон бозорида харидоргир бўлиб, яқин вақт ичида, икки-уч йил мобайнида сарфланган сармоя ўрнини қоплабгина қолмай, балки республикага валюта тушумларининг барқарор манбаи бўлиб хизмат қила оладиган экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тармоқлари устувор даражада ривожлантирилиши керак.
Бу масалада икки қоидага амал қилиш зарур. Биринчиси, биронта корхона, биронта идора агарда хорижий сармояни чет элга экспорт қилишини қатъий валюта ҳолида даромад келтириши мумкин бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришга сарфламас экан, бундай сармояни олмасликлари керак. Иккинчиси, чет эллардаги илғор фирмалар билан алоқа боғламаган биронта ҳам корхона бўлмаслиги лозим. Айни пайтда таркибий қайта қуриш, аҳоли ҳаёт таъминотининг кечиктириб бўлмайдиган вазифаларини ҳал этиш учун республиканинг қатъий валютага бўлган жуда катта талаб-эҳтиёжини эътиборга олганда муайян вақтгача пахта ва ундан тайёрланган маҳсулотлар, пилла, рангли металлар, карбомид ҳамда бошқа хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар асосий экспорт ресурслари бўлиб қолаверади.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling